← Назад
Решение #1278260 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 832 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 17 май куни фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро
суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья: Ф.К.Комилжонов,
судья ёрдамчиси Н.Каримованинг котибалигида, адвокат Хххнинг
иштирокида, даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1102-2304/ххх-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ххх жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2013 йил 07
декабрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан 2 нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2014 йилдан
буён
бирга
яшамаслигини,
эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан буён тугатилганлигини, бир
рўзғор юритмаслигини, жавобгар билан ўзаро келиша олмаганлигини,
жавобгар билан характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлигини,
жавобгар билан келгусида оилани тиклашнинг имкони йўқлигини баён қилиб,
суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Хххнинг ишончли вакили Ххх даъво
аризани қувватлаб, тарафлар 2014 йилдан бери бирга яшамаслигини, оиласи
барбод бўлганлигини, берилган муҳлат ичида ярашмаганлигини, тарафлар
хозирги кунда Жанубий Корея давлатида яшаб келаётганлигини, тарафлар
нотариал тартибда расмийлаштирилган аризада никохдан ажрашишга рози
эканлигини, суд мажлисида иштирок эта олмаслигини, ўрталарида ҳеч қандай
низо йўқлигини тасдиқлаганликларини маълум қилиб, суддан даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Ххх судга нотариал тартибда тасдиқланган ариза билан
мурожаат этиб, ҳозирда Жанубий Корея давлатида эканлигини, никоҳдан
ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан даъво аризани
қаноатлантиришни сўраган.
Суд иш бўйича тарафларнинг фикрини, адвокатнинг нутқини тинглаб,
даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган
ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига
кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён
бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Ххх жавобгар Ххх билан
2013 йил 7 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги
турмушларидан 2 нафар 04.07.2002 йилда туғилган Хххисмли фарзандлари
бор.
Тарафлар 2014 йилдан буён биргаликда яшамайди.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 ой муддат давомида
тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани
сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар.
Суд даъвогар Хххнинг даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар
ўртасидаги оилавий муносабатлар 2014 йилдан бошлаб тугатилганлигини,
оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини
бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли улар
ҳозирда алоҳида яшаб келишаётганлигини, яраштириш комиссияси томонидан
ушбу оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги ҳақида хулоса берилганлигини,
тақдим қилинган ёзма далиллар йиғиндиси тарафларнинг оилавий
муносабатлари батамом тугалланганлигидан далолат беришини, бундай
ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган
деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни ҳамда тарафлар ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим
топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, давлат божини
тарафлардан тенг миқдорда ундиришни, вояга етмаган икки нафар фарзандини
онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар
Ххх
ва
жавобгар
Ххх
2013 йил 7 декабрь куни Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан ххх-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг вояга етмаган 2 нафар фарзандлари онаси Хххнинг
қарамоғида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳномани олишда тарафлар Ххх ва
Хххдан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин (ҳар биридан 1,5 баравар).
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Тошкент вилояти
судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Ф.К.Комилжонов