Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1901-2302/7612 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди Судья Тиллаев Рамз Ахмадқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Лолаев Равшанбек Холмат ўғли Ответчик / Подсудимый Лолаева Умида Олтибой қизи
Source ID 6671227cb6bf6f28996e5a7e Claim ID 4849226 PDF Hash db6ed0d6254841f8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 5 483 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2022 йил январь ойининг 26 куни, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди ўз биносида, раислик этувчи судья Б.Х.Наралиевдан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Д.Жумаевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Садатова Мадина Кудратилло қизининг жавобгар Таганов Отабек Олим ўғлига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича қўзғатилган қўзғатилган 2-1901-2101/5324-сонли фуқаролик ишини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Садатова Мадина Кудратилло қизи судга 2021 йил 24 сентябрь куни даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда у жавобгар Таганов Отабек Олим ўғли билан 2018 йил 01 май куни қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчилик ва бир-бирларни тушуна олмаганлиги ҳамда жанжаллар сабабли турмуш ўртоғи билан 2020 йилдан буён бирга яшамасликларини, суддан шу асосларга кўра жавобгар билан Термиз шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2018 йил 01 май куни 344-сон билан қайд этилган қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Судда сўралган даъвогар Садатова Мадина Кудратилло қизи даъво аризани қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, уларга қўшимча равишда суд томонидан ярашиш учун берилган муддат ичида ҳам бир оила бўлиб яшашни ҳохламаганликлари сабабли ярашмаганликларини ва оилани тиклашни имконияти бўлмаганлигини, жавобгарни бошқа оиласи борлигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини, келгусида ярашиш учун қанча вақт берилса ҳам жавобгар билан оилани тиклашни имконияти қолмаганлигини баён қилиб, суддан шу асосларга кўра уларни никоҳдан ажратишни сўради. Жавобгар Таганов Отабек Олим ўғли суд мажлисида даъвогарни даъвосини тан олиб, даъвогар билан оиласини тиклашни имкони йўқ эканлигини, 2016 йил 5 декабрь кунидан буён бирга яшамаслигини, ҳозирда бошқа аёл билан шаърий никоҳ асосида яшаб келаётганлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам ярашмаганлигини айтиб, суддан даъвогарни даъвосини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг судда берган баёнотларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб, уларни муҳокама қилиб, даъво қуйидаги асосларга кўра қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди: Фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларга кўра, тарафларнинг қонуний никоҳлари Термиз шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2018 йил 01 май куни 344сон билан қайд қилинган бўлиб, уларнинг ўрталарида бир нафар фарзандлари бор. Судда аниқланган иш ҳолатларидан кўринишича, тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан келиб чиққан ўзаро оилавий келишмовчиликлари ва бир-бирларини тушан олмаганлиги сабабли қонуний никоҳлари бекор қилинмаган бўлсада, улар 2020 йилдан ҳозирга қадар бирбирларидан алоҳида яшаб, ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан бошлаб тугатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Судда аниқланган иш ҳолатларига кўра ҳозирги кунда тарафлар ўртасида фарзандлар тарбияси ва таъминоти билан боғлиқ ҳамда бошқа мулкий низолари мавжуд эмас. Суд тарафларнинг 2016 йил 5 декабрь кунидан бошлаб биргаликда бир оила бўлиб яшамасликларини, ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан бошлаб тугаганлигини, суд томонидан оилани тиклаш учун берилган муддат ичида ҳам тарафларнинг ярашувга ва оилани тиклашга эришмаганликларини, тарафларнинг ҳар иккаласи ҳам суддан уларни қонуний никоҳдан ажратишин талаб қилиб турганликларини ҳолатлари эса тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари барҳам топганлигини ва фақат расмий никоҳ қолганлигини кўрсатишини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари қолмаган деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни ҳамда тарафлар никоҳдан ажратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига кўра суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. Суд тарафлардан никоҳдан ажратиш вақтида ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдорини муҳокама қилиб, юқоридаги қонун ва қарор талабларига кўра тарафларнинг ҳар иккаласи ҳам биринчи никоҳда эканликларини ҳамда тарафларнинг қонуний никоҳдан айнан даъвогарнинг ташаббусига кўра ажратилаётганликларини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратишда даъвогардан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базарий ҳисоблашнинг 150 фоизи миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Садатова Мадина Кудратилло қизининг жавобгар Таганов Отабек Олим ўғлига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъвоси қаноатлантирилсин. Таганов Отабек Олим ўғли ва Садатова Мадина Кудратилло қизи Термиз шаҳар бўлими томонидан 2018 йил 01 майда 344-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратилганликни рўйхатга олиш вақтида тарафлардан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблашнинг 150 фоизи миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон 30 кун муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Б.Х.Наралиев