← Назад
Решение #1278269 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| амда Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 093 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Миробод
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья М.И.Хажиев,
судья ёрдамчиси А.Чориеванинг котиблигида, даъвогарнинг ишончли
вакили К.Туррдиевнинг иштирокида, тарафлар даъвогар Турдиева Шоира
Мухиддиновнанинг жавобгар Турдиев Комил Жалиловичга нисбатан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган
2-1002-2309/23042-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Турдиева Шоира Мухиддиновна жавобгар Турдиев Комил
Жалиловичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво ариза билан
судга мурожаат этиб, унда жавобгар билан 1998 йил 18 декабрь куни
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги
турмушларидан фарзандлари турмушларидан уч нафар фарзанди борлигини,
жавобгар билан ўзаро хулқ атвори ва дунё қарашлари тўғри келмаслигини,
натижада ўрталарида доимий равишда уруш-жанжал бўлишини, жавобгар
билан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, 2021 йил февраль
ойидан буён бирга яшамаётганликларини, ўтган давр давомида оилани
тиклашга ҳаракат қилмаганликларини, жавобгар ҳозирда шарий никоҳ
асосида бошқа аёл билан яшайётганлигини, эндиликда оилани сақлаб
қолишнинг имкони йўқлигини баён қилиб, суддан никоҳдан ажратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогарнинг ишончли вакили К.Турдиев даъво
аризани қувватлаб, ундаги важларни тасдиқлаб, оилани сақлаб қолишнинг
имкони йўқлигини баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўраб
тушунтириш берди.
Суд мажлисида жавобгар К.Турдиев даъвогарнинг даъво талабини тан
олиб, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини баён қилиб, тушунтириш берди.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Турдиева Шоира
Мухиддиновна жавобгар Турдиев Комил Жалилович 1998 йил 18 декабрь
куни қонуний никоҳдан ўтганлар.
Бу ҳақда Қашқадарё вилояти, Чироқчи туман ФҲДЁ бўлими томонидан
никоҳни қайд қилиш дафтарида 18-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар 02.11.1999 йилда
туғилган Жалилов Улуғбек Комил ўғли, 08.05.2003 йилда туғилган Жалилова
Севара Комил қизи ва 15.07.2006 йилда туғилган Жалилов Хумоюн Комил
ўғли исмли фарзандлари бор.
Тарафларнинг сўзидан уларнинг эр-хотинлик муносабатлари узилкесил 2021 йил февралда тугатилган.
Ушбу даврдан тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаган ҳамда
ушбу даврдан бошлаб тарафлар умумий рўзғор юритмайди.
Даъвогар илгари ҳам ушбу мазмундаги даъво ариза билан судга икки
маротаба мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро
судининг 13.04.2021 йил ва 27.04.2022 йиллардаги ҳал қилув қарорлари
билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг
16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан
чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш
мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг
давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар)
аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига
биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш
кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд томонидан даъвогар ва жавобгарга оилани тиклаб, ўзаро ярашиб
олишлари учун 2023 йил 24 октябрь куни 6 ойлик муддат берилган.
Яшнобод тумани “Қўйлиқобод” МФЙ “Оилавий қадриятларни
мустаҳкамалаш” комиссиясининг 17.05.2024 йилда судга тақдим этган
хулосасига кўра, тарафларни яраштиришга қаратилган чора-тадбирлар
ижобий натижа бермаган.
Тарафларнинг судда берган кўрсатмаларига кўра, улар оилани тиклаш
чораларини кўрмаганлар, оилани тиклаш истагини билдирмаганлар. Бундай
ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга хаёт кечиришларининг имкони
қолмаган деган хулосага келади.
Суд мажлисида даъвогар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор
бир натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини
баён қилиб кўрсатма берди.
Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун
муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни
соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини,
бу борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссияси оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан
олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб,
тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун
имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади.
Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади.
Шу билан бирга, суд, Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан
никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида»ги 6-сонли қарори тушунтиришидан келиб чиқиб, тарафлар
ўртасида болаларнинг яшаш жойини белгилаш ва уларнинг таъминоти,
мулкий низолар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ушбу масалани
муҳокама қилмасликни ва бу борада тарафлар даъво илгари сурмаганлиги
боис, мавжуд даъво предмети доирасида ишни кўриб чиқишни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила
кодексининг 45-моддасига асосланиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тўлашни жавобгарнинг зиммасига юклашни ва уларнинг ҳар
биридан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада
белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида
давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
41, 45-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 249-253 моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Турдиева Шоира Мухиддиновнанинг жавобгар Турдиев
Комил Жалиловичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Турдиева Шоира Мухиддиновна ва Турдиев Комил Жалилович
ўртасида Қашқадарё вилояти, Чироқчи туман ФҲДЁ бўлимида 1998 йил 18
декабрь куни тузилган 18-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳдан ажратилсинлар.
Жавобгардан давлат фойдасига никоҳни ажратишни расмийлаштириш
вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи судья
М.И.Хажиев