← Назад
Решение #1278245 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| Оила кодекси | 44 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| Мазкур Конституция | 77 | — | law |
Текст решения
9 596 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 17 куни Андижон вилояти
фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди
биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья: Н.И.Мирзакаримова,
судья ёрдамчиси М.Султоновнинг котиблигида, даъвогар
Хакимов Жасурбек Абдихолиқовичнинг жавобгар Садирова
Зухрахон Махамадзокировнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган №2-17052301/3767-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
Даъвогар Хакимов Жасурбек Абдихолиқович жавобгар
Садирова Зухрахон Махамадзокировнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат этиб,
унда жавобгар билан 2005 йил 16 сентябрда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги
турмушларидан 2006 йил 9 майда туғилган Абдихолиқова
Гулшода Жасурбек қизи, 2009 йил 12 мартда туғилган
Абдихолиқов Жамшидбек Жасурбек ўғли ва 2016 йил 2
январда туғилган Абдихолиқова Зулфияхон Жасурбек қизи
исмли уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан
2021 йилл август ойидан бирга яшашмаслигини, бунга сабаб
у Россия давлатида ишлаб юрган вақтида жавобгар бошқа
бегона
эркак
билан
севги
изҳор
қилиб
гаплашиб
юрганлигини билиб қолганлигини, жавобгарга оиласига
хиёнат қилганлигини, уни кечира олмаслигини, жавоьгардан
кўнгли қолганлигини, оиласи барбод бўлганлигини кўрсатиб,
катта ва ўртанча фарзандлари у билан эканлигини, кичик
фарзанди эса жавобгарнинг қарамоғида эканлигини, у 2023
йил октябрь ойидан М.Хакимовага шаърий никоҳ асосий
уйланиб қолганлигини, никоҳини қайд қилдирмоқчилигини,
шу сабабли судга даъво ариза берганлигини унинг никоҳдан
ажратиш ҳақидаги аввалги даъво аризалари муқаддам шу суд
томонидан кўриб чиқилиб, рад қилинганлигини, жавобгар
билан икки йилдан зиёд бирга яшашмаётганлигини, умумий
рўзғор юритишмаётганлигини инобатга олиб, жавобгар
билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар ишончли вакили
Н.Хасанова
даъво
аризасини
қувватлаб,
унда
кўрсатилганларга ўхшаш тушунтиришлар бериб, даъвогар
Россияда эканлигини, жавобгарнинг қаерда эканлигини
билмаслигини, тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан
яъни укасида, учинчиси жавобгарда эканлигини, тарафларни
яраштиришни имкони йўқлигини баён қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилган жавобгар З.Садирова судга келмади,
келмаганлигини узрли эканлигини тасдиқловчи далилларни
судга тақдим этмади, суднинг номига ариза билан мурожаат
қилиб фуқаролик ишини ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўрамаганлиги сабабли суд, жавобгарнинг судга
келмаганлигини узрсиз деб топиб, мазкур фуқаролик ишини
жавобгар иштирокисиз, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
220-моддаси талабига асосан кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд даъвогар ишончли вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда иш ҳужжатлари билан танишиб, унда мавжуд
бўлган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, Хакимов Жасурбек Абдихолиқович билан
Садирова Зухрахон Махамадзокировна 2005 йил 16 сентябрда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Бу ҳақда
Қўрғонтепа туман 1-сонли ФҲДЁ бўлимида 498-сонли
далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан 2006 йил 9 майда туғилган
Абдихолиқова Гулшода Жасурбек қизи, 2009 йил 12 мартда
туғилган Абдихолиқов Жамшидбек Жасурбек ўғли ва 2016
йил 2 январда туғилган Абдихолиқова Зулфияхон Жасурбек
қизи исмли уч нафар фарзандлари бор, шундан иккитаси
вояга етмаган.
Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021 йил
август
ойидан
бирга
яшашмайди,
умумий
рўзғор
юритишмайди, эр-хотинлик муносабатлари шу вақтдан
тугатилган.
Жавобгар шу пайтдан ҳозирга қадар бир нафар фарзанди
билан ота-онасининг уйида яшаб келади.
Тарафларнинг икки нафар фарзандлари, шундан биттаси
вояга етмаган бўлиб, шу пайтдан ҳозирга қадар даъвогар
билан бирга яшаб келишади.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро
судининг 2022 йил 25 майдаги ва 2023 йил 10 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогар Ж.Хакимовнинг жавобгар
З.Садировага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантириш рад қилинган.
Шу суднинг 2023 йил 10 ноябрдаги ажрими билан
тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган
ва ажрим нусхалари тарафларни яраштириш чораларини
“Жаннатмакон” МФЙ ҳузуридаги оилавий қадриятларни
мустаҳкамлаш комиссияларига юборилган.
