← Назад
Решение #1278214 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 489 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди 2024 йил 20
май куни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья: Ш.Р.Астанов, судья ёрдамчиси А.Асатуллаевнинг
котиблигида, даъвогар Акрамова Ўғилжон Мехриддин қизининг жавобгар
Акрамов Умид Орипбоевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1105-2402/2500-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб,
Даъвогар Акрамова Ўғилжон Мехриддин қизи жавобгар Акрамов Умид
Орипбоевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан
судга мурожаат қилиб унда, жавобгар билан 28.10.2016 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, уларнинг никоҳи Тошкент вилояти,
Паркент туман ФХДЁ бўлимида 668-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
этилганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди
борлигини, жавобгар билан 2020 йилдан буён бирга эр-хотин бўлиб
яшамаслигини, оилавий муносабатлари бутунлай тугатилганлигини
кўрсатиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди томонидан
2024 йил февраль ойида ярашиш учун уч ой муҳлат берилган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Акрамова Ўғилжон Мехриддин қизи
даъвони қувватлаб, суд томонидан ярашиш учун берилган мухлатда
ярашмаганлигини, жавобгар билан 2020 йилдан буён яшамаслигини,
жавобгар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини, мулкий низоси
йўқлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Иш бўйича жавобгар Тиллабоев Акрамов Умид Орипбоевич Бухоро
вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган ИИВ ЖИЭББга қарашли
УЯ-17-сонли ЖИЭМда жазо муддатини ўтаб келаётганлиги сабабли мазкур
суднинг 2023 йил 31 октябрдаги ажримига асосан алоҳида топшириқ
юборилган бўлиб, мазкур суднинг топшириғага кўра, жавобгар судга ўз
эътирозномасини ёзма равишда тақдим этиб, даъво аризасини мутлақо тан
олмаслигини, оиласини сақлаб қолиш учун қўлидан келган барча ишларни
қилишлигини, жазо муддатини ўтаганидан сўнг оиласи билан ярашишлигини
билдириб, суддан даъвони рад этишни сўраган.
Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-бандининг
1-хатбошисига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига асосан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши
лозим.
Иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатларга қараганда, тарафлар
28.10.2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, уларнинг никоҳи
Паркент туман ФХДЁ бўлимида 668-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари туғилган,
жавобгар билан 2020 йилдан буён бирга эр-хотин бўлиб яшамаётганлигини,
тарафларнинг оиласини тиклашнинг имкони қолмаган. Бу холат “Самаробод”
МФЙ томонидан берилган далолатномада тасдиқланган.
Оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиш учун муҳлат
берилган, бироқ тарафлар ушбу муҳлат давомида ярашмаган ва оилани
тиклашга ҳаракат қилмаган.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар
бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хаттиҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, улар ўртасидаги эр-хотинлик
муносабатлари тугатилганлигини, тарафлар ўртасида мулкий низо
йўқлигини, тарафлар ўртасидаги оила тамомила барбод бўлган деб
ҳисобланишини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратишни,
тарафларнинг фарзандлари даъвогарнинг қарамоғида бўлганлиги сабабли,
давлат божи тўловини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-46-моддалари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249253-моддаларини қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Акрамова Ўғилжон Мехриддин қизининг жавобгар Акрамов
Умид Орипбоевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Акрамова Ўғилжон Мехриддин қизи ва жавобгар Акрамов
Умид Орипбоевич ўрталарида Тошкент вилояти Паркент тумани ФҲДЁ
бўлимида 28.10.2016 йилда
668-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган никоҳларидан ажратилсин.
Даъвогар Акрамова Ўғилжон Мехриддин қизидан ФҲДЁ органи
томонидан никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома бериш вақтида
давлат фойдасига БХМнинг бир баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар Акрамов Умид Орипбоевич ФҲДЁ органи томонидан
никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома бериш вақтида давлат
фойдасига БХМнинг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин.
Ш.Р.Астанов