Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2303/8509 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Каюмов Хамиджон Журакулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Турсунов Хусниддин Хусан ўғли Ответчик / Подсудимый Турсунова Омина Абдурахим қизи
Source ID 66827e70b6bf6f28996e5e58 Claim ID 4821632 PDF Hash 9f4c61032a63c217... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 771 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 2024 йил май ойининг 17 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья: Х.Ж.Каюмов, Судья ёрдамчиси М.Тилеповнинг котиблигида, даъвогар Турсунов Хусниддин Хусан ўғлининг жавобгар Турсунова Омина Абдурахим қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1102-2303/8509-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Турсунов Хусниддин Хусан ўғли жавобгар Турсунова Омина Абдурахим қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 15.02.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, ўзаро турмушидан 1 нафар – 29.08.2022 йилда туғилган Хусанова Саъдия Хусниддин қизи исмли фарзанди борлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари 2022 йилнинг январ ойидан буен тугатилганлигини, турмуши давомида жавобгар уни хурмат қилмаганлигини, арзимаган бахоналарни важ қилиб, ўз ота-онасининг уйига кетиб қоладиган одат чиқарганлигини, доимий равишда бўлиб ўтган уруш-жнжаллар натижасида унинг жавобгарга нисбатан мехр-мухаббат туйғулари сўнганлигини, хатто фарзанди дунега келганлиги тўғрисидага хабарни жавобгар унга маълум қилмаганлигини, жавобгарга тегишли бўлган молмулклар ўзига бериб юборилганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини, оила батамом барбод бўлганлигини баен қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Турсунов Хусниддин Хусан ўғли даъвони қувватлаб, жавобгар билан 2,5 йилдан буен бирга яшамаслигини, жавобгар билан бир-бирларига тўғри келмаганликларини, турмуши давомида жавобгар ўз ота-онасининг уйига кетиб қолаверганлигини, хозирда оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Турсунова Омина Абдурахим қизи суд мажлисининг аниқ куни ва вақти тўғрисида тегишли тартибда огохлантирилишига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади. Бундай холатда, суд мазкур фуқаролик ишини ЎзР ФПКнинг 220моддасига асосан жавобгар Турсунова Омина Абдурахим қизининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогарнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 15.02.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, ўзаро турмушидан 1 нафар – 29.08.2022 йилда туғилган Хусанова Саъдия Хусниддин қизи исмли фарзанди бор. Даъвогарнинг кўрсатмаларидан кўринишича, улар 2022 йилнинг январ ойидан бирга яшамайдилар ва улар ўртасидаги муносабатлар ўша вақтда тугатилган. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд тарафлар ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим деб топади. Суд, давлат божини даъвогардан ундиришни хамда томонларнинг 1 нафар фарзандини онаси-жавобгар тарбиясида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Турсунов Хусниддин Хусан ўғлининг жавобгар Турсунова Омина Абдурахим қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Турсунов Хусниддин Хусан ўғли ва Турсунова Омина Абдурахим қизи 15.02.2021 йилда Тошкент шаҳар 2-сон “Шодлик” никоҳ уйида 2-1014-2100128-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Томонларнинг 1 нафар - 29.08.2022 йилда туғилган Хусанова Саъдия Хусниддин қизи исмли фарзанди онаси-жавобгар Турсунова Омина Абдурахим қизининг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда даъвогар Турсунов Хусниддин Хусан ўғлидан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда Тошкент вилояти судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи Нусхаси аслига тўғри. Судья: (имзо) Х.Ж.Каюмов Х.Ж.Каюмов