Қўрғонтепа
тумани,
Султонобод
шаҳарчаси,
“Жаннатмакон” МФЙ ҳузуридаги оилавий қадриятларни
мустаҳкамлаш
комиссиясининг
хулосасида,
ҳар
икки
томонларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, тарафларни
яраштириш чоралари кўрилаётганлиги кўрсатилган.
Қўрғонтепа тумани, “Кунчилик” МФЙ ҳузуридаги оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш
комиссияси
томонидан
тарафлар иштирокисиз юзаки хулоса тузилиб, тарафларни
яраштириш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.
Даъвогар ишончли вакили гарчи суд мажлисида оилани
сақлаб
қолишнинг
имконияти
йўқлиги
ҳақида
важ
келтирсада, бироқ ушбу ҳолатни тасдиқловчи далилларни
судга тақдим қилмади ва бундай ҳолат суд томонидан ҳам
аниқланмади. Ундан ташқари даъвогар томонидан даъво
аризасида
кўрсатилган
жавобгарнинг
унга
хиёнат
қилганлигини
тасдиқловчи
далиллар
судга
тақдим
қилинмади.
Шунингдек даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақида
даъво ариза билан судга такроран мурожаат қилганлиги
тарафларни
никоҳдан
ажратиш
учун
асос
бўлиб
ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 12-бандига кўра, Оила
кодексининг 44-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги ишни кўришда эр-хотин судга никоҳдан
ажратилганидан кейин вояга етмаган болалар улардан қайси
бири билан яшаши тўғрисида келишув тақдим этишлари
мумкин.
Бундай келишув мавжуд бўлмаганда ёки мазкур
масалалар юзасидан эр-хотин ўртасида низо бўлган ҳолларда
улар никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб билан бир вақтда
мазмунан кўриб чиқилади.
Шунингдек мазкур қарорнинг 14-бандига кўра, никоҳдан
ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув
қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб
чиқиши, жумладан эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлари
хусусиятини, никоҳдан ажратишш масаласи қўйилишига асос
бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг
асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда, суд ишни
иккала тараф иштирокида кўриши лозим.
келмаслик сабаблари узрли ёки узрсизлигидан қатъий назар,
суд ишни кўришни кейинга қолдиради. Даъвогар ва жавобгар
томонидан суд мажлисига иккинчи чақирув бўйича узрсиз
сабабларга кўра келмаган тақдирда, суд аризани кўрмасдан
қолдиришга ҳақли.
Асосий
қонунимиз
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 76-моддасига кўра, оила жамиятнинг
асосий
бўғинидир
ҳамда
у
жамият
ва
давлат
муҳофазасидадир.
Мазкур Конституциянинг 77-моддасига кўра, ота-она ва
уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга
етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши,
соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида
ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид
ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги
6-сонли
қарорининг
16-бандида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши
лозимлиги,
турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва
тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан
ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар
иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ
муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан
ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги тушунтирилган.
Суд юқоридаги қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми
тушунтиришлардан келиб чиққан ҳолда тарафларнинг бирга
яшашларига имконият қолмаганлигини кўрсатувчи жиддий
асослар мавжуд эмаслигини, даъвогарнинг оилани сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги ҳақидаги важлари ҳамда оиладаги
вақтинчалик келишмовчиликлар ва ўзаро тушунмовчиликлар
даъвони қаноатлантириш учун асос бўла олмаслигини,
тарафлар судга узрсиз сабабларга кўра келишмаганлиги
сабабли суд томонидан ишни иккала тараф иштирокида
кўришнинг
имкони
бўлмаганлигини,
шунингдек
фарзандларнинг иккитаси даъвогарда, биттаси жавобгарда
эканлигини ва келгусида эр-хотин никоҳдан ажратилганидан
кейин вояга етмаган болалар улардан қайси бири билан
яшаши тўғрисида масала юзасидан тарафлар иштирокида
кўриб чиқилишини лозимлигини, тарафлар фарзандларини
вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим
олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши
хусусида ғамхўрлик қилиши шартлигини, тарафларнинг уч
нафар фарзандлари бўлиб, шундан иккитаси
вояга
етмаганлигини ва улар тўлиқ оила даврасида камол топиши
лозимлигини инобатга олиб, суд даъвони рад этишни лозим
топади.
Юқоридагиларга
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253-моддаларига асосланиб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъвогар
Хакимов
Жасурбек
Абдихолиқовичнинг
жавобгар Садирова Зухрахон Махамадзокировнага нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъво
аризаси
қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Андижон вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
(имзо)имз)
Н.И.Мирзакаримова
Нусхаси аслига тўғри, судья