Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2312/8389 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Мирзаалимова Гулнора Мухтаровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хайдарбекова Дилорам Анваровна Ответчик / Подсудимый Миробод туман Халк таьлими булими қошидаги васийлик ва хомийлик органи
Source ID 66580b65bc3b307c6f80b394 Claim ID 4398243 PDF Hash 4d56025f57dab709... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
айъати апелляция шикоятини уларнинг иштирокисиз ФПКнинг 397-моддаси айъати апелляция шикоятини уларнинг иштирокисиз ФПК 397 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 396-моддаси збекистон Республикаси ФПК 396 law
Биринчи инстанция суди Оила кодексининг 165-моддаси Биринчи инстанция суди Оила кодекси 165 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 165-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 165 code_article
аролик кодексининг 1116-моддаси аролик кодекси 1116 code_article
нг очилган меросга ФКнинг 1135-моддаси нг очилган меросга ФК 1135 law
збекистон Республикаси ФКнинг 1134-моддаси збекистон Республикаси ФК 1134 law
Мазкур Кодекснинг 1135-моддаси Мазкур Кодекс 1135 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 399-моддаси збекистон Республикаси ФПК 399 law
Текст решения 10 060 символов
Асосий иш №2-1002-2312/8389 Апелляция иши №3-3/24 Судья: М.И.Хажиев Маърузачи: Г.М.Мирзаалимова ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2024 йил май ойининг 17 куни Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи - судья: Ж.Ғ.Сирожев, ҳайъат аъзолари-судьялар: Д.Б.Дададжанова ва Г.М.Мирзаалимовалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси М.Қурбоновнинг котиблигида, даъвогар Д.Хайдарбекова ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар Миробод тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассиси М.Мелибоеваларнинг иштирокида, даъвогар Хайдарбекова Дилорам Анваровнанинг вояга етмаган фарзанди манфаатида жавобгарлар Миробод туман Халқ таълими бўлими қошидаги васийлик ва ҳомийлик органи, Миробод туман ҳокимлигига нисбатан қонун бўйича меросхўр деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2023 йил 5 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар Д.Хайдарбекова томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Дилорам Хайдарбекова вояга етмаган фарзанди Нурмухаммад Хайдарбековнинг манфаатида жавобгарлар Миробод туман Халқ таълими бўлими қошидаги васийлик ва ҳомийлик органи, Миробод туман ҳокимлигига нисбатан қонун бўйича меросхўр деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2023 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Д.Хайдарбекованинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар Д.Хайдербекова томонидан апелляция шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор чиқариш сўралган. Жавобгар Тошкент шаҳар Миробод туман Халқ таълими бўлими қошидаги васийлик ва ҳомийлик органи, Миробод туман ҳокимлиги суд мажлисининг жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, судда ўз вакилининг иштирокини таъминламади, бу ҳолатнинг узрлилиги маълум қилинмади. Шу боис судлов ҳайъати апелляция шикоятини уларнинг иштирокисиз ФПКнинг 397-моддаси 8-қисмига асосан кўришни лозим топади. Апелляция инстанцияси суди иш бўйича маърузани, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 396-моддасига кўра, суд ишни апелляция тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, “Фурқат” МФЙ, Эски Саракул кўчаси, 119-уй, 48-хонадон нотариал тартибда расмийлаштирилган 2020 йил 1 майдаги ҳадя шартномасига асосан Харитонова Светлана Сергеевнага тегишли. Аниқланишича, С.Харитонова қонуний никоҳда бўлмаган. Вояга етмаган Мовлонов Данил Илёсовичнинг биологик онаси ҳисобланади. Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган I-TN №0709227-сонли туғилганлик гувоҳномасига асосан Мовлонов Данил Илёсович 2015 йил 30 январь куни туғилган. Ушбу гувоҳноманинг отаси устунида Мавланов Илёс Хушвакович, онаси устунида Харитонова Светлана Сергеевна кўрсатилган. Харитонова Светлана Сергеевна 2021 йил 19 март куни вафот этган. С.Харитонованинг вафотидан сўнг Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимининг 2021 йил 12 июлдаги қарорига асосан вояга етмаган Д.Мовлонов болалар уйига жойлаштирилган. Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимининг 2021 йил 12 июлдаги қарори бекор қилиниб, Ситченко Руслан Викторович ва Ситченко Элвина Якубовналар вояга етмаган Мовлонов Данил Илёсовичга васий этиб белгиланган. Кейинчалик Р.Ситченко болага васийлик қилишдан бош тортганлиги ҳамда вояга етмаган Д.Мовлонов назоратсиз ва қаровсиз қолганлиги сабабли, Миробод туман ҳокимининг 2021 йил 19 октябрдаги қарорига асосан Мовлонов Данил Илёсович “SOS children’s villages” меҳрибонлик уйига жойлаштирилган. Вояга етмаган Д.Мовлоновнинг отаси Мавланов Илёс Хушвакович фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2021 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, вояга етмаган 2015 йил 30 январда туғилган Мовлонов Данил Илёсович Д.