Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1003-2309/20043 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Судья Қурбанбаев Икромжон Махмудович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ахмедова Фатима Холахмедовна Ответчик / Подсудимый Ахмедов Наримон Хасанович
Source ID 66a886f0be8e6d174d0034e4 Claim ID 4678553 PDF Hash 273dbc6a75eb28ab... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 577 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, Судья: И.М.Курбанбаевнинг раислигида, Судья ёрдамчиси:Р.Абдусаламовнинг котиблигида, Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1003-2309/20043-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХ даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан 2007 йил 17 ноябр куни қонуний никоҳдан утиб турмуш қуришганлигини, ўзаро никоҳларидан икки нафар фарзандлари борлигини, улар турмушлари бошида яхши булганлигини, жавобгар билан характерлари тўғри келмаганлигини, дунёқарашлари ҳар хил булганлигини, жавобгар билан 2022 йилдан буён бирга яшамасликларини, шу сабабли жавобгар билан оилани сақлаб қолиш нияти йуқлигини, ўрталаридаги никохларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХ даъво талабларини қисман тан олиб, даъвогар билан 2007 йил 17 ноябр куни турмуш қурганликларини, ўзаро турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, турмушлари яхши булганлигини, кейинчалик бирбирларини тушунмаганликларини, оилани сақлаб қолишга харакат қилганлигини, лекин иложи булмаганлигини, даъвогар билан оилани сақлаб қолмоқчи эмаслигини, шу сабабли даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2023 йил 09 январ кунидаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2023 йил 28 сентябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун олти ой муҳлат берилган ҳамда ажрим нусхалари тарафларнинг оиласини тиклаш ва уларни яраштириш чораларини кўриш учун туман Хотинқизлар қўмитасига ва маҳалла фуқаролар йиғинига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Аниқланишича, даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ 2007 йил 17 ноябрда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Уларнинг никоҳи Тошкент шаҳар, Олмазор (С.Рахимов) туман ФХДЁда №1575сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. Шу сабабли илгари ҳам тарафларни никоҳдан ажратиш масаласи суд муҳокама предмети бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ажрими билан уларга ярашишлари учун олти ой муҳлат берилган. Тарафларнинг оиласини сақлаш юзасидан қилинган ҳаракатлари ўз натижасини бермаган. Мазкур ҳолат ишга тақдим қилинган ёзма далиллар билан тўлиқ исботланади. Суд даъвогар ХХХнинг даъво талабини муҳокама қилиб, мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар икки йил аввал бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли улар оилани тиклашга ва ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, илгари ҳам уларни никоҳдан ажратиш масаласи суд муҳокамаси предмети бўлганлигини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорини 3 баравари миқдорида белгилаб, уни жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-46- моддалари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд,ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никохни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ ўртасидаги Тошкент шаҳар, Олмазор (С.Рахимов) туман ФХДЁда 2007 йил 17 ноябрда №1575сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсин. Жавобгар ХХХдан ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Нусхаси аслига тўғри, Судья: И.М.Курбанбаев