← Назад
Решение #1278226 Гражданские
Даъво аризаси; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| аноатлантирилаётгани сабаб Оила кодекси | 45 | — | code_article | |
| ва ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
9 195 символов
2024 йил май ойининг 17-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик
қилувчи судья У.Назиров, М.Султанованинг котибалигида,
даъвогар Тожиддинов Хамидуллохон Биллохон ўғлининг жавобгар
Эгамбердиева Саида Салохидиновнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги 2-1706-2302/7466-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Тожиддинов Хамидуллохон Биллохон ўғли судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, унда даъвогар Тожиддинов Хамидуллохон
Биллохон ўғли ва жавобгар Эгамбердиева Саида Салохидиновна ўртасида
2018 йил 21-сентябрда Андижон шахар ФҲДЁ бўлимида №2417-сон билан
қайд қилинган никоҳдан ажратиб беришликни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Тожиддинов Хамидуллохон Биллохон ўғли
ўзининг даъвосини қувватлаб берган кўрсатмаларида, жавобгар
Эгамбердиева Саида Салохидиновна билан 2018 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари
йўқлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил
сентябрь ойида фактик ажрашганликларини, уларни оиласини тиклашни
имкони йўқлигини, ўзаро ажрашиб кетганига тўрт йил бўлганлигини, оила
тамоман барбод бўлганлигини, ўрталарида фарзанд ёки ва мулкий низолари
ҳам йўқлигини, оиласи тикланмаслигини, уларни оиласини тиклаш имкони
умуман йўқлигини, ҳозирда қонуний расмийлаштириб бошқа аёл билан
турмуш қурмоқчи эканлигини баён қилиб, жавобгар Эгамбердиева Саида
Салохидиновна билан ўрталаридаги никоҳдан яна муддат бермасдан ажратиб
беришни сўраб, тушунтириш берди.
Суд мажлисида уяли алоқа воситаси (телефон) орқали жавобгар
Эгамбердиева Саида Салохидиновна иштирок этиб, даъвогарни даъвосига
иқрор бўлиб берган кўрсатмасида, даъвогар билан муросалари келишмагани
сабаб 2020 йилда ажрашиб кетганлигини, шундан сўнг Россия давлатига
ишлаш учун келганлигини, шунинг учун суд мажлисига шахсан бора
олмаслигини, у даъвогар собиқ эри билан никохдан ажрашишга розилигини,
ўрталарида уларни ушлаб турадиган фарзандлари йўқлигини, оиласи
тикланмаслигини, оиласини тиклашга ҳаракат ҳам қилмаслигини, оилани
тиклаш имкони қолмаганлигини, суд томонидан берилган мухлатлар
давомида ҳам улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, унга ҳам
никохдан ажралганлик гувоҳномаси керак бўлаётганлигини баён этиб, яна
муддат бермасдан уларни никохдан ажратиб беришни сўради.
Суд, суд мажлисида тарафлар тушунтиришларини эшитиб, иш
бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Хамидуллохон Биллохон ўғли жавобгар Эгамбердиева Саида Салохидиновна
билан 2018 йил 21-сентябрда Андижон шахар ФҲДЁ бўлимида №2417-сон
билан қонуний расмийлаштириб турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушларидан фарзандли бўлмаган.
Тарафлар 2020 йил сентябрь ойидан, яъни тўрт йилдан буён бирга
яшамайдилар.
Оилани барбод бўлишига тарафларнинг “муросасизликлари” сабаб
бўлган.
Даъвогар Тожиддинов Хамидуллохон Биллохон ўғли никохдан
ажрашиш учун мурожаат этганида, Андижон шахар ФҲДЁ бўлимининг
17.10.2023 йилдаги хати билан аризаси рад этилган ва даъвогарга судга
мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Даъвогар Тожиддинов Хамидуллохон Биллохон ўғли никохдан
ажрашиш учун такроран мурожаат этганида, суд тарафларни яраштириш
чорасини кўриб, даъвогарни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси бўйича
суднинг 2023 йил 17-ноябрдаги “Эр-хотиннинг ярашиб олишлари учун 6 ой
муҳлат берилган” ва суднинг муҳлат бериш ҳақидаги ажрими Андижон
шахар хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими, “Ўзгариш” ва
“Бузрукхонтўра” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиялари”га оилани яраштириш чорасини кўриш учун юборилган.
