Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1001-2304/33185 Дата решения 17.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди Судья Бобораимова Мавлуда Мирзакаримовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шерматов Темур Нуриддин ўғли Ответчик / Подсудимый Шерматова Диёра Нигматжон қизи
Source ID 66c57687383b5a4743e61cf7 Claim ID 4878672 PDF Hash fe7d71a195014484... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 44 code_article
Оила кодексининг 45-моддаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 8 472 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида: Раислик этувчи судья: М.М.Бобораимова, Судья ёрдамчиси Д.О.Султонованинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Шерматов Темур Нуриддин ўғлининг жавобгар Шерматова Диёра Нигматжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №2-1001-2304/33185сонли сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Шерматов Темур Нуриддин ўғли жавобгар Шерматова Диёра Нигматжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Шерматов Темур Нуриддин ўғли даъвони қувватлаб, ўз тушунтиришида, жавобгар Шерматова Диёра Нигматжон қизи билан ўрталарида 2020 йилда қонуний никоҳ қайд қилинганлиги, жавобгар билан биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлиги, у жавобгар билан 2023 йилнинг январь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги ва умумий рўзғор юритмаётганлиги, жавобгар уни ва оила аъзоларини ҳурмат қилмаслиги, уларнинг ўрталарида вужудга келган келишмовчиликлар ва низолар натижасида оила бутунлай барбод бўлганлиги ва унинг жавобгарга нисбатан ҳеч қандай меҳр-муҳаббати қолмаганлиги, орадан бир ярим йил вақт ўтганлиги, бу давр давомида улар умуман ярашишга ҳаракат қилмаганлиги, қолаверса жавобгар билан бирга яшашни истамаслиги, шунингдек, бугунги кунда Лейла Асланова исмли шахс билан ўртасида шаръий никоҳ борлиги ва у бу шахс билан турмуш қурмоқчилиги ҳақида баён қилиб, жавобгар Шерматова Диёра Нигматжон қизи билан ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Шерматова Диёра Нигматжон қизи даъво аризани қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даьвогар Шерматов Темур Нуриддин ўғли билан 2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қўрганлиги, даъвогар Шерматов Темур Нуриддин ўғли билан 2023 йил январь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлиги, уларнинг ўрталарида келишмовчиликлар вужудга келганлиги ва у ота-онасининг уйига 2023 йил январь ойида кетганлиги, у даъвогар билан ажрашишга рози эмаслиги, оилани тиклаш учун бир неча маротаба ҳаракат қилганлиги, бироқ учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида оиласи барбод бўлганлиги, даъвогар у билан яшашни истамаётганлиги, у севиб турмуш қурганлиги ва битта фарзанди борлиги туфайли никоҳдан ажралишни истамаслиги, суд томонидан берилган муҳлат натижа бермаганлиги, никоҳ бекор қилинган тақдирда унга никоҳгача бўлган фамилияни қайтаришни ва боланинг яшаш жойини у билан белгилашни баён қилиб, никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини рад қилишни сўради. Кейинги суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар Шерматова Диёра Нигматжон қизи суд мажлисига номаълум сабабларга кўра келмади ва шунга кўра, суд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқди. Суд тарафларнинг кўрсатмаларини эшитиб, иш материаллари билан танишиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафларнинг никоҳлари 2020 йил 10 октябрь куни Тошкент шаҳар “Наврўз” никоҳ уйи томонидан №2-1015-20-00908-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар яъни: 27.09.2021 йилда туғилган Нуриддинов Халид Темурович исмли фарзанди мавжуд. Тарафлар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари 2023 йил январь ойида тугаган ва улар алоҳида яшаб келмоқда, умумий рузғор юритмайди. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суднинг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Шерматов Темур Нуриддин ўғлининг жавобгар Шерматова Диёра Нигматжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суднинг 2023 йил 8 ноябрдаги ажримига кўра, тарафларга ярашиш учун олти ой муҳлат тайинланган. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани оила ва хотин-қизлар бўлимининг 15.05.2024 йилдаги 119-сонли маълумотига кўра, Шерматов Темур Нуриддин ўғли ва Шерматова Диёра Нигматжон қизини яраштириш учун қилинган барча ҳаракатлар зое кетган ва оилани сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиб олишлари учун жами олти ойлик муҳлат тайинланган бўлсада, бироқ тарафлар ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлат бирон бир ижобий натижа бермаган. Шунингдек, берилган муҳлат якунлангандан сўнг, суд томонидан даъвогар ва жавобгарни яраштириш учун кенг тушунтириш ишлари олиб борилди, жумладан уларга оила муқаддаслиги, вояга етмаган фарздандининг келажи ва тарбияси учун ҳам ота ҳам она масъул эканлиги, вужудга келган тушунмовчиларни ўзаро тинч йўл билан ҳал этиш ва оилани сақлаб қолиш учун суд томонидан танаффус эълон қилинди. Бироқ, тарафлар ярашишга ва оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмади. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар узоқ муддат эр-хотин сифатида яшамаслиги ва умумий рўзғор юритмаслиги, оилани тиклаш учун олти ойлик муҳлат тайинланган бўлишига қарамасдан, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликлари, бу борада маҳалла, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлиги, бугунги кунда даъвогар бошқа шахс билан шаръий никоҳда яшаб келишини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига мувофиқ, судлар никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши лозим. Мазкур қонун талабидан келиб чиққан ҳолда, болани доимий равишда онаси қарамоғида эканлигини суд инобатга олиб, унинг яшаш жойини онаси билан бирга белгилашни лозим топади. Шунингдек, суд жавобгар Шерматова Диёра Нигматжон қизининг ёзма аризаси ва талабига кўра унга никоҳгача бўлган “Турсунова” фамиялиясини қайтаришни лозим топади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Оила кодексининг 45-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосланиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40, 41, 44моддалари ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Шерматов Темур Нуриддин ўғлининг жавобгар Шерматова Диёра Нигматжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Шерматов Темур Нуриддин ўғли ва Шерматова Диёра Нигматжон қизи Тошкент шаҳар “Наврўз” никоҳ уйи томонидан 10.10.2020 йилда №2-1015-2000908-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсинлар. 27.09.2021 йилда туғилган Нуриддинов Халид Темуровичнинг яшаш жойи онаси Шерматова Диёра Нигматжон қизи билан белгилансин. Шерматова Диёра Нигматжон қизига никоҳдан олдинги “Турсунова” фамилияси қайтарилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Шерматов Темур Нуриддин ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи М.М.Бобораимова