Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1402-2302/11715 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Судья Гуломов Шухрат Мамашарипович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Облақулов Фурқат Маширабжонович Ответчик / Подсудимый Мейлиева Сарвиноз Ғанишер қизи
Source ID 667d4f58b6bf6f28996e5d11 Claim ID 4852805 PDF Hash 22b696e7cbcef1c0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 7 646 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси, жиноят ишлари бўйича Каттақўрон шҳар судининг биносида бўлиб, унда Раислик этувчи, судья: Ш.М.Гуломов, Судья ёрдамчиси О.Алишеровнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган №ХХХ-сонли фуқаролик ишини мазмунан кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судга даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан 2023 йил 25 октябрь куни даъво ариза билан мурожаат этиб, даъво аризасида у жавобгар ХХХ билан 2020 йил 26 октябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталаридаги никоҳлари шу куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1405-20-01111-сонли далолатнома ёзувига асосан қайд қилинганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни 2021 йил 9 сентябрь куни туғилган Машрабжонова Чарос Фурқатовна исмли фарзандлари борлигини, улар турмушлари давомида яхши яшаганликларини, бироқ у 2023 йил май ойида Россия давлатига ишлаш учун кетганлигини, жавобгар эса 2023 йилнинг июнь ойида қўл телефони орқали бегона эркаклар билан гаплашганлигини, бегона эркакларга ўзининг беҳаё расмларини юборганлигини ва унга нисбатан хиёнат қилганлиги маълум бўлганлигини, ушбу ҳолатлар МФЙ томонидан тузилган далолатнома ва жавобгарнинг қўл телефонидан олинган расмлар билан ҳам ўз тасдиғини топганлигини, шу сабабли улар 2023 йил июль ойидан буён биргаликда яшамасликларини, жавобгар ўзига тегишли блган мол-мулкларни ҳам олиб кетганлигини, энди уларнинг оиласини тиклашнинг имкониятлари қолмаганлигини билдириб, жавобгар ХХХ билан ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХнинг ишончли вакили Рахманова Хилола Данакуловна ўзининг судга берган тушунтиришларида, даъво талабини қувватлаб, даъво аризада келтирилган важлар доирасида айнан ўхшаш ва бир хил мазмундаги тушунтиришлар бериб, тарафлар ўртасидаги никоҳдан уларга ярашишлари учун муҳлат бермасдан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХ ўз тушунтиришида, даъвогарнинг даъвосини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам у даъвогар ХХХ билан 2020 йил 26 октябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталаридаги никоҳлари шу куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1405-20-01111-сонли далолатнома ёзувига асосан қайд қилинганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, улар турмушларининг бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида турли келишмовчиликлар бўла бошлаганлигини, ҳақиқатдан ҳам у қул телефони орқали бегона эркаклар билан гаплашиб, уларга ўзининг бехаё расмларини ташлаб турмуш ўртоғига нисбатан хиёнат қилганлигини, шу сабабли ўрталарида 2023 йилнинг июль ойида жанжаллар бўлганлигини, ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли улар 2023 йил июль ойидан буён бирга яшамасдан келаётганлигини, уларнинг оиласини тиклаш имкони йўқлигини, у ҳам даъвогар билан қонуний никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, даъвогар ХХХ билан ўрталаридаги никоҳдан уларга ярашишлари учун муҳлат бермасдан ажратишни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришлари ва музокара сўзини тинглаб, уларнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланган ҳолатларга кўра, ХХХ билан ХХХ ўртасидаги никоҳ 2020 йил 26 октябрь куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1405-2001111-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро умумий рузғор юритиб, бир оила бўлиб 2023 йил июль ойига қадар биргаликда яшаганлар. Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2023 йил 17 ноябрь кунидаги ажрими билан тарафларга ярашишлари учун 6 ой муҳлат тайинланган. Бироқ тарафлар ўтган давр мобайнида ярашмаганлар ва улар ўртасидаги оилавий муносабатлар тикланмаган. Ишда Пахтачи туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 17 май куни берилган хўлосаси мавжуд бўлиб, унда тарафларнинг оиласини яраштириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилганлиги, тарафлар 2023 йил июль ойидан буён биргаликда яшамасликлари ҳамда ушбу оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги никоҳ 2020 йил 26 октябрь куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1405-2001111-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилганлигини, тарафларнинг оиласи Пахтачи туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда МФЙ томонидан муҳокама қилинганлигини, лекин ушбу оилани яраштиришнинг иложи бўлмаганлигини, уларнинг оиласи амалда барбод бўлганлигини, ушбу ҳолатлар ишда мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топганлигини, амалдаги қонунларда суд эрхотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги ҳамда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилганлигини эътиборга олиб, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, Суд никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги 600-сонли Қарори талабларига кўра, никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилиши назарда тутилганлигини инобатга олиб, тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМ нинг 1,5 бараваридан жами 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253 - моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. ХХХ билан ХХХ ўртасида 2020 йил 26 октябрь куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1405-20-01111-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар ХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор эса протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи судья: Ш.М.Гуломов