← Назад
Решение #1278264 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Текст решения
1 552 символов
АЖРИМ
Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди 2024 йил 17
май куни судья Ш.Р.Астановнинг раислигида, судья ёрдамчиси
А.Асатуллаевнинг котиблигида,
даъвогар
Алиаскаров
Кодирбек
Бахит
ўғлининг
жавобгар
Абдурахманова Комила Нуржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
2-1105-2303/4869-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
Даъвогар Алиаскаров Кодирбек Бахит ўғли жавобгар Абдурахманова
Комила Нуржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси
билан судга мурожаат қилган.
Ишни кўришни бошлашдан аввал даъвогар Алиаскаров Кодирбек Бахит
ўғли судга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида мазкур фуқаролик ишини
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 122моддасининг 1-қисми 9-бандида даъвогар томонидан аризани кўрмасдан
қолдириш тўғрисида ариза берилган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдириши
кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, даъвогар Алиаскаров Кодирбек Бахит ўғлининг даъво
аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги аризаси ҳеч кимнинг манфаатларига
зиён етказмаслигини инобатга олиб, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 122-123, 271-272-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар
Алиаскаров
Кодирбек
Бахит
ўғлининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар
Алиаскаров
Кодирбек
Бахит
ўғлининг
жавобгар
Абдурахманова Комила Нуржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Раислик этувчи
Нусхаси аслига тўғри, судья
(имзо)
Ш.Р.Астанов