← Назад
Решение #1278259 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 122 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
2 782 символов
А Ж Р И М
2024 йил май ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
вилояти Қуйичирчиқ туманлараро судининг очиқ суд мажлисида ўз
биносида бўлиб,
Раислик этувчи, судья ААА,
Судья ёрдамчиси АААнинг котиблигида, даъвогар АААнинг
жавобгар АААга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
асосида юритилган 2-1103-2303/5881-сонли фуқаролик ишини кўриб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ААА жавобгар АААга нисбатан даъво ариза билан судга
мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2018 йилда қонуний никохдан ўтиб
турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар, яъни 19.08.2019 йилда
туғилган ААА исмли фарзандлари борлигини, улар оилавий келишмовчилик
оқибатида бирга яшамаслигини, бошқа оила қурганлигини баён этиб,
19.11.2018 йилда Қуйичирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида қайд этилган
никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Суднинг 21.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиб
олишлар учун 4 (тўрт) ой муҳлат тайинланган. Ишни кўриш 22.03.2024 йил
соат 10-00га суд мажлисида кўриш учун қолдирилган.
Бу ҳақда тарафларга тегишли тартибда суднинг чақирув хати орқали
суд мажлисининг аниқ вақти ва жойи тўғрисида хабар қилинган. Даъвогар
тилхат орқали хабардор қилинган.
Тарафлар узрли сабабларсиз судга келмаганлиги учун ишни кўриш
фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суди биносида 2024 йил
15 апрель куни соат 1200 га, 07 май куни соат 11-30га ва 17 май соат 10-30 га
қолдирилган, бу ҳақда тарафларга тегишли тартибда суднинг чақирув хати
орқали суд мажлисининг аниқ вақти ва жойи тўғрисида хабар қилинган.
Бироқ, тарафлар суд мажлисига чақирув бўйича узрли сабабларсиз
судга келмаганлар ва ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни
илтимос қилмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
122-моддаси 5-бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни
илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз
судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал
қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа, суд аризани кўрмасдан қолдиради.
Бундай холда, суд тарафларнинг бир неча бор суд мажлисига чақирув
бўйича узрли сабабларсиз судга келмаганлигини ва ишни ўзларининг
иштирокисиз кўришни илтимос қилмаганликлари сабабли ҳамда никоҳдан
ажратиш бўйича фуқаролик ишининг муҳим хусусиятларини ҳисобга олиб,
тарафлар иштирокисиз ишни мазмунан ҳал этишнинг иложи йўқ деб
ҳисоблаб, мазкур даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
1
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодекси 122-моддасининг 5-банди ва 271-272 - моддаларини
қўллаб,
А Ж Р И М
Қ И Л А Д И:
Даъвогар АААнинг жавобгар АААга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози томон шу суд орқали Тошкент вилоят судига
хусусий шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи, судья
ААА
2