Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2305/7730 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Хусаинова Раъно Абдихоликовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бертаев Бекнур Холмухамедович Ответчик / Подсудимый Абдухалилова Ёқутхон Даврон қизи
Source ID 6672647eb6bf6f28996e5ab0 Claim ID 4822261 PDF Hash 19867017c31b74fd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 275-моддаси збекистон Республикаси ФПК 275 law
Текст решения 8 869 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 17 май куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ххххнинг раислигида, судья ёрдамчиси ххххнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Хххх жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2021 йил 1 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2022 йил 27 август куни туғилган Хххх исмли фарзанди борлиги, жавобгар ўзини, ота-онасини ҳурмат қилмаслигиота-онасиникига кетиб қолиши, бир-бирини тушунмаслигимиз сабабли ўртасида жанжаллар бўлишини, 2022 йил 22 июлдан буён бирга яшамаслигини, фарзанди жавобгар қарамоғидалигини билдириб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Хххх даъво аризасида кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини билдирди, ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Хххх даъвогарнинг даъво талабини тан олмаслигини, фарзандини етим қилиш нияти йуқлигини, оиласини тиклаш нияти борлигини, даъвогар келтирган важлар билан келиша олмаслигини билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини, фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2021 йил 1 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилоятида 1166-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Ҳозирги вақтда биргаликдаги турмушларидан 2022 йил 27 август куни туғилган Хххх исмли фарзандлари бор. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 1-қисмига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 14-бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839 қарорининг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига асосан даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмаганлигини, никоҳни давомйилигини, тарафлар узоқ йиллар давомида бирга турмуш кечирганлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имкони мавжуд деган хулосага келади ва даъво аризани рад қилиш лозим деб ҳисоблайди. Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини, вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар натижасида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсалар-да, уларда ўзаро муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш, носоғлом оилаларга барҳам беришга, эр-хотиннинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишни инобатга олиб, тарафларнинг 2022 йил 27 август куни туғилган Хххх исмли вояга етмаган фарзанди борлигини, фарзандининг келажакдаги манфаатларини кўзлаб ҳамда оилани сақлаб қолиш мақсадида даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади. Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест) беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик қилувчи: Хххх ХУСУСИЙ АЖРИМ Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди 2024 йил 17 май куни судья Ххххнинг раислигида, судья ёрдамчиси Л.Қаюмованинг котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1104-2305/7730-сонли фукаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Хххх жавобгар Ххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2021 йил 1 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2022 йил 27 август куни туғилган Хххх исмли фарзанди борлиги, жавобгар ўзини, ота-онасини ҳурмат қилмаслигиота-онасиникига кетиб қолиши, бир-бирини тушунмаслигимиз сабабли ўртасида жанжаллар бўлишини, 2022 йил 22 июлдан буён бирга яшамаслигини, фарзанди жавобгар қарамоғидалигини билдириб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Аниқланишича, Хххх ва Ххххлар 2021 йил 1 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Ўзаро турмушларидан бир нафар 2022 йил 27 август куни туғилган Хххх исмли фарзанди бор. Суд мажлисида сўралган даъвогар Хххх даъво аризасида кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини билдирди, ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Хххх даъвогарнинг даъво талабини тан олмаслигини, фарзандини етим қилиш нияти йуқлигини, оиласини тиклаш нияти борлигини, даъвогар келтирган важлар билан келиша олмаслигини билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради. Иш ҳолатларидан кўринишича мазкур оилавий келишмовчиликларга тарафларнинг бир-бирларини тушунмасликлари сабаб бўлган. Гарчанд, эр-хотин ўртасидаги вақтинчалик келишмовчиликлар оқибатида даъвогар никоҳдан ажратиш тўғрисида судда даъво қўзғатган бўлса-да, бироқ тарафлар томонидан никоҳдан ажратишга асос бўладиган ёхуд оилани барбод бўлганлиги ва уни сақлашни имконияти йўқлигини изоҳловчи бирон-бир мақбул далилларни судга тақдим қила олмаган. Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2024 йил 17 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризани қаноатлантириш рад қилинди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 275-моддаси кўра, ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, ташкилотнинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим (қарор) чиқаришга ҳақлидир. Хусусий ажрим (қарор) тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт. Бундай ҳолатда суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш юзасидан тақдим қилинган далилларни текшириб, тарафларнинг оиласини сақлаб қолиш ҳамда улар ўртасидаги муносабатларни тиклаш мақсадида хусусий ажрим нусхасини тарафларни яраштириш чораларини кўриш масаласини ҳал этиш учун Ўртачирчиқ тумани ҳоким ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ўртачирчиқ тумани “Дархан” МФЙ, “Истиқлол” МФЙга юборишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 275, 271-272моддаларига асосан, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Хххх жавобгар Ххххга ҳақидаги даъво аризаси бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳоким ўринбосари Оила ва хотинқизлар бўлими, Ўртачирчиқ тумани “Дархан” МФЙ, “Истиқлол” МФЙ томонидан уларнинг оилавий муносабатларини муҳокама қилиб, белгиланган чоралар кўрилсин. Хусусий ажрим натижаси юзасидан тегишли хулоса тузилиб, бир ой муддат ичида фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судига тақдим қилинсин. Суднинг мазкур ажримига нисбатан хусусий шикоят берилмайди ва (ёки) хусусий протест келтирилмайди. Раислик қилувчи: Нусхаси аслига тўғри, Судья /имзо/ Хххх