Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2302/7358 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Даъво аризаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Назиров Умиджон Иномжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдуллаев Диёрбек Хосилбек ўғли Ответчик / Подсудимый Абдуллаева Омадхон Убайдилло қизи
Source ID 66715fe7b6bf6f28996e5a86 Claim ID 4877639 PDF Hash 02828564709c9cac... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Оила кодексининг 13-моддаси Оила кодекси 13 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
Конституциянинг 78-моддаси Конституция 78 law
ра ва 249-253-моддаси ра ва 249-253 law
Текст решения 5 677 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 17-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди ўзининг биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик этувчи судья У.Назиров, судья ёрдамчиси М.Султанованинг котибалигида, Даъвогар Абдуллаев Диёрбек Хосилбек ўғлининг жавобгари Абдуллаева Омадхон Убайдилло қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1706-2302/7358-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Абдуллаев Диёрбек Хосилбек ўғлининг жавобгари Абдуллаева Омадхон Убайдилло қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 08.01.2021 йилда қонуний расмийлаштириб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро жанжаллари, характерлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги, жавобгардан буткул кўнгли қолганлиги сабаб 2022 йил майда фактик ажрашиб кетганлигини, уларни оиласини тиклашни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, жавобгар билан қонуний расмийлаштирилган никоҳдан муддат бермасдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Абдуллаев Диёрбек Хосилбек ўғли ўзининг даъвосига монанд тушунтириш бериб, жавобгар-турмуш ўртоғи билан ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, умуман бирга яшаш имкони қолмаганлиги сабаб 2022 йил майда фактик ажрашганлигини, уларни оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини, шунинг учун муддат бермасдан никохдан ажратиб беришликни, даъво аризасини қаноатлантиришликни, уларга ярашиб олишлари учун хеч қандай муддат керак эмаслигини баён этди. Суд мажлисида жавобгар Абдуллаева Омадхон Убайдилло қизи даъвогарни даъвосига иқрор бўлмай берган кўрсатмасида, эри билан никохдан ажрашишга рози эмаслигини, бир нафар фарзандини етим қилмоқчи эмаслигини, оилани тиклаш учун ҳаракат қилаётганлигини, бироқ қайнонаси уларни ярашишига қаршилик қилаётганлигини, турмуш ўртоғини ва унинг ота-оналарини хурмат қилишини, оиласини тиклаб яшамоқчи эканлигини баён этиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд тарафлар талаб ва эътирозларини эшитиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар билан танишиб, даъвогарни даъво талабини қуйидагиларга кўра асоссиз деб топиб, қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Чунки, ишда аниқланишича, даъвогар Абдуллаев Диёрбек Хосилбек ўғли ва жавобгар Абдуллаева Омадхон Убайдилло қизи 08.01.2021 йилда ФҲДЁ бўлимида қонуний расмийлаштириб турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 02.12.2021 йилда туғилган Хосилбекова Севдохон Диёрбек қизи исмли бир нафар фарзанди бор. шахсларнинг аралашуви ва бир-бирларидан кўнгли совиб кетганлиги сабабли 2022 йил май ойидан буён бирга яшамайдилар. Тарафлар ўзаро келиша олмай қолганлиги уларни никохдан ажратишга асос бўла олмайди. Гарчанд, муқаддам мазкур фуқаролик иши судда кўриб чиқилган бўлса-да, бироқ тарафлар мухлат берилаётганида шахсан судда иштирок этмаганлигини, ҳар икки тараф маҳаллада обрўли фуқаролар эканлигини, оила муқаддас қўрғон эканлигини айниқса, жавобгар тўлиқ тушуниб етганлигини, жавобгар-аёл оилани тиклаш учун астойдил ҳаракат қилаётганлигини, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, уларни етим қилиш, оилани айни дамда, тарафларни никохдан ва болаларни ота-онасининг меҳридан ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслигини, уларга оиласини тиклаш ва ярашишлари учун яна вақт кераклигини инобатга олиб, суд даъвони рад этишни, Оила кодексининг 13-моддасига асосан шаърий асосда қурилган турмуш ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслигини лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир, Конституциянинг 78-моддасида, Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шартшароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Пленумининг 06-сонли қарорини 16-бандида тушунтирилишича никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, даъвогар никоҳдан ажратиш учун келтирган важлар тарафларнинг оиласини бутунлай барбод бўлганлигини англатмаслигини, улар ўртасидаги ихтилофлар вақтинчалик тусга эга эканлигини, тарафлар ёш оила эканлигини ва ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, тарафларни яраштириш чорасини кўриш судларнинг устувор вазифаси эканлигини инобатга олиб, суд тарафлар ўртасида оилани сақлаб қолиш мақсадида, даъвогарни даъвосини асоссиз деб топиб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва 249-253-моддасини қўллаб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Абдуллаев Диёрбек Хосилбек ўғлининг жавобгари Абдуллаева Омадхон Убайдилло қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи имзоланган У.Назиров