← Назад
Решение #1278271 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 736 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 16-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев,
Ж.Абдусатторовнинг котиблигида, жавобгарнинг иштирокида, даъвогар
XXXнинг жавобгар XXXга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2302/7645-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар XXX судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида
жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 25.01.2019 йилда қонуний
расмийлаштирганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки
нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан ўзаро ҳарактерлари тўғри
келмаганлигини, доимий оилавий жанжаллар билан яшаганликларини,
жавобгар уни уриб тан жароҳати ҳам етказганлиги ва бу экспертиза
хулосалари билан тасдиқланишлигини, содир этган ҳуқуқбузарлиги учун
жавобгар бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, диний
томондан жавобини берганлигини, 2022 йил январдан буён ота-онасининг
уйида фарзандлари билан яшаб келаётганлигини, оиласини тилашнинг
имкони йўқлигини таъкидлаб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан
ажратишни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида даъвогар XXX даъво аризасини қувватлаб,
жавобгар билан ўрталарида оилавий келишмовчиликлар юзага келганлигини,
шу сабабли оилавий можаролар бўлиб ўтганлигини, жавобгар унинг номидан
бошқа эркаклар билан телефони орқали ёзишганлиги ва унга нисбатан туҳмат
қилганлигини, бир нафар Хадича исмли фарзанди ўзининг қарамоғида
эканлигини, бир нафар Хабиб исмли фарзанди жавобгарнинг қарамоғида
эканлигини, 2022 йил мартдан буён бирга яшамаслигини, оиласини тиклаб
бўлмаслигини баён қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар XXX даъвони тан олиб, даъвогар билан 2019
йилда турмуш қуришганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари
борлигини, Хабиб исмли фарзанди ўзининг қарамоғида эканлигини, оиласига
доимий равишда учинчи шахслар аралашиб келганлигини, оилавий
жанжаллар юз берган вақтида ўзи Россия давлатида бўлганлигини,
даъвогарни урмаганлигини, даъвогар 2022 йил январда уйдан кетиб
қолганлигини, берилган муҳлатлар давомида оиласини тиклашга ҳаракат
қилишмаганлигини, даъвогарнинг ўзи ҳозирда Россия давлатига кетиб қолган
деб эшитганлигини баён қилиб, фуқаролик ишини даъвогарнинг иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқиб даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар XXX узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ва жавобгар
ишни даъвогарнинг иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишликни талаб
қилганлиги боис, суд фуқаролик ишини даъвогарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишликни лозим топади.
Суд, судда жавобгарнинг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, XXX ва XXX билан 25.01.2019 йилда Денов туман ФҲДЁ
бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган бўлиб, уларнинг
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар 13.10.2019 йилда
туғилган Элмуродов Хабиб, 27.11.2021 йилда туғилган Боймирова Хадича
исмли фарзанди бор.
Иш ҳолатлари ҳамда тарафларнинг суддаги тушунтиришларига кўра,
тарафлар ўрталаридаги оилавий келишмовчиликлар ўзаро жанжаллар
ҳарактерлари тўғри келмаганлиги сабабли келиб чиққан.
Суднинг 12.10.2023 йилдаги ҳамда 08.02.2024 йилдаги ажримлари билан
тарафларга ярашиш учун жами 6 (олти) ой муҳлат берилган.
Суднинг ажрими ижро этишлик учун Денов туман оила ва хотин-қизлар
бўлимига ва тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий қадриятларни
мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган.
Денов туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 18.01.2024 йилдаги
хулосасида, оилани яраштириш чоралари кўрилганлиги, тарафлар 2022
йилдан буён бирга яшамаслиги, жавобгар Ш.Боймиров Россия давлатига
кетганлиги боис суҳбатлашиш имкони бўлмаганлиги, оиланинг ажримига асос
йўқлиги кўрсатилган.
Тарафлар ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари амалда 2022 йилда
тугаган.
Суд томонидан берилган муҳлат давомида тарафлар оилани тиклаш
чораларини кўришмаган ва ярашмаган. Шунингдек, ҳар иккала тараф ҳам
оилани тиклашга қаршилик билдиришган.
Бундай ҳолатда, суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг имкони қолмаган, уларнинг ўрталарида бир-бирларига
нисбатан ҳурмат ва ишонч йўқолган ҳамда оила амалда номигагина сақланиб
қолган, оила барбод бўлган деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.”-деб кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда тарафларнинг биргаликдаги турмушларини сақлаб
қолишнинг имкони йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-банди 1-пунктида,
судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим деб кўрсатилган.
Суд ишдаги ҳужжатлардан ҳамда аниқланган иш учун аҳамиятига эга
бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар 2022 йилдан буён бирга
яшамаслигини, уларнинг ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари 2022 йилда
тугаганлигини, оилавий муносабатлари барбод бўлганлигини, бир-бирларига
нисбатан ҳурмат ва ишонч умуман йўқолганлигини, берилган муҳлат
давомида амалда ярашиш чораларини кўришмаганлигини, ҳар иккала тараф
ҳам ярашишга қаршилик билдиришганлигини инобатга олиб, тарафларни
бундан буён биргаликда яшашига уларнинг оиласини сақлаб қолишга
имконият йўқ деб ҳисоблаб, оила батамом бузилган деган хулосага келади.
Суд юқорида келтирилган Қонун нормалари талабидан келиб чиқиб
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорида белгиланган раҳбарий
кўрсатмаларни инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг талабларига асосан тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига
БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божини ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Бинобарин юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253 - моддаларига қўлланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар XXXнинг жавобгар XXXга нисбатан “никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар XXX билан жавобгар XXX Денов туман ФҲДЁ бўлимидан
25.01.2019 йилда №219-рақамли далолатнома билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган 13.10.2019 йилда туғилган
Элмуродов Хабиб исмли фарзанди жавобгар жавобгар XXXнинг, бир нафар
вояга етмаган 27.11.2021 йилда туғилган Боймирова Хадича исмли фарзанди
даъвогар XXXнинг тарбиясида эканлиги эътироф этилсин.
Никоҳдан ажратиш қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилаётганида
даъвогар XXX ва жавобгар XXXнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМнинг
бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Б.Мустафаев