← Назад
Решение #1278261 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 494 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди
2024 йил май ойининг 21 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи судья: Ш.Э.Суванова,
судья ёрдамчиси Ж.Устенованинг котиблигида, даъвогар Телмурзаев
Кадиржан Каримжановичнинг жавобгар Ахмедова Муштарий Шухратовнага
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган
2-1102-2307/9509-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Телмурзаев Кадиржан Каримжанович жавобгар Ахмедова
Муштарий Шухратовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза
билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан қонуний никоҳлари
01.02.2013 йилда Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими томонидан қайд
этилганлигини, ўзаро турмушларидан уч нафар – 28.07.2011 йилда туғилган
Каримжанов Фаррух Кадиржанович, 08.02.2013 йилда туғилган Каримжанов
Сарвар Кадиржанович, 05.05.2020 йилда туғилган Каримжанов Мустафо
Каждиржанович исмли фарзандлари борлигини, эр-хотинлик муносабатлари
2022 йил ноябрь ойидан буён тугатилганлигини, турмуши давомида
жавобгар билан кўп маротаба оилавий келишмовчиликлар содир
бўлганлигини, ҳозирда оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини баен
қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида тузилган никоҳдан ажратишни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар Ахмедова Муштарий Шухратовна даъвони тан
олиб, тарафларнинг эр-хотинлик муносабатлари 2022 йилдан буён
тугатилганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафларнинг никоҳлари 01.02.2013 йилда
Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 59-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд қилинган, ўзаро турмушларидан уч нафар – 28.07.2011 йилда туғилган
Каримжанов Фаррух Кадиржанович, 08.02.2013 йилда туғилган Каримжанов
Сарвар Кадиржанович, 05.05.2020 йилда туғилган Каримжанов Мустафо
Каждиржанович исмли фарзандлари бор.
Томонлар 2022 йилдан буён бирга яшамайдилар ва улар ўртасидаги
муносабатлар ўша вақтда тугатилган.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат
давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва
оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар.
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ҳал қилув
қарорига кўра 10.01.2023 йилда тарафларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талаблари рад этилган.
Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг никоҳдан
ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд тарафлар
ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим деб топади.
Суд, давлат божини даъвогардан ундиришни, томонларнинг уч нафар
вояга етмаган фарзандларини онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164, 249253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Телмурзаев Кадиржан Каримжановичнинг жавобгар Ахмедова
Муштарий Шухратовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси - қаноатлантирилсин.
Телмурзаев Кадиржан Каримжанович билан Ахмедова Муштарий
Шухратовнага ўрталарида тузилган 01.02.2013 йилда Қибрай тумани ФҲДЁ
бўлими томонидан 59-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг 28.07.2011 йилда туғилган Каримжанов Фаррух
Кадиржанович,
08.02.2013
йилда
туғилган
Каримжанов
Сарвар
Кадиржанович, 05.05.2020 йилда туғилган Каримжанов Мустафо
Каждиржанович исмли фарзандлари онаси Ахмедова Муштарий
Шухратовнанинг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳномани олишда даъвогар Телмурзаев
Кадиржан Каримжановичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Тошкент вилояти
судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Ш.Э.Суванова