← Назад
Решение #1278251 Гражданские
Суд хабарномаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 167 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг “17” куни фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро суди, суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида, судья С.Зайниеванинг раислигида, cудья ёрдамчиси
О.Рахматовнинг котиблигида, адвокат ХХХХ ҳамда тарафларнинг
иштирокида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги 2-1101-2301/6365-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХХ жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, суддан жавобгар билан
ўзининг ўртасидаги Зангиота тумани 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан
2015 йил 13 майда 270-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳларидан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХХ даъво аризасини қувватлаб, ўз
тушунтиришида жавобгар ХХХХ билан 2015 йил 13 майда қонуний никоҳни
расмийлаштиришганлигини, турмушларидан уч нафар фарзандлари
борлигини, ўзаро келишмовчиликлар ва соғлиғидаги муаммолар сабабли
жавобгар билан 2023 йил июлдан буён бир оила бўлиб яшамаётганлигини,
жавобгар уйдан чиқиб кетиб, Тошкент вилоятида яшаб келаётганлигини,
болаларнинг таъминоти ва уй-жой юзасидан ўрталарида низо мавжуд
эмаслигини, маҳалла яраштирув комиссиясида олиб борилган суҳбатлар ҳам
самарасиз
бўлганлигини
билдириб,
суддан
даъво
талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХХ даъво аризани тан олиб, даъвогарнинг
соғлиғидаги муаммолар сабабли 2023 йил июлдан буён биргаликда умумий
рўзғор юритишмаётганлигини, шу вақтдан эр-хотинлик муносабатлари
тугатилганлигини, даъвогар ва уч нафар фарзандларига уй-жойни қолдириб,
ўзи Зангиота туманига кўчиб келганлигини, даъвогар билан бундан кейин бир
оила бўлиб яшашнинг имкони йўқлигини, ҳозирда шаърий никоҳ асосида
бошқа аёлга уйланганлигини, фарзандларининг таъминоти билан ўзи
шуғулланиб келаётганлигини баён қилиб, суддан даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини, адвокатнинг
нутқини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда
қуйидаги хулосага келади.
Суд ҳужжатларига кўра, даъвогар ХХХХ билан жавобгар ХХХХ 2015
йил 13 майда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Уларнинг
никоҳи Зангиота тумани 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилган.
Тарафларнинг
биргаликдаги
турмушларидан
уч
нафар:
2016
йил
28
майда
туғилган
ХХХХ
2018
йил
03
майда
туғилган
ХХХХ
ва
2020 йил 26 мартда туғилган ХХХХ исмли фарзандлари бор.
Юзага келган оилавий келишмовчиликлар муносабати билан тарафлар
2023 йил июлдан буён алоҳида яшаб келишади ва шу вақтдан эътиборан улар
ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари тугатилган.
Тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаганидан сўнг, даъвогар
мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2023 йил
24 октябрдаги ажрими билан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга
ярашиб олишлари учун 6 (олти) ойлик муҳлат берилган, лекин оила
тикланмаган, тарафлар ярашмаган.
Балки, жавобгар шаърий никоҳ асосида бошқа аёлга уйланган.
Аниқланишича, тарафларнинг никоҳдан ажрашиш ҳақидаги қарорлари
қатъий бўлиб, улар ўртасида меҳр-оқибат кўтарилиб, ўзаро ҳурмат ва ишонч
йўқолган.
Мазкур ҳолатлар ХХХХ ва ХХХХ маҳалла фуқаролар йиғинининг
далолатномалари билан ҳам тасдиқланади.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар бундан буён биргаликда
ҳаёт кечира олмайди деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-бандининг
1-хатбошисига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига асосан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Суд мазкур ҳолатда тарафларнинг бундан кейин биргаликда эр-хотин
бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ ҳамда оила бутунлай
барбод бўлган деган хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Шунингдек, суд тарафларнинг вояга етмаган фарзандларини
даъвогарнинг
қарамоғида
қолдиришни,
никоҳдан
ажратишни
расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида белгилаб,
белгиланган давлат божини жавобгардан давлат фойдасига ундиришни,
даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХХ ва жавобгар ХХХХ ўртасида Зангиота тумани 1-сон
ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 13 майда 270-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсин.
Тарафларнинг уч нафар: 2016 йил 28 майда туғилган ХХХХ2018 йил 03
майда туғилган ХХХХ ва 2020 йил 26 мартда туғилган ХХХХ исмли
фарзандлари даъвогар ХХХХнинг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида жавобгар ХХХХдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир
ой ичида апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўрилмаган ва қарор
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу
суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига шикоят берилиши ёхуд протест келтирилиши мумкин.
Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилгандан сўнг бир йил ичида
Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин.
Раислик этувчи, судья:
Нусхаси аслига тўғри, судья_________
(имзо)
С.Зайниева