Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2301/27072 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Азизов Иқболжон Гулямович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Атаджанов Эркин жон Махмуджонович Ответчик / Подсудимый Атаджанова Гулнозахон Одилжановна
Source ID 668220b5b6bf6f28996e5dcc Claim ID 4882323 PDF Hash e538bd387300e27b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 356 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар Атаджанов Эркинжон Махмуджоновични жавобгар Атаджанова Гулнозахон Одилжановнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012301/27072-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, Даъвогар Атаджанов Эркинжон Махмуджонович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Атаджанова Гулнозахон Одилжановна билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Атаджанов Эркинжон Махмуджонович даъвони қувватлаб, 16.03.2009 йилда жавобгар Атаджанова Гулнозахон Одилжановна билан қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан 12.08.2009 йилда туғилган Махмуджонов Мухаммаддовуд Эркинжон ўғли ва 08.02.2013 йилда туғилган Махмуджонов Салмон Эркинжон ўғли исмли фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2019 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳри йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Атаджанова Гулнозахон Одилжановна суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмаганлиги учун суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддасига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогарни тушунтиришларини эшитиб, ишда тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 16.03.2009 йилда қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган. Турмушидан 12.08.2009 йилда туғилган Махмуджонов Мухаммаддовуд Эркинжон ўғли ва 08.02.2013 йилда туғилган Махмуджонов Салмон Эркинжон ўғли исмли фарзанди бор. Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2019 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Бироқ, Андижон шаҳар Ҳамдўстлик МФЙ ва Андижон туман Полосон МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосаларида тарафлар 2019 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2019 йил сентябрь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Атаджанов Эркинжон Махмуджоновични жавобгар Атаджанова Гулнозахон Одилжановнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Атаджанов Эркинжон Махмуджоновични жавобгар Атаджанова Гулнозахон Одилжановнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Атаджанов Эркинжон Махмуджонович ва жавобгар Атаджанова Гулнозахон Одилжановна Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 16.03.2009 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Атаджанов Эркинжон Махмуджоновичдан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Атаджанова Гулнозахон Одилжановнага никоҳгача фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи И.Г.Азизов