Андижон шахар хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими “Оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 07.05.2024 йилдаги
Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла
фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга
қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган.
Андижон шахар “ўзгариш” МФЙ нинг “Оилавий қадриятларни
мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 07.05.2024 йилдаги Хулосасида ушбу
оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан
кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга қатъий қарши эканлиги
сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган.
Жалолқудуқ тумани “Бузрукхонтўра” МФЙ нинг “Оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 16.05.2024 йилдаги
Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла
фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга
қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади, деб кўрсатилган бўлиб, гарчи даъвогар муросасизликни ва узоқ
йиллардан буён бирга яшамаётганлиги рўкач қилиб муддат бермасдан
никохдан ажратишни талаб қилган бўлса-да, бироқ суд томонидан дастлаб
ушбу оилани яраштириш чораси кўрилиб, даъвоси рад қилинган, сўнгра 6 ой
мухлат берилган, бироқ суднинг муҳлатлари давомида ҳам оила тикланмаган,
тарафлар ярашмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг
41-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Суд, даъвогарни оилани тиклашни истамаётганлигини, никох
ихтиёрийлик ва тенг ҳуқуқлиликка асосланишини, улар ўртасидаги оилавий
турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафлар икки йил бирга яшаб, ўтган тўрт
йилдан буён фактик ажрашган ҳолда яшаётганлигини, тарафларга оилани
тиклаш учун суд томонидан ҳам бир неча бора имконият берилганлиги ҳамда
Андижон шахар хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими, “Ўзгариш” ва
“Бузрукхонтўра” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиялари” томонидан ҳам ушбу оилани яраштириш чораси
кўрилганлиги, бироқ ушбу оилани тиклаш имкони бўлмагани, кўрилган
чоралар самара бермаганлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, суд
тарафларни бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини имкони йўқ ва оила
батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб, суд уларни никоҳдан ажратишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 30бандида, Судларга тушунтирилсинки, никоҳга кириш вақтида ўз
фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу
фамилияда қолишга ҳақли. Бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача
бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Агар мазкур масала суд томонидан
қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан никоҳдан
ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилади (ОК 220-моддаси)-деб
кўрсатилган раҳбарий тушунтиришга асосан жавобгарни турмушдан аввалги
фамилиясига қайтариш ёки турмушдан кейинги фамилиясида қолиш
масаласини ҳал қилишни ФҲДЁ бўлимлари ихтиёрида қолдиришликни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 29-бандида, эрхотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори
ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар
бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва
бошқа ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири
билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади).
Суд, даъвогарни даъвоси қаноатлантирилаётгани сабаб Оила
кодексининг 45-моддаси ва ФПК нинг 138-моддасига асосан никохдан
ажратишни расмийлаштиришда тарафларнинг мулкий аҳволини ва бошқа
ҳусусиятларини инобатга олиб, тарафлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг
2 ва 1 баробари миқдоридан давлат божи ундиришликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253
моддаларини қўллаб, суд,-
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И :
Даъвогар Тожиддинов Хамидуллохон Биллохон ўғлини жавобгар
Эгамбердиева Саида Салохидиновнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар Тожиддинов Хамидуллохон Биллохон ўғли ва жавобгар
Эгамбердиева Саида Салохидиновна ўртасида 2018 йил 21-сентябрда
Андижон шахар ФҲДЁ бўлимида №2417-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баробари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгардан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 (бир) баробари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд
орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция
тартибида протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
имзоланган
У.Назиров