Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1402-2302/11714 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Судья Гуломов Шухрат Мамашарипович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рузибоева Ирода Холмуминовна Ответчик / Подсудимый Усманов Собир Гуломович
Source ID 667d4b71b6bf6f28996e5d10 Claim ID 4852881 PDF Hash 9e83ed98a3e11b51... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 151 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди биносида бўлиб, унда Раислик этувчи судья: Ш.Гуломов, Судья ёрдамчиси О.Алишеровнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган №ХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан 2023 йил 5 октябрь куни даъво ариза билан мурожаат этиб, унда ва суд мажлисидаги ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, ужавобгар ХХХ билан 2014 йил 27 август куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни 2015 йил 29 май куни туғилган Гуломова Самира Собировна исмли фарзандлари борлигини, улар турмушларининг бошида бироз муддат яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида турли келишмовчиликлар бўла бошлаганлигини, сабаби характерлари ва дунё қарашлари бирбирларига умуман тўғри келмаганлигини, жавобгар бошқа аёллар билан учрашиб унга нисбатан хиёнат қилиб келганлигини, шу сабабли ўрталарида мунтазам равишда жанжаллар бўлиб келаганлигини, ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли улар 2017 йил май ойидан буён биргаликда яшамасликларини, суд томонидан уларга берилган муҳлат давомида ҳам улар ярашмаганликларини, эндиликда уларнинг оиласини тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, жавобгар ХХХ билан ўртасида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўради. Суд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220моддаси тартибида ХХХнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш бўйича даъвогарнинг тушунтириши ва музокара сўзини тинглаб, даъвогарнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Иш хужжатларида кўринишича, ХХХ билан ХХХ ўртасидаги никоҳ 2014 йил 27 август куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 794сонли далолатномага асосан қайд қилинган, тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида фарзандлари йўқ, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2017 йил май ойидан буён бирга яшамасдан келмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2024 йил 17 ноябрь кунидаги ажрими билан тарафларни яраштириш учун 6 ой муҳлат берилган, бироқ тарафлар берилган муҳлат даъвомида ярашмаган. Ишда, Пахтачи туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан берилган хулоса-да, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ даъвогар оилани тиклашни истамаганлиги сабабли уларнинг оиласини тиклашни имкони бўлмаганлиги ҳақида хулоса берилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли, уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги оила уларнинг оилавий ўзаро жиддий келишмовчиликлари сабабли тугаганлиги, даъвогар никоҳдан ажратишни талаб қилиб қилаётганлигини, тарафлар 2017 йил май ойидан буён бирга яшамасдан келаётганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлиги ушбу ҳолатлар даъвогарнинг суд мажлисидаги тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажралганликни қайд этиш вақтида давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божини тарафларнинг ҳар биридан БҲМ нинг 1,5 бараваридан жами 3 баравари миқдорида ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. ХХХ ва ХХХ ўртасида 2014 йил 27 август куни тузилган Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 794-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни қайд қилиш вақтида даъвогар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд қилиш вақтида жавобгар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарканд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи судья: Ш.Гуломов