← Назад
Решение #1278258 Гражданские
Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| аноатлантирилаётгани сабаб Оила кодекси | 45 | — | code_article | |
| ва ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
9 466 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 17-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик
қилувчи судья У.Назиров, М.Султанованинг котибалигида,
даъвогар Ахмаджонова Дилдора Абиджон қизининг жавобгар
Ахмаджонов Сафорбек Ашуралиевичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги 2-1706-2302/7397-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Ахмаджонова Дилдора Абиджон қизи судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, унда даъвогар Ахмаджонова Дилдора Абиджон қизи
ва жавобгар Ахмаджонов Сафорбек Ашуралиевич ўртасида 2013 йил 12августда Жалолқудуқ туман ФҲДЁ бўлимида №713-сон билан қайд қилинган
никоҳдан ажратиб беришликни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ахмаджонова Дилдора Абиджон қизи
ўзининг даъвосини қувватлаб берган кўрсатмаларида, жавобгар Ахмаджонов
Сафорбек Ашуралиевич билан 2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушлари икки нафар фарзандлари
борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил
октябрь ойида фактик ажрашганликларини, уларни оиласини тиклашни
имкони йўқлигини, ўзаро ажрашиб кетганига тўрт йил бўлганлигини, оила
тамоман барбод бўлганлигини, ўрталарида фарзанд ёки ва мулкий низолари
ҳам йўқлигини, оиласи тикланмаслигини, жавобгар 2023 йилда бошқа аёл
билан турмуш оила қурганлигини ва у билан тинч-тотув яшаб
келаётганлигини, уларни оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини баён
қилиб, жавобгар Ахмаджонов Сафорбек Ашуралиевич билан ўрталаридаги
никоҳдан яна муддат бермасдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш берди.
Суд мажлисида жавобгар Ахмаджонов Сафорбек Ашуралиевич
даъвогарни даъвосига иқрор бўлиб берган кўрсатмасида, муросалари
келишмагани сабаб тарафлар фактик ажрашиб кетганлигини, даъвогар билан
никохдан ажрашишга розилигини, оиласи тикланмаслигини, оиласини
тиклашни умуман имкони қолмаганлигини, 2020 йилдан буён бирга
яшамаслигини, суд томонидан берилган мухлатлар давомида ҳам ярашишга
ҳаракат қилмаганликларини, у ҳақиқатдан ҳам 2023 йилда бошқа аёл билан
турмуш қурганлигини ва ҳозирда тинч-тотув яшаб, турмушларини қонуний
расмийлаштирмоқчи эканлигини баён этиб, даъвосини қаноатлантиришликни
ва яна муддат бермасдан никохдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш
берган ва суд танаффусидан сўнг суд мажлисида иштирок этмаган.
Суд, суд мажлисида тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш
бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Дилдора Абиджон қизи жавобгар Ахмаджонов Сафорбек Ашуралиевич
билан 2013 йил 12-августда Жалолқудуқ туман ФҲДЁ бўлимида №713-сон
билан қонуний расмийлаштириб турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 17.02.2015 йилда туғилган
Ашуралиев Бобуршох ва 19.06.2018 йилда туғилган Ашуралиев Умаршох
исмли икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор.
Тарафлар 2020 йил октябрь ойидан, яъни тўрт йилдан буён бирга
яшамайдилар.
Оилани барбод бўлишига тарафларнинг “муросасизликлари” сабаб
бўлган.
Даъвогар Ахмаджонова Дилдора Абиджон қизи никохдан ажрашиш
учун мурожаат этганида, суд тарафларни яраштириш чорасини кўриб,
даъвогарни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини 2021 йил 17-май куни 21706-2101/4459-сонли хал қилув қарори билан асоссиз деб топган ва
қаноатлантиришдан рад этилган.
