Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1704-2303/10498 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди Судья Тошматова Мамлакатхон Абдулхайевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бурибоева Шохсанамхон Шоврухмирза кизи Ответчик / Подсудимый Қурбонов Нодирбек Нозимжон ўғли
Source ID 66e82e7aee3ec578cdc67fcd Claim ID 4803270 PDF Hash 47ac96748a87a173... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 43-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 43 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 7 084 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг очиқ суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида, ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи: судья М.А.Тошматова, судья ёрдамчиси Ж.Нишонбоевнинг котиблигида, даъвогар Бўрибоева Шохсанамхон Шоврухмирза қизининг жавобгар Қурбонов Нодирбек Нозимжон ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган 21704-2303/10498–сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни жавобгар Қурбонов Нодирбек Нозимжон ўғлига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Бўрибоева Шохсанамхон Шоврухмирза қизи даъвони қувватлаб, жавобгар билан дастлаб шаърий никоҳ билан турмуш қурганлигини, кейинроқ никоҳларини 18.07.2019 йилда қонуний расмийлаштирганлигини,, турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил 15 ноябрь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлигини, жавобгар жиноят судининг хукмига кўра жазо ўтаётганлигини, фарзандлари ўзи ва жавобгарнинг ота-онаси қарамоғида яшаётганлигини, фарзандлар масаласини ўзаро келишиб олишини, бошқа оиласи билан никоҳларини расмийлаштириш учун жавобгар билан тузилган никох тўсқинлик қилаётганлигини, шаърий никоҳ орқали Сайдахмедов Саидакбархўжа билан оила қурганлигини, ҳозирда хомиладор эканлигини, жавобгар билан оиласини тиклашнинг имкони қолмагани тўғрисида судга тушунтириш бериб, даъвони қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида видео конференц алоқа режимида сўралган жавобгар Қурбонов Нодирбек Нозимжон ўғли даъвони тан олмай, даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан ўртасидаги фарзандларидан ташвишда эканлигини, ҳозирда суднинг хукмига кўра жазо ўтаётганлигини, даъвогар билан қонуний никохдан ажратишга қаршилигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд, суд мажлисида тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди. Аниқланишича тарафлар дастлаб шаърий никоҳ билан 2016 йилда турмуш қурганлар. Кейинроқ никоҳларини 18.07.2019 йилда Избоскан тумани ФХДЁ бўлими томонидан №871-сонли далолатнома ёзувига асосан расмийлаштирганлар. Биргаликдаги турмушлари давомида 18.05.2017 йилда Нозимжонов Мухаммадазиз Нодирбек ўғли ва 20.11.2019 йилда туғилган Нозимжонов Мухаммадризо Нодирбек ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар туфайли 2021 йил 15 ноябрь ойидан буён бир оила бўлиб яшашмайди. 06.11.2023 йил Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг ажрими билан тарафларга ярашиб олиши учун 6 ой мухлат берилган. 12.10.2023 йил Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг хукми билан Қурбонов Нодирбек Нозимжон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбдор деб топилган ва 5 йилу бир ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ҳозирда Қурбонов Нодирбек Нозимжон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖИЭД Навоий вилояти Навоий шаҳар ИИБ ЖИЭБ 11-сонли жазони ижро этиш калониясида жазо ўтамоқда. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 43-моддасининг биринчи қисмининг 3-бандига кўра агар эр-хотиндан бири содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади. Агар болалар ҳақида, эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)га таъминот бериш учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади деб кўрсатилган. Избоскан тумани «Шодлик» МФЙ ва Избоскан тумани “Қўшкўприк” МФЙ оилани қадрятларини мустахкамлаш комиссияси томонидан берилган хулосада тарафларни қонуний никоҳдан ўтиб оила қуриб, турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишгани, улар оилавий келишмовчиликлар сабабли 2019 йил 15 ноябрь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётгани, даъвогар шаърий никоҳ билан оила қурганлиги, оилани тиклаш чоралари кўрилгани лекин оила тикланмагани кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади» деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2011 йил 20 июль кунги 06сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим» деб кўрсатилган. Суд юқоридагиларга кўра, тарафларни бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам тарафларнинг оиласи тикланмаганлигини, тарафларни оилани тиклашга ҳаракат қилишмаганини, уларни узоқ муддатдан буён бир оила бўлиб яшамаётганларини эътиборга олиб тарафларни ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни лозим деб топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогардан базавий хисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундиришни, жавобгардан видео конференц алоқа режими учун Олий суднинг депозит рақамига 85.000 сўм ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб Қ И Л А Д И: Даъвогар Бўрибоева Шохсанамхон Шоврухмирза қизининг жавобгар Қурбонов Нодирбек Нозимжон ўғли га нисбатан киритган «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Бўрибоева Шохсанамхон Шоврухмирза қизи билан жавобгар Қурбонов Нодирбек Нозимжон ўғли Избоскан туман ФХДЁ бўлими томонидан 18.07.2019 йилда №871-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Бўрибоева Шохсанамхон Шоврухмирза қизидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундирилсин. Жавобгар Бўрибоева Шохсанамхон Шоврухмирза қизи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси 1-уй, шахсий ҳисобварақ: 401410860262777950100011010, СТИР: 200936561 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО:00014, СТИР(ғазна): 201122919) суд мажлисини видеоконферецалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 85.000 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) беришга ҳақли. Раислик қилувчи: М.А.Тошматова