Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2309/27082 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ишончнома; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Хажиев Мақсуд Илхомович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эргашбоев Муроджон Абдумутал ўғли Ответчик / Подсудимый Эргашбоева Машрабхон Нематжон кизи
Source ID 667442c3b6bf6f28996e5b74 Claim ID 4840719 PDF Hash 8e5dec16a2b77f1a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
амда Оила кодексининг 45-моддаси амда Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 112 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья М.И.Хажиев, судья ёрдамчиси А.Чориеванинг котиблигида, адвокат Ш.Юлдашевнинг иштирокида даъвогар Эргашбоев Муроджон Абдумутал ўғлининг жавобгар Эргашбоева Машрабхон Нематжон кизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-10022309/27082-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Эргашбоев Муроджон Абдумутал ўғли жавобгар Эргашбоева Машрабхон Нематжон кизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат этиб, унда жавобгар билан 2014 йил 07 октябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро хулқ атвори ва дунё қарашлари тўғри келмаслигини, натижада ўрталарида доимий равишда урушжанжал бўлишини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамаётганликларини, ўтган давр давомида оилани тиклашга ҳаракат қилмаганликларини, эндиликда оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини баён қилиб, суддан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида давогар даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни тасдиқлаб, жавобгар ҳозирда шарий никоҳ асосида Азиза исмли аёл билан яшайётганлигини, турмуш ўртоғидан ҳомиладор эканлигини ва оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўраб тушунтириш берди. Суд мажлисида жавобгар М.Эргашбоева даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, никоҳдан ажрашишга рози эмаслигини баён қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Эргашбоев Муроджон Абдумутал ўғли жавобгар Эргашбоева Машрабхон Нематжон кизи 2014 йил 07 октябрь куни қонуний никоҳдан ўтганлар. Бу ҳақда Тошкент шаҳри, Миробод тумани ФҲДЁ бўлими томонидан никоҳни қайд қилиш дафтарида 633-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 04.08.2015 йилда туғилган Абдумуталов Абдулворис Муроджон ўғли ва 14.05.2019 йилда туғилган Абдумуталов Муҳаммад Юсуф Муроджон ўғли исмли фарзандлари бор. Тарафларнинг сўзидан уларнинг эр-хотинлик муносабатлари узилкесил 2023 йил январда тугатилган. Ушбу даврдан тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаган ҳамда ушбу даврдан бошлаб тарафлар умумий рўзғор юритмайди. Даъвогар илгари ҳам ушбу мазмундаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 23.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарорлари билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан даъвогар ва жавобгарга оилани тиклаб, ўзаро ярашиб олишлари учун 2023 йил 06 ноябрь куни 6 ойлик муддат берилган. Тошкент шаҳри, Сергели тумани “Эшонбулоқ” МФЙ “Оилавий қадриятларни мустаҳкамалаш” комиссиясининг 02.05.2024 йилда судга тақдим этган хулосасига кўра, тарафларни яраштиришга қаратилган чоратадбирлар ижобий натижа бермаган. Тарафларнинг судда берган кўрсатмаларига кўра, улар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар, оилани тиклаш истагини билдирмаганлар. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга хаёт кечиришларининг имкони қолмаган деган хулосага келади. Суд мажлисида даъвогар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб кўрсатма берди. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Шу билан бирга, суд, Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарори тушунтиришидан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида болаларнинг яшаш жойини белгилаш ва уларнинг таъминоти, мулкий низолар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ушбу масалани муҳокама қилмасликни ва бу борада тарафлар даъво илгари сурмаганлиги боис, мавжуд даъво предмети доирасида ишни кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тўлашни даъвогарнинг зиммасига юклашни ва ундан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Эргашбоев Муроджон Абдумутал ўғлининг жавобгар Эргашбоева Машрабхон Нематжон кизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Эргашбоев Муроджон Абдумутал ўғли ва Эргашбоева Машрабхон Нематжон кизи ўртасида Тошкент шаҳри, Миробод тумани ФҲДЁ бўлимида 2014 йил 07 октябрь куни тузилган 633-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогардан давлат фойдасига никоҳни ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи судья М.И.Хажиев