Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2305/26023 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Араббоев Шерзодбек Неъматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Узоков Муроджон Юсуфович Ответчик / Подсудимый Узоков Минурахон Дилмуродовна
Source ID 6673c6bdb6bf6f28996e5b06 Claim ID 4818571 PDF Hash 32e6e9402f55e6d7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
Текст решения 5 051 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 17 кунида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья Ш.Араббоев раислигида, судья ёрдамчиси Д.Қахорованинг котибалигида, даъвогар Узоков Муроджон Юсуфовичнинг жавобгар Узокова Мунирахон Дилмуродовнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1701-2305/26023–сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар Даъвогар Узоков Муроджон Юсуфович жавобгар Узокова Мунирахон Дилмуродовнага нисбатан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Узоков Муроджон Юсуфович даъвосини қувватлаб, жавобгар Узокова Мунирахон Дилмуродовна билан 09.03.2012 йилда қонуний никоҳан ўтиб турмуш қурганликларини, ўзаро турмушлари давомида уч нафар фарзандли бўлганликларини, ўзаро турмушларининг дастлабки вақтлари яхши яшаган бўлсаларда, кейинчалик келишмовчиликлар чиқа бошлаганини, шунинг учун 2022 йил август ойидан ажраб кетишганини, шу вақтдан буён бирга яшамасликларини, жавобгарга нисбатан ишончсизлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини, жавобгар билан оилани тиклашни хоҳламаслигини, жавобгар хам оилани тиклашни истамаслигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, жавобгар Узокова Мунирахон Дилмуродовна билан ўрталаридаги қонуний никоҳини бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Жавобгар Узокова Мунирахон Дилмуродовна суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлсада, судга узрли сабабларсиз келмаган ёки келмаслик сабаблари мавжудлиги ҳақида хабардор этмаган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси, 3қисмида тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш ҳақли. Юқоридагиларга асосан суд жавобгар иштирокисиз ишни кўришни лозим топди. Суд даъвогарнинг кўрсатмасини тинглаб, фуқаролик иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 09.03.2012 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Никоҳлари Олтинкўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан 172-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида уч нафар фарзандлик бўлишган. Тарафлар 2022 йил август ойиданн буён бирга яшамайди. Тарафларга суднинг 07.11.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб олишлари учун 6 ой ой муҳлат берилган. Олтинкўл тумани Орс МФЙ ҳузуридаги оилавий қадрятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг хулосасида тарафлар 2022 йил август ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, уларни ажрашишларига келишмовчилик сабаб бўлганлигини, шу сабабли бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2022 йил август ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвони қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, Даъвогар Узоков Муроджон Юсуфовични жавобгар Узокова Мунирахон Дилмуродовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Узоков Муроджон Юсуфович ва жавобгар Узокова Мунирахон Дилмуродовналар ўртасида Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 09.05.2012 йилда тузилган ва 172-сонли далолатнома билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Узоков Муроджон Юсуфовичдан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Узокова Мунирахон Дилмуродовнага никоҳгача бўлган қизлик фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Ш.Араббоев