Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2301/9328 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тўхтатиш); Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Аллаёров Фазлиддин Мамадаминович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зиёева Ойниса Расиловна Ответчик / Подсудимый Зияев Мамасаид Расулович
Source ID 667a5302b6bf6f28996e5c3f Claim ID 4822606 PDF Hash 86385858bb2de932... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 1150-моддаси аролик кодекси 1150 code_article
аролик кодексининг 223-моддаси аролик кодекси 223 code_article
Текст решения 13 061 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи, судья Ф.М.Аллаёров, судья ёрдамчиси Ж.Абдусатторовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида даъвогар *****************нинг жавобгар *****************га нисбатан «мерос мулкни натура шаклида бўлиб бериш ҳақида»ги №21905-2301/9328-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ***************** даъво ариза билан судга мурожаат килиб, даъво аризасида отаси Зияев Расул ва онаси Расулова Озодалар қонуний никоҳдан ўтиб эр-хотин бўлиб яшаганлигини, отаси Зияев Расул 05.03.1986 йил, онаси Расулова Озода 27.09.2000 йил вафот этганлигини, уларнинг турмушларидан 8 нафар фарзанди бўлганлигини, низоли бўлган Олтинсой тумани, «Катта Вахшивор» МФЙ, Беш капа кўчасида жойлашган 11-уй-жой марҳум онаси Расулова Озодага тегишли бўлганлигини, Олтинсой тумани 1-сонли Давлат нотариал идораси нотариуси А.Мурадов томонидан 29.08.2019 йилда тасдиқланган қонун бўйича мерос гувоҳномасига асосан мерос уйжойнинг 5/8 қисмига унинг ўзи, 3/8 қисмига жавобгар ***************** меросхўр эканлигини таъкидлаб, мерос мулкни натура шаклида бўлиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ***************** даъво талабини қувватлаб, унда келтирган важларини такрорлаб, иш бўйича тайинланган суд-қурилиш техникавий экспертизаси хулосасига эътирози йўқлигини, ҳозирда жавобгар билан келишолмаганлигини, келгусида ўзаро келишиб низони ҳал қилишлари мумкинлигини баён қилиб даъво талабларини қонуний ҳал қилишни сўради. Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар ***************** даъво аризани қисман тан олиб, мероснинг 3/8 қисми унга тегишли эканлиги тўғрисида мерос гувоҳномаси берилганлигини, шу сабабли меросни бўлиб берилишига эътирози йўқлигини, экспертиза тайинланиб мерос мулк бўлиб берилишини баён қилиб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Суд, тарафларнинг баёнотини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, Зияев Расул ва Расулова Озода 25.11.1959 йил қонуний никоҳдан ўтишган. Бу ҳақда Денов район 1 Вахшивор қишлоқ совети ФХДЁ бюросида №46-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган. Уларнинг турмушларидан Турсунтош, Мамасаид, Пардахол, Рохила, Угилой, Ойниса, Сопия, Гульнора 8 нафар фарзандлари бор. Зияев Расул 05.03.1986 йил, Расулова Озода 27.09.2000 йил вафот этган. Олтинсой туман ҳокимининг 01.04.2014 йилдаги №354-сонли қарорига асосан Катта Вахшивор маҳалласида жойлашган А литеруй, Б литер-омборхона В литер-уй ва умумий ер майдони 800 м.кв. бўлиб марҳум Расулова Озодага тегишли эканлиги тан олинган. Мазкур ҳоким қарорига асосан Олтинсой тумани, «Катта Вахшивор» МФЙ, Беш капа кўчасида жойлашган 11-уй-жойга нисбатан марҳум Расулова Озодада мулк ҳуқуқи вужудга келган ва 04.04.2014 йилда ер майдони, 05.04.2014 йилда уй-жой ва бинолар давлат рўйхатидан ўтказилган Олтинсой туман 1-сонли Давлат нотариал идораси томонидан 29.08.2019 йилда тасдиқланган, 25.04.2016 йилдаги 8/2016-сонли мерос ишига қўшимча Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага кўра, 27.09.2000 йилда вафот этган Расулова Озоданинг мол-мулкининг 5/8 қисмига унинг қизи Зиёева Ойниса меросхўр эканлиги тасдиқланган. Шунингдек мерос мулкнинг 3/8 қисмига марҳумнинг ўғли Зияев Мамасаидга мерос гувоҳномаси берилганлиги қайд қилинган. Даъвогар Зиёева Ойниса даъво талабида мерос уй-жойни ер майдони билан биргаликда натура шаклида бўлиб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги 5-сонли қарорининг 20-бандига кўра, Фуқаролик кодекси 1150-моддасига мувофиқ, меросхўрлар ўртасида меросни тақсимлаш, ундан улуш