Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2301/12552 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Исмаилов Нозимжон Рустамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Алиев Дилмурод Фарходжон ўғли Ответчик / Подсудимый Эргашева Зулхумор Бахромжон қизи
Source ID 6683ad5cb6bf6f28996e5ec0 Claim ID 4609062 PDF Hash 146f5dc27643de8c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 1 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
аролик процессуал кодексининг 141-моддаси аролик процессуал кодекси 141 code_article
Текст решения 5 264 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 17 май куни Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья Н.Р.Исмаилов судья ёрдамчиси С.Кийиковнинг котиблигида, даъвогар Алиев Дилмурод Фарходжон ўғлининг жавобгар Эргашева Зулхумор Бахромжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2301/12552-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Алиев Дилмурод Фарходжон ўғли жавобгар Эргашева Зулхумор Бахромжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Алиев Дилмурод Фарходжон ўғли даъво аризасини қувватлаб, жавобгар билан 16.08.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли ҳозирда бирга яшамаётганлигини, яраштириш чоралари кўрилганлигини, оила тикланмаганлигини, муқаддам ушбу мазмундаги даьво ариза билан мурожаат қилганлигини, бироқ даьво ариза рад қилинганлиги, оилани тиклашни имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Эргашева Зулхумор Бахромжон қизи суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабабларини судга маълум қилмади шунга кўра суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Алиев Дилмурод Фарходжон ўғли ва жавобгар Эргашева Зулхумор Бахромжон қизи 16.08.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлар ва бу ҳақда Наманган вилояти, Чуст туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1610-21-01290сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ. Келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар натижасида тарафлар алоҳида яшаб, рўзғор юритмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14бандига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишга асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси 2-қисми мазмунига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиб олишлари учун уч ойлик муҳлат тайинланган эди. Шу билан бирга, суд томонидан тарафларнинг яшаш манзили бўйича туман ҳокимиятлари эрхотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун хабардор қилинган. Бироқ, тарафлар ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлат бирор бир ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафларнинг бирга яшашга истаклари йўқлиги, тарафлар ўртасидаги меҳроқибат, бир-бирларига бўлган ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар йўқолганлиги, суд томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ бутунлай барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 141-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси 06.01.2020 йилдаги «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига асосланиб, давлат божини даьвогардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249 – 253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Алиев Дилмурод Фарходжон ўғлининг жавобгар Эргашева Зулхумор Бахромжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Алиев Дилмурод Фарходжон ўғли ва Эргашева Зулхумор Бахромжон қизи ўрталаридаги 16.08.2021 йилда Наманган вилоят, Чуст туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1610-21-01290-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Алиев Дилмурод Фарходжон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Эргашева Зулхумор Бахромжон қизидан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Н.Р.Исмаилов