← Назад
Решение #1278263 Гражданские
Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
4 209 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 17 кунида фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
бўлиб, судья Ш.Араббоев раислигида, судья ёрдамчиси
Д.Қахорованинг котибалигида, даъвогар Уринов Хуснидин
Салохиддин ўғлининг жавобгар Остонова Бегойим Гофуржон
қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси
бўйича юритилган 2-1701-2302/25998–сонли фуқаролик иши
кўрилиб, қуйидагилар
Остонова Бегойим Гофуржон қизига нисбатан никоҳни бекор
қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Уринов Хуснидин Салохиддин ўғли
даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 05.09.2018 йилда турмуш
қурганлигини, турмушидан бир нафар фарзанди борлигини,
турли келишмовчиликлар сабабли 2019 йил сентябрь ойидан
ажрашиб кетишганини, шу вақтдан буён бирга яшамаслигини,
суд томонидан берилган муддат давомида ҳам оиласи
тикланмаганлигини, оилани саклаб колиш
учун МФЙ
ходимлари хам харакат килишганлигини, лекин унда ҳам
натижа бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини,
жавобгар билан оилани тиклашни истамаслигини, оила барбод
бўлганлигини баён қилиб, жавобгар билан никоҳини бекор
қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Остонова Бегойим Гофуржон қизи даъвони тан
олиб, даъвогар билан 2019 йилдан буён бирга яшамаслигини,
суд томонидан берилган муддат давомида ҳам оиласи
тикланмаганлигини, оилани тиклашни истамаслигини баён
қилиб, даъвогар билан ўрталаридаги қонуний никоҳини бекор
қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидаги
тўхтамга келди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 05.09.2018 йилда
қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Никоҳлари Олтинкўл
туман ФҲДЁ бўлими томонидан 806-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд қилинган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар
фарзандлик бўлишган.
Тарафлар 2019 йил сентябр ойидан буён бирга яшамайди.
Олтинкўл тумани Далварзин ва Андижон туманидаги
Чавкан дарё МФЙ ҳузуридаги Оилавий кадриятларни
мустахкамлаш
комиссияларининг
ҳулосаларига
кўра,
тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги
маълум қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
Кодексининг
41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ
деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011
йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти
тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият
йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги
аниқланса,
суд
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
талабни
қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2019 йил сентябр ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан
оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд
баён
этилганларга
кўра,
даъво
аризани
қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогардан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Уринов Хуснидин Салохиддин ўғлини жавобгар
Остонова Бегойим Гофуржон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Уринов Хуснидин Салохиддин ўғли ва жавобгар
Остонова Бегойим Гофуржон қизи ўртасида Олтинкул тумани
ФҲДЁ бўлими томонидан 05.09.2018 йилда тузилган ва 806-сон
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Уринов Хуснидин Салохиддин ўғлидан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Ш.Араббоев