Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1904-2303/8801 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди Судья Тўраева Нилуфар Эсановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шоймардонова Зилола Бахриддиновна Ответчик / Подсудимый Ан Вячеслав Леонидович
Source ID 6672d1a3b6bf6f28996e5ad8 Claim ID 4746195 PDF Hash e079d0c045d9184e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
Текст решения 9 107 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 17 кунида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи судья Н.Тўраева, судья ёрдамчиси Б.Юнусовнинг котиблигида, даъвогар Шоймардонова Зилола Бахриддиновнанинг жавобгар Ан Вячеслав Леонидовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган №2-19042303/8801-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Шоймардонова Зилола Бахриддиновнанинг ишончли вакили Бозорова Фарида Темировна жавобгар Ан Вячеслав Леонидовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда қизи Шоймардонова Зилола Бахриддиновна Ан Вячеслав Леонидович билан 2020 йил 04 ноябрда қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, жавобгар билан муносабатлари тўғри келмаганлигини, ўрталарида ўзаро ишонч ва ҳурмат йўқлигини, ҳозирги кунда қизи ҳам жавобгар ҳам бошқа оила қурганлиги сабабли 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаётганлигини кўрсатиб, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Шоймардонова Зилола Бахриддиновнанинг ишончли вакили Бозорова Фарида Темировна, даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, қизи жавобгар билан бир кун ҳам яшамаганлигини, ўрталарида фарзанди йўқлигини, никоҳни сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини баён қилиб, ўрталарида ҳеч қандай эр–хотинлик муносабатлари бўлмаганлигини билдириб, суддан никоҳдан ажратишни сўради. Шунингдек, даъвогар Шоймардонова Зилола Бахриддиновна Корея Республикасида бўлганлиги сабабли у телеграмм алоқа хизмати орқали суҳбатлашилганда, жавобгар билан Корея давлатига бориш учун никоҳдан ўтганлигини, ўрталарида ҳеч қандай эр-хотинлик муносабати бўлмаганлиги сабабли ўрталарида фарзанди йўқлигини баён қилиб, суддан никоҳдан ажратишни сўради. ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабар берилган бўлсада, Корея Республикасида бўлганлиги сабабли суд мажлисида иштирок этмади, лекин телеграмм алоқа хизмати орқали никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдирган. Суд фуқаролик ишини унинг иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси тартибида кўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд материал ва ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, Шоймардонова Зилола Бахриддиновна билан Ан Вячеслав Леонидович 2020 йил 04 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда Жарқўрғон туман ФҲДЁ бўлимида №2-1909-20-01859-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган. Иш ҳужжатлари ва даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришидан келиб чиқиб, суд томонидан 20.10.2023 йил тарафлар ярашишлари учун 4 ой, 2024 йил 24 февралда қўшимча 2 ой муҳлат тайинланганлиги сабабли ишни кўрилиши кейинга қолдирилган. Шеробод туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасига кўра, тарафлар ҳозирги кунда Корея Республикасида эканлигини, Корея Республикасига бориш учун никоҳдан ўтганлигини, ўрталарида фарзанди йўқлигини, тарафлар 2022 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, даъвогар ажрашишга рози эканлиги, тарафларни яраштириш чоралари кўрилсада, фойдаси бўлмаганлиги сабабли тарафларни яраштириш имкони йуқлиги маълум қилинган. Жарқўрғон туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасига кўра, тарафлар ҳозирги кунда Корея Республикасида эканлигини, ўрталарида фарзанди йўқлигини, тарафларни яраштириш чоралари кўрилсада, фойдаси бўлмаганлиги сабабли тарафларни яраштириш имкони йуқлиги маълум қилинган. Тарафларнинг ўрталарида фарзандлари йўқ. Тарафлар ўзаро муносабатлари тўғри келмай, 2022 йил май ойидан буён бирга яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76моддасига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳоллардагина қаноатлантириши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёҳуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун 6 ой муҳлат тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг имкони қолмаган, деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафларни эр-хотинлик муносабатлари 2022 йил май ойидан тугатилганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашиш чораларини кўрмаганликлари, оилавий муносабатлар барбод бўлганлиги, тарафлар оилани тиклашга қаршиликларини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолиш имконияти йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. даъвогар Шоймардонова Зилола Бахриддиновнанинг фуқаро Сатторов Улугбек Намозович билан никоҳдан ажралганлиги Шеробод туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2019 йил 15 июнда 3-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Бундан кўринадики, даъвогар илгари ҳам никоҳдан ажралган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонунининг «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасига қонунига иловасининг г-бандига кўра фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар судга даъво ариза топширишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида давлат божи тўлаган. Шу боис, суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасига қонунига иловасининг г-бандига асосланиб, даъвогар такрорий никоҳдан ажралаётганлигини ва даъвогар дастлаб даъво ариза топширишда БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи тўлаганлигини инобатга олиб, даъвогар Шоймардонова Зилола Бахриддиновнадан давлат фойдасига БҲМнинг 2 баравари миқдорида яъни 680.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддасига кўра, суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ФҲДЁ органида рўйхатдан ўтишда даъвогар такрорий никоҳдан ажралаётганлигини инобатга олиб, даъвогардан БҲМнинг 3 баравари миқдорида, жавобгар Ан Вячеслав Леонидовичдан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220,249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Даъвогар Шоймардонова Зилола Бахриддиновнанинг жавобгар Ан Вячеслав Леонидовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Шоймардонова Зилола Бахриддиновна ва жавобгар Ан Вячеслав Леонидович 2020 йил 04 ноябрда Жарқўрғон туман ФҲДЁ бўлимида №2-1909-20-01859-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. ФҲДЁ томонидан рўйхатдан ўтказишда даъвогар Шоймардонова Зилола Бахриддиновнадан БҲМнинг 3 баравари миқдорида, жавобгар Ан Вячеслав Леонидовичдан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Шоймардонова Зилола Бахриддиновнадан давлат фойдасига 680.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.Тўраева