Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1004-2305/19668 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди Судья Исмаилов Мавлонбек Матёкубович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Толипова Зулайхо Носир қизи Ответчик / Подсудимый Қурбонов Абдумалик Рахмоналиевич
Source ID 6688dcf8b6bf6f28996e6004 Claim ID 4925311 PDF Hash ea39559e8f887a3d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 150 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил ххх ойининг “ххх” куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья: М.М.Исмаилов, Судья ёрдамчиси Ф.Соатовнинг котиблигида, даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган ххх-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга даъвогар Ххх жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2020 йил 14 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ушбу никоҳ Тошкент шаҳар 3-сонли Никоҳ уйи томонидан 2020 йил 7 ноябрь куни 21012-20-00883-сон билан қайд этилганлигини, биргаликдаги турмушидан бир нафар вояга етмаган 2021 йил 17 ноябрда туғилган Ххх исмли фарзандлари борлигини, турмушлари бошидан яхши бўлмаганлигини, никоҳлари 2021 йил май ойидан тугаганлигини, бунга асосий сабаб дунёқарашлари ҳархиллилигини, характералари тўғри келмаслигини, бола у билан биргалигини, оилани сақлаб қолишни умуман иложи йўқлигини баён қилиб, суддан жавобгар Ххх билан қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Ххх даъво аризани қўллабқувватлаб, жавобгар билан 2021 йил майдан буён яшамаслигини, ярашишга ҳаракат қилганлигини, лекин иложи бўлмаганлигини, алимент тўлашини баён қилиб суддан даъво аризани қаноатлантиршни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Ххх даъво аризани қўллабқувватлаб, бола ўзидалигини, алимент олишини, ажрашмоқчилигига сабаб учинчи шахслар аралашаётганлигини баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиршни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгарнинг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб ва мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, даъвогар Ххх жавобгар Ххх билан 2020 йил 14 ноябрда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурган. Улар ўртасидаги никоҳ Тошкент шаҳар 3-сонли Никоҳ уйи томонидан 2-1012-20-00883-сонли далолатнома ёзувига асосан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2021 йил 17 ноябрда туғилган Ххх исмли фарзандлари бор. Фуқаролик ишидаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2023 йил 5 сентябрдаги ажрими билан тарафларга оиласини тиклаш ва ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Ушбу муддат мобайнида тарафларнинг ўзаро муносабатларида ҳеч қандай ижобий ўзгаришга эришилмаган. Ушбу ҳолат судга тақдим қилинган Тошкент шахар, Чилонзор тумани “Устозлар” маҳалла фуқаролар йиғини Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг 2023 йил 21 декабрдаги далолатномаси билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Юқорида келтирилган ҳолатлар оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши мумкинлиги кўрсатилган. Бундай ҳолатда суд, тарафлар 2021 йилдан буён умумий рўзғор юритмасликларини, тарафлар ўртасидаги муносабатлар ижобий томонга ўзгармаганлигини, ушбу ишни кўриш давомида ҳам уларни яраштиришнинг имкони бўлмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, эр-хотинни никоҳдан ажратишни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида” ги Қонун талабларига мувофиқ, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги давлат божи тўловини даъвогардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-41, 44, 45-моддаларини, Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249-253моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби – қаноатлантирилсин. Ххх ва Ххх 2020 йил 7 ноябрь куни Тошкент шаҳар 3-сонли Никоҳ уйи томонидан 2-1012-20-00883-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Вояга етмаган 2021 йил 17 ноябрда туғилган Ххх исмли фарзанд жавобгар Хххнинг тарбиясида қолдирилсин. Жавобгар Хххнинг фамилияси “Собирова” бўлиб қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Хххдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Хххдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан бир ой муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья: Аслига тўғри, судья: (имзо) М.М.Исмаилов М.М.Исмаилов