ажратиш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда, тақсимот улардан исталган бирининг талаби бўйича суд тартибида амалга оширилади. Меросни тақсимлаш, ундан улуш ажратиш масаласини ҳал қилиш юзасидан 08.01.2024 йилда суд-қурилиш техникавий экспертизаси тайинланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Сурхондарё вилояти худудий бўлимининг 26.04.2024 йилдаги 2933(280)16.1Z566, 29-33(280)16.3Z567, 29-33(280)31.1Z568-сонли хулосасига кўра: Марҳумр Расулова Озодага тегишли бўлган Олтинсой тумани, «Катта Вахшивор» МФЙ, Беш капа кўчасида жойлашган 11-уй-жойни кадастр ҳужжатига кўрсатилган биноларни харажат усулида ҳисоблаганда ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини таққослаш йўли билан 2 аниқланган баҳоси билан биргаликдаги экспертиза ўтказиш кунидаги баҳоси 316.636.387 сўмни ташкил қилади. Мерос уй-жойни кадастр ҳужжатига кўрсатилган биноларни харажат усулида ҳисоблаганда ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини таққослаш йўли билан аниқланган баҳоси билан биргаликдаги экспертиза ўтказиш кунидаги баҳосининг 5/8 қисм улуш қиймати 197.897.742 сўмни ташкил қилади. Мерос уй-жойни кадастр ҳужжатига кўрсатилган биноларни харажат усулида ҳисоблаганда ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини таққослаш йўли билан аниқланган баҳоси билан биргаликдаги экспертиза ўтказиш кунидаги баҳосининг 3/8 қисм улуш қиймати 118.738.645 сўмни ташкил қилади. Мерос уй-жойни ер майдони билан биргаликда 5/8 қисмга бўлганда тўғри келадиган яшаш ва умумий майдонлари ШНК 2.08.01-19 “Турар жой бинолари” (12) ҳамда ШНК 2.07.01-03 “Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ манзилгоҳларни режалаштириш ва қуриш” (13) талабларига жавоб беради, бу уй-жойни ер майдони билан тенг улушдан чекинган ҳолда 5/8 қисмга бўлишнинг қуйидаги варианти суд ҳукмига ҳавола этилади. Уй-жойни жойлашиш ҳолати, яшаш хоналарнинг ўлчамлари уйни ер майдони билан 5/8 қисмга тенг улушда бўлишнинг имкони йўқ. 5/8 қисм улуш эгасига (5/8): уй-жойдаги литер А-яшаш уйи ва литер Б-омборхоналар тегишли бўлади ҳамда уй-жойнинг ҳақиқатда фойдаланишда бўлган ер майдоннинг 687,5 м2 қисми тегишли бўлади. (экспертиза хулосаси чизмасида яшил ранг билан белгиланган); Бу томонга тегишли уй-жойнинг яшаш майдони 61,6 м2га тенг бўлиб, ушбу уй-жойнинг 5/8 улушига тўғри келадиган идеал хиссасига нисбатан -2,22 м2га кам. Ушбу томонга тўғри келадиган қурилмаларнинг баҳоси 115.496.908 сўмни ташкил этади, бу эса 5/8 улушга тўғри келадиган идеал хиссасига нисбатан -6.779.301 сўмга кам. Мерос уй-жойни ер майдони билан биргаликда 5/8 ва 3/8 қисмга бўлганда тўғри келадиган яшаш ва умумий майдонлари ШНК 2.08.01-19 “Турар жой бинолари” (12) ҳамда ШНК 2.07.01-03 “Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ манзилгоҳларни режалаштириш ва қуриш” (13) талабларига жавоб беради, бу уй-жойни ер майдони билан тенг улушдан чекинган ҳолда 3/8 қисмга бўлишнинг қуйидаги варианти суд ҳукмига ҳавола этилади. Уй-жойни жойлашиш ҳолати, яшаш хоналарнинг ўлчамлари уйни ер майдони билан 3/8 қисмга тенг улушда бўлишнинг имкони йўқ. 3/8 қисм улуш эгасига (3/8): уй-жойдаги литер В-яшаш уйи тегишли бўлади ҳамда уй-жойнинг ҳақиқатда фойдаланишда бўлган ер майдоннинг 412,5 м2 қисми тегишли бўлади. (экспертиза хулосаси чизмасида қизил ранг билан белгиланган); 3 Бу томонга тегишли уй-жойнинг яшаш майдони 40,51 м2га тенг бўлиб, ушбу уй-жойнинг 3/8 улушига тўғри келадиган идеал хиссасига нисбатан 2,22 м2га кўп. Ушбу томонга тўғри келадиган қурилмаларнинг баҳоси 80.145.027 сўмни ташкил этади, бу эса 3/8 улушга тўғри келадиган идеал хиссасига нисбатан 6.779.301 сўмга кўп. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги №06-сонли Қарорининг 25-26-бандларига кўра, Уйни асл ҳолида бўлиш масаласи суд томонидан фуқаролик қонунчилиги нормаларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши лозим (ФК 223-моддаси). Бўлиниши лозим бўлган мол-мулк қиймати ҳал қилув қарори чиқариладиган кундаги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Уйнинг қиймати низоли уй турган жойдаги нархдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 223-моддасига кўра, Улушли мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли. Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу модда асосида улушли мулк иштирокчисига асл ҳолида ажратиб берилаётган мол-мулкнинг унинг мулк ҳуқуқидаги улушига номутаносиблиги тегишли пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан бартараф этилади. Улушли мулк иштирокчисига унинг улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига иштирокчининг розилиги билан йўл қўйилади. Ушбу моддага мувофиқ мулкдор компенсация олганидан кейин умумий мол-мулкдаги улушига бўлган ҳуқуқини йўқотади. Суд, юқорида қайд этилган мазкур экспертиза хулосаси, иш ҳолатлари ва тарафларнинг экспертиза хулосаси бўйича баёнотини эшитиб, тарафларга қулай бўлган ҳолда, суд экспертиза хулосаси бўйича уй-жойни қуйидаги вариантга асосан бўлишни лозим деб ҳисоблайди: Даъвогар Зиёева Ойнисага уй-жойдаги литер А-яшаш уйи ва литер Б-омборхоналар тегишли бўлади ҳамда уй-жойнинг ҳақиқатда фойдаланишда бўлган ер майдоннинг 687,5 м2 қисми тегишли бўлади. Бунда, уй-жойнинг яшаш майдони 61,6 м2га тенг бўлиб, ушбу уйжойнинг 5/8 улушига тўғри келадиган идеал хиссасига нисбатан -2,22 4 м2га кам, яъни ушбу томонга тўғри келадиган қурилмаларнинг баҳоси 115.496.908 сўмни ташкил этишини, бу эса 5/8 улушга тўғри келадиган идеал хиссасига нисбатан -6.779.301 сўмга кам эканлигини инобатга олиб, жавобгар Зияев Мамасаиддан даъвогар Зиёева Ойнисага 6.779.301 сўмни компенсация тариқасида ундиришни лозим топди. Жавобгар Зияев Мамасаидга уй-жойдаги литер В-яшаш уйи тегишли бўлади ҳамда уй-жойнинг ҳақиқатда фойдаланишда бўлган ер майдоннинг 412,5 м2 қисми тегишли бўлади. Бу томонга тегишли уй-жойнинг яшаш майдони 40,51 м2га тенг бўлиб, ушбу уй-жойнинг 3/8 улушига тўғри келадиган идеал хиссасига нисбатан 2,22 м2га кўп, яъни ушбу томонга тўғри келадиган қурилмаларнинг баҳоси 80.145.027 сўмни ташкил этади, бу эса 3/8 улушга тўғри келадиган идеал хиссасига нисбатан 6.779.301 сўмга кўп. Суд, суд харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддаларига ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан даъво предметининг миқдори 316.636.387 сўм эканлигини, шу сумманинг 4 фоизи бўйича, яъни 12.665.455 сўм давлат божи ундирилишини, ҳар бир тарафга ўзининг улуши бўйича давлат божи ундирлишини инобатга олади. Даъвогарнинг улуши қиймати 197.897.742 сўм эканлигини, ушбу қиймат бўйича (197.897.742х4%=7.915.910) 7.915.910 сўм давлат божи ундирилишини, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, ушбу давлат божини чегириб ташлаб (7.915.910-660.000=7.255.910) даъвогардан 7.255.910 сўм давлат божини; Жавобгарнинг улуши қиймати 118.738.645 сўм эканлигини, ушбу қиймат бўйича (118.738.645х4%=4.749.546) 4.749.546 сўм давлат божи ундирилишини инобатга олиб, жавобгардан 4.749.546 сўм давлат божини давлат фойдасига ундиради. Шунингдек суд, суд харажатларини муҳокама қилиб, даъвогар экспертиза учун тўланган суммани ва почта харажатини инобатга олишни ва жавобгардан қайтариб ундирмасликни сўраганлиги боис, ушбу суд харажатлари тўланганлигини инобатга олади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар *****************нинг жавобгар *****************га нисбатан «мерос мулкни натура шаклида бўлиб бериш ҳақида»ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар *****************га марҳум Расулова Озодага тегишли бўлган Олтинсой тумани, «Катта Вахшивор» МФЙ, Беш капа кўчасида жойлашган 11-уй-жойдаги литер А-яшаш уйи ва литер Б-омборхоналар ҳамда уй-жойга тегишли бўлган ер майдоннинг 687,5 м2 қисми 5 қолдирилсин. (экспертиза хулосаси чизмасида яшил ранг билан белгиланган) Жавобгар *****************га марҳум Расулова Озодага тегишли бўлган Олтинсой тумани, «Катта Вахшивор» МФЙ, Беш капа кўчасида жойлашган 11-уй-жойдаги литер В-яшаш уйи ҳамда уй-жойга тегишли бўлган ер майдоннинг 412,5 м2 қисми қолдирилсин. (экспертиза хулосаси чизмасида қизил ранг билан белгиланган) Жавобгар *****************дан даъвогар *****************га 6.779.301 сўм компенсация тариқасида ундирилсин. Даъвогар *****************дан давлат фойдасига 7.255.910 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар *****************дан давлат фойдасига 4.749.546 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар, ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аллаёров 6