Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1902-2301/6803 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди Судья Пирназаров Рухиддин Хонназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Раҳминазарова Нилуфар Давлатназар қизи Ответчик / Подсудимый Ражабов Равшан Панжиевич
Source ID 666be060922a655d3668ed60 Claim ID 4905964 PDF Hash a49f48dda37ac97a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 4 879 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи: Р.Х.Пирназаров судья ёрдамчиси: Ў.Хидировнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Раҳимназарова Нилуфар Давлатназар қизининг жавобгар Ражабов Равшан Панжиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1902-2301/6803-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Судга даъвогар Н.Раҳимназарова даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Р.Ражабов билан 19.10.2020 йилда Шеробод туман ФХДЁ бўлимида 1329-сон билан қайд этилган никоҳларидан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Н.Раҳимназарова даъво аризани қувватлаб, унда жавобгар билан 19.10.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши бўлганини, бироқ кейинчалик учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида ўрталарида уриш-жанжаллар бўлиб ўтганини, натижада жавобгар билан 2021 йил март ойидан бошлаб бир оила бўлиб яшамаслигини, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан бошлаб тугаганини, жавобгар ҳозирда шаърий никоҳ асосида турмуш қургани ва турмушидан бир нафар фарзанди ҳам борлигини, у шу вақтга қадар турмуш қурмаганини, бироқ жавобгар учинчи шахслардан узоқ бўлган жойда алоҳида уй-жой қилса бир оила бўлиб яшашга ҳаракат қилиши мумкинлигини, соғлиги учун турмуш қуриши лозимлигини, бунинг учун бироз вақт кераклигини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳларидан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Р.Ражабов даъво аризани тан олмасдан, ажрашишга норози эканини билдириб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 19.10.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, ҳақиқатдан ҳам шаърий никоҳ асосида турмуш қурганини аммо турмуши барбод бўлганини, ҳозирда даъвогар билан ўрталарида тушунмовчилик ва уришжанжаллар бўлиб ўтганини, бироқ бу келишмовчиликлар вақтинча эканини, оилани сақлаб қолиш имкони борлигини баён қилиб даъво аризани рад этишни сўради. Суд тарафларнинг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини рад этиш лозим топади. Аниқланишича, тарафларнинг никоҳлари 19.10.2020 йилда Шеробод туман ФХДЁ бўлимида 1329-сон билан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан бир нафар 2021 йилда туғилган Ясмина исмли фарзанди бор. Тарафларнинг фарзанди ҳозирда даъвогарнинг қарамоғида. Даъвогар никоҳдан сўнг турмуш ўртоғининг фамилиясига ўтмаган. Тарафлар ўзаро муносабатлари тўғри келмай 2021 йил март ойидан буён бирга яшамайди, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан бошлаб тугаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига асосан агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандига асосан турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда суд даъвони рад этади. Суд даъвогарнинг суд мажлисида келтирган важларини никоҳдан ажратиш учун асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун нормасига асосланиб, тарафларни никоҳдан ажратиш учун жиддий сабаб йўқлиги ва даъвогарни суд мажлисида келтирган важлари никоҳдан ажратиш учун етарли эмаслиги ҳамда даъвогар жавобгар билан алоҳида хонадонда учинчи шахслардан узоқ бўлган шунингдек тарафларни биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, тарафларни оиласини сақлаб қолиш имкони бор деган хулосага келади ҳамда даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд даъвогар Н.Раҳимназарова томонидан судга даъво ариза топширишда тўланган давлат божини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249 ва 253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Раҳимназарова Нилуфар Давлатназар қизининг жавобгар Ражабов Равшан Панжиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш – рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддатда апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига шикоят қилишга ҳақли. Раислик этувчи: Р.Х.Пирназаров