Хайдарбекова томонидан фарзандликка олиниб, унинг исми ва фамилияси Хайдарбеков Нурмухаммад Хайдарбек ўғли, туғилган йили 2015 йил 8 февраль деб ўзгартирилган. Д.Хайдарбекова судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, суддан фарзандликка олинган 2015 йилда туғилган Мовлонов Данил Илёсовични биологик онаси марҳума С.Харитоновадан қолган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, “Фурқат” МФЙ, Эски Саракул кўчаси, 119-уй, 48-хонадонга нисбатан биринчи навбатдаги меросхўр деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суди Оила кодексининг 165-моддасига асосланган ҳолда вояга етмаган Д.Мовлонов даъвогар томонидан фарзандликка олинган пайтда, фарзандликка олинувчининг мулкий ҳуқуқлари сақлаб қолинмаган деган хулоса келиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан қуйидагиларга кўра келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 165-моддаси 2-қисмига мувофиқ фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-она қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларини йўқотадилар ҳамда ўзаро мажбуриятлардан озод бўладилар. Мазкур қонун ота-онаси ҳаёт бўлган фарзандлари бошқа шахс томонидан фарзандликка олинган болаларни биологик ота-онаси билан бўлган муносабатларга татбиқ қилинади. Фуқаролик кодексининг 1116-моддасига кўра мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади. Мерос қолдирувчининг ўлган куни, у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади. Қайд этилган қонун талабидан келиб чиқиб, Харитонова Светлана Сергеевнанинг ўлимидан сўнг мерос очилган кун 2021 йил 19 март ҳисобланади. Хайдарбеков Нурмухаммад Хайдарбек ўғли биологик онаси Харитонова Светлана Сергеевна вафот этган кунда ҳали ҳеч ким томонидан фарзандликка олинмаган ва шу сабабли унда онасининг ўлимидан сўнг очилган меросга ФКнинг 1135-моддасига мувофиқ мерос ҳуқуқи вужудга келган. Унинг 2022 йил 16 мартда фарзандликка олиниши, 2021 йил 19 мартда вужудга келган мерос ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1134-моддасига биноан, қонун бўйича меросхўрлар ворисликка ушбу Кодекснинг 1135-1141-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида чақириладилар. Мазкур Кодекснинг 1135-моддасига мувофиқ, мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва отаонаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар. Аниқланган ҳолатларга кўра, низоли хонадон мулкдори Харитонова Светлана Сергеевнанинг отаси Харитонов Сергей Владимировч, онаси – Харитонова Наталия Леонидовналар ҳисобландилар. С.Харитонованинг онаси – Харитонова Наталия Леонидовна 2020 йил 10 июлда вафот этган, бу ҳақда Тошкент шаҳар Миробод тумани ФҲДЁ бўлимида 2020 йил 10 июлда 4-1009-20-00555-сон билан ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган. С.Харитонованинг отаси – Харитонов Сергей Владимирович 2017 йил 10 сентябрда вафот этган, бу ҳақда Россия Федерацияси Воронеж вилояти ФҲДЁ ҳудудий бошқармаси Грибанов тумани ФҲДЁ бўлимида 2017 йил 13 ноябрда 417сон билан ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган. Шунга кўра, Хайдарбеков Нурмухаммад Хайдарбек ўғли биологик онаси Харитонова Светлана Сергеевнанинг вафотдан кейин қолган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, “Фурқат” МФЙ, Эски Саракул кўчаси, 119-уй, 48-хонадонга нисбатан ягона меросхўр ҳисобланади. Баён этилганларга асосан мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорини қонуний деб бўлмайди ва шу боис апелляция инстанцияси уни бекор қилишни ва иш бўйича даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 399-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, суд ишни апелляция тартибида кўриб чиққач, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқаришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ФПК 399-моддасини қўллаб, апелляция инстанцияси суди, АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2023 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин ва иш бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин. Даъвогар Хайдарбекова Дилорам Анваровнанинг жавобгарлар Миробод туман Халқ таълими бўлими қошидаги васийлик ва ҳомийлик органи, Миробод туман ҳокимлигига нисбатан қонун бўйича меросхўр деб топиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. 2015 йил 8 февралда туғилган вояга етмаган Хайдарбеков Нурмухаммад Хайдарбек ўғли 2021 йил 19 мартда вафот этган Харитонова Светлана Сергеевнанинг вафотидан сўнг қолган умумий майдони 58,39 кв.метр, яшаш майдони 39,11 кв.метр, 3 та яшаш хонасидан иборат бўлган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, “Фурқат” МФЙ, Эски Саракўл кўчаси, 119-уй, 48-хонадонга нисбатан ягона меросхўри деб топилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Суд ҳужжатларига нисбатан апелляция инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали тафтиш тартибида шикоят берилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: имзо Ж.Ғ.Сирожев ҳайъат аъзолари: имзо Д.Б.Дададжанова имзо Г.М.Мирзаалимова Нусхаси аслига тўғри, судья: