Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2304/3913 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди Судья Отабоев Жасур Хакимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Даниярова Лутфия Жуманазаровна Ответчик / Подсудимый Данияров Шовкат Музапбарович
Source ID 6672e8cdb6bf6f28996e5aec Claim ID 4876123 PDF Hash 2915418f7ddfa34f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 44 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 8 374 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 17 куни Тошкент вилоят фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи судья Ж.Х.Отабоев, судья ёрдамчиси Н.Аъзамованинг котибалигида, даъвогар Даниярова Лутфия Жуманазаровнанинг жавобгар Данияров Шавкат Музапбаровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган №2-1106-2304/3913-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Даниярова Лутфия Жуманазаровна жавобгар Данияров Шавкат Музапбаровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Даниярова Лутфия Жуманазаровна даъво аризасини қувватлаб, унга кўра жавобгар билан 2015 йилда диний расм-русумлар асосида, 06.04.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2016 йил 16 апрелда туғилган Музапбаров Аббос Шавкатович ва 2021 йил 16 майда туғилган Музапбаров Исломбек Шавкатович исмли фарзандлари борлигини, уларнинг турмушлари бошида яхши бўлганини, аммо кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиқиб, тинимсиз жанжаллашадиган бўлиб қолишганини, натижада уларнинг муносабатлари дарз кетиб, 2023 йил июнь ойидан буён бирга яшамаслигини, уларнинг эр-хотинлик муносабатлари шу вақтда тугатилганлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг умуман иложи йўқлигини, уларнинг ўрталарида мол-мулк низоси мавжуд эмаслигини, уларни ҳар иккиси ҳам ҳозирда бошқа диний расм-русумлар асосида бошқа инсонлар билан турмуш қуриб яшаб келишаётганини, ярашиш учун тақдим қилинган муддат ичида улар оиласини тиклашга умуман ҳаракат қилишмаганини, ушбу никоҳи уни иккинчи никоҳи ҳисобланишини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Данияров Шавкат Музапбарович даъво аризасини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2015 йилда дастлаб диний расмрусумлар асосида, 06.04.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2016 йил 16 апрелда туғилган Музапбаров Аббос Шавкатович ва 2021 йил 16 майда туғилган Музапбаров Исломбек Шавкатович исмли фарзандлари борлигини, уларнинг турмушлари бошида яхши бўлганини, аммо кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиқа бошлаганини, муносабатлари борган сари ёмонлашиб, тинимсиз жанжаллашиб келишганини, у бир неча маротаба муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилганини, аммо буни ижобий натижаси бўлмаганини, шундан сўнг у оиласи батамом барбод бўлганига ишонч ҳосил қилганини, улар 2023 йил июнь ойидан буён бирга яшамаслигини, уларнинг эр-хотинлик муносабатлари шу вақтда тугатилганлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг умуман иложи йўқлигини, уларнинг ўрталарида мол-мулк низоси йўқлигини, ўтган вақт ҳамда уларга суд томонидан ярашиш учун тақдим қилинган муддат ичида ярашишнинг имконияти бўлмаганини, у ҳозирда бошқа аёл билан диний расм-русумлар асосида турмуш қуриб яшаб келаётганини, даъвогар ҳам бошқа турмуш қурганини, ушбу никоҳ уни иккинчи никоҳи ҳисобланишини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидагиларга хулосага келади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Даниярова Лутфия Жуманазаровна ва Данияров Шавкат Музапбаровичлар дастлаб 2015 йилда диний расм-русумлар асосида турмуш қуришган, 2021 йил 06 апрель куни қонуний никоҳдан ўтишган ва уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 21111-21-00265-сон билан далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2016 йил 16 апрелда туғилган Музапбаров Аббос Шавкатович ва 2021 йил 16 майда туғилган Музапбаров Исломбек Шавкатович исмли фарзанди бор. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил июнь ойидан буён биргаликда эр-хотин бўлиб яшамайди. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг тегишли моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун 6 (олти) ой муддат белгиланган ва суднинг ажрими тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига юборилган. Аммо тарафлар ярашиш чораларини кўришмаган. Тошкент вилояти, Бекобод тумани “Хос” ҳамда Бекобод шаҳар “Обод турмуш” маҳалла фуқаролар йиғининг далолатномаларида тарафларни яраштиришни имконияти бўлмаганлигини қайд қилинган. Қолаверса, тарафларнинг ҳар иккиси ҳозирда бошқа шахслар билан диний расм-русумлар асосида турмуш қуриб яшаб келишади, даъвогар 24 ҳафталик ҳомиладор. Ушбу ҳолатлар тарафларни оиласи батамом барбод бўлган деган хулосага келишга асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратишда оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандига асосан эрхотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақлилиги кўрсатилган. Суд мазкур қонун ва Олий суд Пленум қарори талабига асосан тарафлар 2023 йил июнь ойидан буён биргаликда эр-хотин бўлиб яшамасликларини, тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун муддат белгиланганлигини, аммо тарафлар ярашиш чораларини кўришмаганлигини, шундан кейин ҳам тарафларни оиласи тикланмаганини, қолаверса, тарафларнинг ҳар иккиси ҳам ҳозирда бошқа шахслар билан диний расм-русумлар асосида турмуш қуриб яшаб келишини, тарафларни оиласи амалда барбод бўлганлигини, уни тиклашни имкони йўқлигини инобатга олиб, даъвогар Даниярова Лутфия Жуманазаровнанинг жавобгар Данияров Шавкат Музапбаровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириб, тарафларни 2021 йил 06 апрель куни Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 2-1111-21-00265сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни, даъвогар Даниярова Лутфия Жуманазаровнага никоҳга қадар бўлган “Мадалиева” фамилиясига қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига асосан суд тарафларнинг икки нафар вояга етмаган фарзандларини даъвогарнинг тарбиясида қолдиришни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда эр-хотиннинг биридан, яъни жавобгар Ш.Данияровдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида давлат божи ундиришни, даъвогар Л.Данияровадан давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Даниярова Лутфия Жуманазаровнанинг жавобгар Данияров Шавкат Музапбаровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даниярова Лутфия Жуманазаровна ва Данияров Шавкат Музапбарович 2021 йил 06 апрель куни Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 2-1111-2100265-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Даниярова Лутфия Жуманазаровнага никоҳдан олдинги “Мадалиева” фамилияси қайтарилсин. Тарафларнинг вояга етмаган икки нафар 2016 йил 16 апрелда туғилган Музапбаров Аббос Шавкатович ва 2021 йил 16 майда туғилган Музапбаров Исломбек Шавкатович исмли фарзандлари даъвогар Даниярова Лутфия Жуманазаровнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Данияров Шавкат Музапбаровичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга, апелляция тартибида кўриб чиқилмаган ҳамда кучга кирган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Ж.Х.Отабоев