Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1901-2302/5344 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди Судья Хидиров Ғолиббек Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мирзаева Азиза Шарофиддиновна Ответчик / Подсудимый Ахмедов Музаффар Тухтаевич
Source ID 66713784b6bf6f28996e5a81 Claim ID 4589021 PDF Hash 3964dee8abe35d56... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 464 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик қилувчи, суд раиси Ғ.Хидиров, Судья ёрдамчиси Ж.Абдужалиловнинг котиблигида, даъвогар Мирзаева Азиза Шарофиддиновнанинг жавобгар Ахмедов Музаффар Тухтаевичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан №2-1901-2302/5344-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, аниқланди: Даъвогар Мирзаева Азиза Шарофиддиновна судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар Ахмедов Музаффар Тухтаевич билан 12.10.2009 йилда никоҳларини қонуний расмийлаштириб турмуш қурганлигини, ўртада икки нафар фарзанди борлигини, жавобгар уни турмуш ўртоғи сифатида ҳурмат қилмаслигини, жавобгар у билан яшамаслигини билдириб, шаръий томондан жавобини берганлигини, 2022 йил февраль ойидан бошлаб бирга яшамаслигини, ўзи 2023 йил 16 март куни Ражабов Сухроб исмли кишига турмушга чиққанлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўраган. Судда сўралган даъвогар Мирзаева Азиза Шарофиддиновна даъвони қувватлаб, аризадаги важларни такрорлаб, 8 йилдан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишини, 3 йил олдин жавобини берганлигини, ҳозирда бошқа турмуш қурганлигини, эндиликда оиласи тикланмаслигини иккаласи ҳам тушуниб етганлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўради. Судга жавобгар Ахмедов Музаффар Тухтаевич ариза билан мурожаат қилиб, аризасида никоҳдан ажратишга рози эканлигини, даъвогар билан оилани сақлаб қолишга имкон йўқлигини билдириб ўтган. Жавобгар Ахмедов Музаффар Тухтаевичга суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида кўрсатилган суд чақирув хатлари юборилган бўлсада, судга келишмади, сабабини ҳам маълум қилишмади. Шу сабабли суд ишнинг жавобгарга нисбатан қисмини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220моддасида назарда тутилган тартибда кўриб ҳал этади. Суд даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик ишида мавжуд бўлган материал ва ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш лозим деб топади: Аниқланишича, тарафлар 12.10.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақда Денов тумани ФҲДЁ бўлими томонидан №2105сонли далолатнома ёзуви қайд этилган бўлиб, тарафлар умумий ҳисобда 2019 йил февраль ойига қадар биргаликда яшашган. Тарафларнинг ўртасида икки нафар 2009 йилда туғилган Муҳаммадсиддиқ ва 2018 йилда туғилган Аслияхон исмли фарзандлари бор. Тарафлар биргаликда яшаб, ўзаро оилавий муносабатларда келишаолмаганликлари сабабли 2019 йилдан ҳозирга қадар бирга яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари шу даврдан бошлаб буткул бархам топган. Иш ҳужжатлари ва тарафларнинг суддаги тушунтиришидан келиб чиқиб, суд томонидан тарафларга ярашиш учун 19.10.2023 йилда 3 ой ва 05.03.2024 йилда қўшимча 2 ой муҳлат тайинланганлиги сабабли ишни кўрилиши кейинга қолдирилган. Денов туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда МФЙ яраштирув комиссияси томонидан берилган хулосада, мазкур оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган Суддаги тушунтиришлар ва масъул ташкилотларнинг хулосалари билан ҳар иккала тараф ҳақиқий ҳолатда бундан кейинги оилавий муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги аниқланди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар билан тарафларнинг ўртасидаги келишмовчилик вақтинчалик эмаслиги, тарафларга ярашиш учун бир неча бор имкон берилган бўлсада тарафлар соғлом оилавий муносабатни давом эттиришни исташмаганлиги, оилани тиклаш имкони йўқлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2қисмига кўра, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд тарафларнинг судда берган тушунтиришини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд томонидан тарафларга ярашиш учун муҳлат берилганлигини, берилган муҳлат давомида ярашишга ҳаракат қилмаганлигини, тарафлар 7 йилдан буён бирга яшамаслигини, жавобгар ҳозирда бошқа аёл билан турмуш қуриб, уларнинг ҳам ўртасида уч нафар фарзандлари борлигини, ҳар иккала тараф ҳам ҳақиқий ҳолатда никоҳни давом эттиришни хоҳламаслигини, бундай ҳолатда тарафларнинг оиласини тиклаш имконсиз эканлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқ деган хулосага келиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисми, “б” бандининг 2-хатбошисига кўра, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан БҲМнинг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) миқдорда давлат божи ундирилади. Суд никоҳдан ажратилганлигини қайд этишда, давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божини муҳокама қилиб, тарафларнинг моддий ва оилавий имкониятларини ҳисобга олиб, даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи, жавобгардан 200 фоизи миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41–моддасини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Мирзаева Азиза Шарофиддиновнанинг жавобгар Ахмедов Музаффар Тухтаевичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Мирзаева Азиза Шарофиддиновна ва жавобгар Ахмедов Музаффар Тухтаевич 12.10.2009 йилда Денов туман ФҲДЁ бўлими томонидан №2105-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақида гувоҳнома берилаётганида давлат фойдасига Мирзаева Азиза Шарофиддиновнадан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи, Ахмедов Музаффар Тухтаевичдан 200 фоизи миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар, ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи Аслига тўғри, судья Ғ.Хидиров