Даъвогар Ахмаджонова Дилдора Абиджон қизи никохдан ажрашиш
учун такроран мурожаат этганида, суд тарафларни яраштириш чорасини
кўриб, даъвогарни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси бўйича суднинг 2023
йил 15-ноябрдаги “Эр-хотиннинг ярашиб олишлари учун 6 ой муҳлат
берилган” ва суднинг муҳлат бериш ҳақидаги ажрими Андижон шахар
хокимлиги ва “Соғлом авлод” ҳамда Жалолқудуқ туман “Навоий” МФЙ
ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари”га оилани
яраштириш чорасини кўриш учун юборилган.
Андижон шахар хокимлиги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиялари” нинг 16.05.2024 йилдаги Хулосасида ушбу оилани
яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан
кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга қатъий қарши эканлиги
сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган.
Андижон шахар “Соғлом авлод” МФЙ нинг “Оилавий қадриятларни
мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 14.05.2024 йилдаги Хулосасида ушбу
оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан
кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга қатъий қарши эканлиги
сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган.
Жалолқудуқ тумани “Соғлом авлод” МФЙ нинг “Оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 15.05.2024 йилдаги
Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла
фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга
қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади, деб кўрсатилган бўлиб, гарчи даъвогар муросасизликни ва узоқ
йиллардан буён бирга яшамаётганлиги рўкач қилиб муддат бермасдан
никохдан ажратишни талаб қилган бўлса-да, бироқ суд томонидан дастлаб
ушбу оилани яраштириш чораси кўрилиб, даъвоси рад қилинган, сўнгра 6 ой
мухлат берилган, бироқ суднинг муҳлатлари давомида ҳам оила тикланмаган,
тарафлар ярашмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг
41-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Суд, даъвогарни оилани тиклашни истамаётганлигини, никох
ихтиёрийлик ва тенг ҳуқуқлиликка асосланишини, улар ўртасидаги оилавий
турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафлар уч йил бирга яшаб, ўтган тўрт
йилдан буён фактик ажрашган ҳолда яшаётганлигини, тарафларга оилани
тиклаш учун суд томонидан ҳам бир неча бора имконият берилганлиги ҳамда
Андижон шахар хокимлиги ва “Соғлом авлод” ҳамда Жалолқудуқ туман
“Навоий” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиялари” томонидан ҳам ушбу оилани яраштириш чораси
кўрилганлиги, бироқ ушбу оилани тиклаш имкони бўлмагани, кўрилган
чоралар самара бермаганлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, суд
тарафларни бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини имкони йўқ ва оила
батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб, суд уларни никоҳдан ажратишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 30бандида, Судларга тушунтирилсинки, никоҳга кириш вақтида ўз
фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу
фамилияда қолишга ҳақли. Бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача
бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Агар мазкур масала суд томонидан
қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан никоҳдан
ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилади (ОК 220-моддаси)-деб
кўрсатилган раҳбарий тушунтиришга асосан даъвогарни турмушдан аввалги
фамилиясига қайтариш ёки турмушдан кейинги фамилиясида қолиш
масаласини ҳал қилишни ФҲДЁ бўлимлари ихтиёрида қолдиришликни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 29-бандида, эрхотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори
ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар
бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва
бошқа ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири
билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади).
Суд, даъвогарни даъвоси қаноатлантирилаётгани сабаб Оила
кодексининг 45-моддаси ва ФПК нинг 138-моддасига асосан никохдан
ажратишни расмийлаштиришда тарафларнинг мулкий аҳволини ва бошқа
ҳусусиятларини инобатга олиб, тарафлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг
1.5 баробари миқдоридан давлат божи ундиришликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253
моддаларини қўллаб, суд,-
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И :
Даъвогар Ахмаджонова Дилдора Абиджон қизини жавобгар
Ахмаджонов Сафорбек Ашуралиевичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ахмаджонова Дилдора Абиджон қизи ва жавобгар
Ахмаджонов Сафорбек Ашуралиевич ўртасида 2013 йил 12-августда
Жалолқудуқ туман ФҲДЁ бўлимида №713-сон билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
17.02.2015 йилда туғилган Ашуралиев Бобуршох ва 19.06.2018 йилда
туғилган Ашуралиев Умаршох даъвогар (онаси) тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгардан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд
орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция
тартибида протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
имзоланган
У.Назиров