Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2302/7428 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Ходжиабадский межрайонный суд по гражданским делам Судья Назиров Умиджон Иномжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кўккозова Лобар Анваржоновна Ответчик / Подсудимый Кўккўзов Хасанжон Одилович
Source ID 66716025b6bf6f28996e5a87 Claim ID 4914353 PDF Hash 292c7f5a08791523... Загружено 09.04.2026 18:11 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
аноатлантирилаётгани сабаб Оила кодексининг 45-моддаси аноатлантирилаётгани сабаб Оила кодекси 45 code_article
ва ФПК нинг 138-моддаси ва ФПК 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил май ойининг 17-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи судья У.Назиров, М.Султанованинг котибалигида, даъвогар Кўккўзова Лобархон Анваржоновнанинг жавобгар Кўккўзов Хасанжон Одиловичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-17062302/7428-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Кўккўзова Лобархон Анваржоновна судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда даъвогар Кўккўзова Лобархон Анваржоновна ва жавобгар Кўккўзов Хасанжон Одилович ўртасида 2007 йил 08-сентябрда Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлимида №503-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратиб беришликни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Кўккўзова Лобархон Анваржоновна ўзининг даъвосини қувватлаб берган кўрсатмаларида, жавобгар Кўккўзов Хасанжон Одилович билан 2007 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2014 йил март ойида фактик ажрашганликларини, уларни оиласини тиклашни имкони йўқлигини, ўзаро ажрашиб кетганига ўн йил бўлганлигини, оила тамоман барбод бўлганлигини, ўрталарида фарзанд ёки ва мулкий низолари ҳам йўқлигини, оиласи тикланмаслигини, жавобгар 2015 йилда бошқа аёл билан турмуш қурганлигини ва у билан тинч-тотув яшаб келаётганлигини, уларни оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини баён қилиб, жавобгар Кўккўзов Хасанжон Одилович билан ўрталаридаги никоҳдан яна муддат бермасдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисига жавобгар Кўккўзов Хасанжон Одилович тегишли тартибда чақирилганида унинг отаси Кўккўзов Одил Маматисаковични суд мажлисига келиб даъвогарни даъвосига иқрор бўлиб берган кўрсатмасида, ўғли ва келини муросалари келишмагани сабаб 2014 йилда ажрашиб кетганлигини, ўғли 2014 йилда Россия давлатига ишлаш учун кетганича қайтиб келмаганлигини у билан фақат телефонлашиб туришлигини, ўғли билан гпалашганида даъвогар-хотини билан никохдан ажрашишга розилигини, оиласи тикланмаслигини, оиласини тиклашни умуман имкони қолмаганлигини айтганлигини, суд томонидан берилган мухлатлар давомида ҳам улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, ўғли ҳақиқатдан ҳам россия давлатида бошқа аёл билан турмуш қурганлигини баён этиб, даъвогар келинини ўн йилдан буён умрини ўтказаётганлигини, ўғли ва келини бундан кейин оиласи тикланмаслигини, даъвогарни даъвосини қаноатлантиришликни ва яна муддат бермасдан ўғлини илтимосига кўра уларни никохдан ажратиб беришни сўради. Суд, суд мажлисида даъвогар ва унинг қайнотаси тушунтиришларини эшитиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, ишда ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар Кўккўзова Лобархон Анваржоновна жавобгар Кўккўзов Хасанжон Одилович билан 2007 йил 08-сентябрда Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлимида №503-сон билан қонуний расмийлаштириб турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 07.04.2009 йилда туғилган Одилова Жасминабону ва 13.098.2014 йилда туғилган Одилов Муҳаммадзиё исмли икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Тарафлар 2014 йил март ойидан, яъни ўн йилдан буён бирга яшамайдилар. Оилани барбод бўлишига тарафларнинг “муросасизликлари” сабаб бўлган. Даъвогар Кўккўзова Лобархон Анваржоновна никохдан ажрашиш учун мурожаат этганида, суд тарафларни яраштириш чорасини кўриб, даъвогарни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси бўйича суднинг 2023 йил 17-ноябрдаги “Эр-хотиннинг ярашиб олишлари учун 6 ой муҳлат берилган” ва суднинг муҳлат бериш ҳақидаги ажрими Булоқбоши туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлимига ва “Қақир” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари”га оилани яраштириш чорасини кўриш учун юборилган. Булоқбоши туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 16.05.2024 йилдаги Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ даъвогар оиласини тиклашга қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган. Булоқбоши тумани “Қақир” МФЙ нинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 16.05.2024 йилдаги Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади, деб кўрсатилган бўлиб, гарчи даъвогар муросасизликни ва узоқ йиллардан буён бирга яшамаётганлиги рўкач қилиб муддат бермасдан никохдан ажратишни талаб қилган бўлса-да, бироқ суд томонидан дастлаб ушбу оилани яраштириш чораси кўрилиб, даъвоси рад қилинган, сўнгра 6 ой мухлат берилган, бироқ суднинг муҳлатлари давомида ҳам оила тикланмаган, тарафлар ярашмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16- бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд, даъвогарни оилани тиклашни истамаётганлигини, никох ихтиёрийлик ва тенг ҳуқуқлиликка асосланишини, улар ўртасидаги оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафлар етти йил бирга яшаб, ўтган ўн йилдан буён фактик ажрашган ҳолда яшаётганлигини, тарафларга оилани тиклаш учун суд томонидан ҳам бир неча бора имконият берилганлиги ҳамда Булоқбоши туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлимига ва “Қақир” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан ҳам ушбу оилани яраштириш чораси кўрилганлиги, бироқ ушбу оилани тиклаш имкони бўлмагани, кўрилган чоралар самара бермаганлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, суд тарафларни бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб, суд уларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 30бандида, Судларга тушунтирилсинки, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли. Бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Агар мазкур масала суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилади (ОК 220-моддаси)-деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришга асосан даъвогарни турмушдан аввалги фамилиясига қайтариш ёки турмушдан кейинги фамилиясида қолиш масаласини ҳал қилишни ФҲДЁ бўлимлари ихтиёрида қолдиришликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 29-бандида, эрхотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади). Суд, даъвогарни даъвоси қаноатлантирилаётгани сабаб Оила кодексининг 45-моддаси ва ФПК нинг 138-моддасига асосан никохдан ажратишни расмийлаштиришда тарафларнинг мулкий аҳволини ва бошқа ҳусусиятларини инобатга олиб, тарафлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 баробари миқдоридан давлат божи ундиришликни лозим топади. Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : Даъвогар Кўккўзова Лобархон Анваржоновнани жавобгар Кўккўзов Хасанжон Одиловичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Кўккўзова Лобархон Анваржоновна ва жавобгар Кўккўзов Хасанжон Одилович ўртасида 2007 йил 08-сентябрда Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлимида №503-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. 07.04.2009 йилда туғилган Одилова Жасминабону ва 13.098.2014 йилда туғилган Одилов Муҳаммадзиё даъвогар (онаси) тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи имзоланган У.Назиров