← Назад
Решение #1278222 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 654 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 20 май куни фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи Ж.Худойназаров,
судья ёрдамчиси Ф.Жаббарованинг котиблигида, даъвогар ХХХХ(изоҳ: никоҳ
тузилганлиги ҳақида гувоҳномада ХХХХ) нинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво талаби асосида юритилган 2-1202-2305/5651-сонли
фуқаролик ишини кўриб, суд қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХХ(ХХХХ) 09.10.2023 йилда судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ билан ўрталаридаги 2012 йил 15 ноябрь куни
Зафаробод туман ФҲДЁ бўлимида 352-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХ(ХХХХ), даъво аризасини қўллаб
қувватлаб, бошида бир муддат яхши яшаганликларини, кейинчалик жавобгарни
онаси билан хар хил тушунмовчиликлар бўлганлигини, унга қайнонаси қўпол
муносабатда бўлганлигини, жавобгар унга нисбатан ҳурматсизлик қилганлигини,
жавобгар унга аввалдан кўнгли бўлмаганлигини таъкидлаб келганлигини, жавобгар
2017 йилда болаларни унга ташлаб Россия Федерациясига кетганлигини, шундан
буён дом-дараксиз кетганлигини, фарзандларини ўзи тарбиялаб келааётганлигини,
2017 йилдан кейин муноссабатлари тугаганлигини, оила тикланмаслигини, жавобгар
унга хиёнат қилганлигини, шароити оғир бўлганлиги боис шу пайтгача ариза бера
олмаганлигини, 6 ой олдин ХХХ исмли аёл билан шаръий никоҳ асосида оила
қурганлигини, болалар уни қарамоғида эканлигини маълум қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Сирдарё туманидаги Ҳикматли МФЙ нинг томонидан тасдиқланган 06.11.2023
йилдаги чақирув хатида, жавобгар ХХХХ кўрсатилган манзилда яшамаслиги, яшаш
манзили номаълум эканлиги қайд этилган, шу боис суд ишни Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 164-моддаси асосида унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича
таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ХХХХ(ХХХХ) ва жавобгар ХХХХ
2012 йил 15 ноябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қуришган. Бу ҳақда Зафаробод
туман ФҲДЁ бўлимида 352-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган.
Биргаликдаги никоҳидан 2 нафар, 05.05.2013 йилда туғилган ХХХХ,
22.12.2014 йилда туғилган ХХХХ исмли фарзандли бўлишган. Фарзандлар
даъвогарнинг қарамоғида яшаб келишмоқда.
Ўзаро оилавий келишмовчиликлар оқибатида тарафлар 2016 йилдан буён
бирга яшамасдан келишмоқда.
Суднинг 13.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун олти ой
муҳлат берилган.
1
Даъвогар ХХХХ(ХХХХ) ўзининг даъво аризасига, бошида бир муддат яхши
яшаганликларини, кейинчалик жавобгарни онаси билан хар хил тушунмовчиликлар
бўлганлигини, унга қайнонаси қўпол муносабатда бўлганлигини, жавобгар унга
нисбатан ҳурматсизлик қилганлигини, жавобгар унга аввалдан кўнгли
бўлмаганлигини таъкидлаб келганлигини, жавобгар 2017 йилда болаларни унга
ташлаб Россия Федерациясига кетганлигини, шундан буён дом-дараксиз
кетганлигини, фарзандларини ўзи тарбиялаб келааётганлигини, 2017 йилдан кейин
муноссабатлари тугаганлигини, оила тикланмаслигини асос сифатида кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни ажратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг
иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб
қўйилган.
Жиззах вилояти, Зафаробод туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил
20 майдаги хулосасида, ушбу оилани тиклаш имкони йўқлиги қайд этилган.
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Олий суд Пленуми қарори
талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар 2016 йилдан буён бирга яшамасдан
келишаётганлигини, ХХХХ(ХХХХ) шаръий никоҳ асосида бошқа шахс билан оила
қуриб яшаб келаётганлигини, ушбу оилани тиклаш имкони йўқлигини, бу ҳолат
Жиззах вилояти, Зафаробод туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасида ҳам
акс эттирилганлигини, берилган муҳлат давомида тарафлар ярашмаганлигини
эътиборга олиб, тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти қолмаган деб
баҳолаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, суд давлат божи масаласини мухокама қилиб, никоҳдан
ажратилганликни қайд этиш вақтида жавобгар ХХХХдан давлат даромадига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
164, 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХХ(ХХХХ)нинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХХ(изоҳ: никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномада ХХХХ) ва
жавобгар ХХХХлар 2012 йил 15 ноябрь куни Зафаробод туман ФҲДЁ бўлимида 352сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никохдан ажратишни қайд қилиш вақтида жавобгар ХХХХдан давлат
фойдасига ФҲДЁ бўлими орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
2
Тарафларнинг вояга етмаган фарзандлари даъвогар ХХХХ(ХХХХ)нинг
қарамоғида эканлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикоят бериши ёки прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.Т.Худойназаров
3