Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2302/7432 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Назиров Умиджон Иномжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самиев Ахроржон Абдупоттоевич Ответчик / Подсудимый Тўрашева Гулчирой Муҳаммадзоир қизи
Source ID 6671613bb6bf6f28996e5a8a Claim ID 4909480 PDF Hash 4a0b4df85a9952d1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
аноатлантирилаётгани сабаб Оила кодексининг 45-моддаси аноатлантирилаётгани сабаб Оила кодекси 45 code_article
ва ФПК нинг 138-моддаси ва ФПК 138 law
Текст решения 8 842 символов
2024 йил май ойининг 17-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи судья У.Назиров, М.Султанованинг котибалигида, даъвогар Самиев Ахроржон Абдупатоевичнинг жавобгар Тўрашева Гулчирой Муҳаммадзоир қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 21706-2302/7432-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Самиев Ахроржон Абдупатоевич судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда даъвогар Самиев Ахроржон Абдупатоевич ва жавобгар Тўрашева Гулчирой Муҳаммадзоир қизи ўртасида 2013 йил 27-ноябрда Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлимида №1148-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратиб беришликни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Самиев Ахроржон Абдупатоевич ўзининг даъвосини қувватлаб берган кўрсатмаларида, жавобгар Тўрашева Гулчирой Муҳаммадзоир қизи билан 2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2019 йил сентябрь ойида фактик ажрашганликларини, уларни оиласини тиклашни имкони йўқлигини, ўзаро ажрашиб кетганига беш йил бўлганлигини, оила тамоман барбод бўлганлигини, ўрталарида фарзанд ёки ва мулкий низолари ҳам йўқлигини, оиласи тикланмаслигини, уларни оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини, шунинг учун 2022 йилда қонуний расмийлаштирмасдан Суйдумхон Қурбонбой қизи исмли аёл билан турмуш қурганлигини ва у билан тинч-тотув яшаб келаётганлигини баён қилиб, жавобгар Тўрашева Гулчирой Муҳаммадзоир қизи билан ўрталаридаги никоҳдан яна муддат бермасдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисида жавобгар Тўрашева Гулчирой Муҳаммадзоир қизи даъвогарни даъвосига иқрор бўлиб берган кўрсатмасида, даъвогар билан муросалари келишмагани сабаб 2019 йилда ажрашиб кетганлигини, даъвогар собиқ эри билан никохдан ажрашишга розилигини, уларни ўрталарида ушлаб турадиган меҳр ришталари қолмаганлигини, оиласи тикланмаслигини, оиласини тиклашга ҳаракат ҳам қилмаслигини, оилани тиклаш имкони қолмаганлигини, ҳозирда қонуний расмийлаштириб бошқа йигит билан турмуш қуриш арафасида эканлигини, суд томонидан берилган мухлатлар давомида ҳам улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, унга ҳам никохдан ажралганлик гувоҳномаси керак бўлаётганлигини баён этиб, яна муддат бермасдан уларни никохдан ажратиб беришни сўради. Суд, суд мажлисида тарафлар тушунтиришларини эшитиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ахроржон Абдупатоевич жавобгар Тўрашева Гулчирой Муҳаммадзоир қизи билан 2013 йил 27-ноябрда Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлимида №1148-сон билан қонуний расмийлаштириб турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 08.10.2014 йилда туғилган Абдупаттаев Мироншох Ахроржон ўғли исмли бир нафар фарзанди бор. Тарафлар 2019 йил сентябрь ойидан, яъни беш йилдан буён бирга яшамайдилар. Оилани барбод бўлишига тарафларнинг “муросасизликлари” сабаб бўлган. Даъвогар Самиев Ахроржон Абдупатоевич никохдан ажрашиш учун мурожаат этганида, ушбу суднинг 23.11.2022 йилдаги 2-1706-2203/7547сонли хал қилув қарори билан даъвогарни даъвоси асоссиз деб топилган ва қаноатлантиришдан рад этилган. Даъвогар Самиев Ахроржон Абдупатоевич никохдан ажрашиш учун такроран судга мурожаат этганида, суд тарафларни яраштириш чорасини кўриб, даъвогарни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси бўйича суднинг 2023 йил 17-ноябрдаги “Эр-хотиннинг ярашиб олишлари учун 6 ой муҳлат берилган” ва суднинг муҳлат бериш ҳақидаги ажрими Булоқбоши туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ва “Байналминал” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари”га оилани яраштириш чорасини кўриш учун юборилган. Булоқбоши туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 16.05.2024 йилдаги Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган. Булоқбоши туман “Байналминал” МФЙ нинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 06.05.2024 йилдаги Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади, деб кўрсатилган бўлиб, гарчи даъвогар муросасизликни ва узоқ йиллардан буён бирга яшамаётганлиги рўкач қилиб муддат бермасдан никохдан ажратишни талаб қилган бўлса-да, бироқ суд томонидан дастлаб ушбу оилани яраштириш чораси кўрилиб, даъвоси рад қилинган, сўнгра 6 ой мухлат берилган, бироқ суднинг муҳлатлари давомида ҳам оила тикланмаган, тарафлар ярашмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16- бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд, даъвогарни оилани тиклашни истамаётганлигини, никох ихтиёрийлик ва тенг ҳуқуқлиликка асосланишини, улар ўртасидаги оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафлар беш йил бирга яшаб, ўтган беш йилдан буён фактик ажрашган ҳолда яшаётганлигини, тарафларга оилани тиклаш учун суд томонидан ҳам бир неча бора имконият берилганлиги ҳамда Булоқбоши туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ва “Байналминал” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан ҳам ушбу оилани яраштириш чораси кўрилганлиги, бироқ ушбу оилани тиклаш имкони бўлмагани, кўрилган чоралар самара бермаганлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, суд тарафларни бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб, суд уларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 30бандида, Судларга тушунтирилсинки, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли. Бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Агар мазкур масала суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилади (ОК 220-моддаси)-деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришга асосан жавобгарни турмушдан аввалги фамилиясига қайтариш ёки турмушдан кейинги фамилиясида қолиш масаласини ҳал қилишни ФҲДЁ бўлимлари ихтиёрида қолдиришликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 29-бандида, эрхотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади). Суд, даъвогарни даъвоси қаноатлантирилаётгани сабаб Оила кодексининг 45-моддаси ва ФПК нинг 138-моддасига асосан никохдан ажратишни расмийлаштиришда тарафларнинг мулкий аҳволини ва бошқа ҳусусиятларини инобатга олиб, тарафлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 ва 1 баробари миқдоридан давлат божи ундиришликни лозим топади. Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : Даъвогар Самиев Ахроржон Абдупатоевични жавобгар Тўрашева Гулчирой Муҳаммадзоир қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Самиев Ахроржон Абдупатоевич ва жавобгар Тўрашева Гулчирой Муҳаммадзоир қизи ўртасида 2013 йил 27-ноябрда Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлимида №1148-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 (бир) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи имзоланган У.Назиров