← Назад
Решение #1278273 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 23 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 28 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 27 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 223 | — | code_article |
Текст решения
9 899 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича
Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи, судья Ф.М.Аллаёров,
судья ёрдамчиси Ж.Абдусатторовнинг котиблигида, тарафларнинг
иштирокида даъвогар *****************нинг жавобгар *****************га
нисбатан «уй-жойни натура шаклида бўлиб бериш ҳақида»ги №2-19052303/9504-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар
*****************
даъво
аризасида
жавобгар
***************** билан 25.04.2008 йилда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда
турмуш қурганлигини, турмуши давомида 2 нафар фарзанди борлигини,
2021 йил май ойидан буён бирга яшамаслигини, у билан биргаликда уйжой қилганлигини ва Шўрчи тумани, «Шалдироқ» МФЙ, Гулзор кўчасида
жойлашган 54-уй-жойга Шўрчи туман ҳокимининг 01.04.2021 йилдаги
№Қ-686-сонли қарори билан жавобгар *****************да эгалик ҳуқуқи
вужудга келганлигини, мазкур уй-жой уларнинг умумий мулки
эканлигини таъкидлаб, ушбу уй-жойни ер майдони билан биргаликда
жавобгар ***************** билан ўрталарида натура шаклида бўлиб
беришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар *****************нинг вакили
адвокат ***************** даъвогарнинг даъво талабини қувватлаб, унда
келтирилган важларни такрорлаб, тарафлар 2021 йил май ойидан буён
бирга яшамаслигини уларнинг икки нафар фарзанди борлигини,
фарзандлар даъвогарнинг қарамоғидалигини, шу сабабли уларга уй-жой
керак бўлишини, иш юзасидан тайинланган суд-қурилиш экспертизаси
хулосасига
эътирози
йўқлигини
баён
қилиб
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар *****************нинг вакили
адвокат Хасанов Панжи даъвони қисман тан олиб, низоли уйни аслида
жавобгар ***************** қурганлигини даъвогар уйнинг қурилишида
ҳисса қўшмаганлигини, суд-қурилиш экспертизаси хулосасига эътирози
борлигини, низоли жойда қурилиш йўқлигини шу сабабли ер
майдонини ҳам бўлиб берилмаслик кераклигини баён қилиб, даъвони
қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд, тарафларнинг баёнотини тинглаб, фуқаролик ишида
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб,
қуйидаги
асосларга
кўра,
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
1
Аниқланишича, ***************** ва ***************** 25.04.2008
йилда Шўрчи туман ФҲДЁ бўлимида №514-сон билан қайд қилинган
далолатнома ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлар.
Биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари бор.
Фарзандлар даъвогар билан яшаб келмоқда.
Улар ўзаро келишмовчиликлар сабаб, 2021 йил май ойидан буён
бирга яшамайди.
Тарафлар ФИБ Денов туманлараро судининг 03.11.2023 йилдаги
ҳал қилув қарорига асосан никоҳдан ажратилган.
Шўрчи туман ҳокимининг 01.04.2021 йилдаги №К-686-сонли
қарорига кўра, *****************га Шўрчи тумани, «Шалдироқ» МФЙ,
Гулзор кўчасида жойлашган 54-уй-жой ва 0,06 га ер майдонига мерос
қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эътироф этилиб,
биноларга нисбатан мулк ҳуқуқи тан олинган.
Мазкур ҳоким қарорига асосан *****************да уй-жойга
нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган ва 19:14:09:01:05:0736-кадастр
рақами берилиб, 20.02.2024 йил давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси 1қисмида эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари,
шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий
маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ
шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг
биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 28-моддаси 1-қисми талабига кўра эр ва
хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу молмулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ
шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг
улушлари тенг деб ҳисобланади.
Аниқланишича, тарафлар ўзаро қонуний никоҳга кириш вақтида
ёки ундан кейин ҳам никоҳ шартномаси тузишмаган.
Бундай ҳолатда, мазкур низоли уй-жой тарафларнинг
биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 27-моддаси 1-қисмига
талабига кўра эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва
хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам,
никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва
хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш
учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда
амалга оширилиши мумкин.
Қонун талабларига мувофиқ уй-жойни бўлиш, ундан улуш
ажратиш масаласини ҳал қилиш юзасидан суднинг 08.02.2024 йилдаги
ажрими билан суд-қурилиш техникавий экспертизаси тайинланган
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Х.Сулаймонова
номидаги Республика суд-экспертиза маркази Сурхондарё вилояти
2
худудий бўлимининг 29.04.2024 йилдаги 29/33(226)16.1Z594,
29/33(226)16.3Z595, 29/33(226)31.1Z596-сонли хулосасига кўра:
Шўрчи тумани, «Шалдироқ» МФЙ, Гулзор кўчасида жойлашган 54уй-жойни кадастр ҳужжатига кўрсатилган кўздан кечириш вақтида
мавжуд бўлган биноларни харажат усулида ҳисоблаганда ва ердан
фойдаланиш ҳуқуқини таққослаш йўли билан аниқланган баҳоси билан
биргаликдаги экспертиза ўтказиш кунидаги баҳоси 121.488.317 сўмни
ташкил қилади. (121.488.317:2=60.744.159)
Низоли уй-жой бинолари бузилганлиги ва экспертиза ўтказиш
вақтида уй-жой бинолари йўқлиги боис уй-жой биноларини бўлиш
юзасидан эксперт томонидан хулоса беришнинг иложи йўқлиги маълум
қилинган.
Шўрчи тумани, «Шалдироқ» МФЙ, Гулзор кўчасида жойлашган 54уй-жойни умумий фойдаланишда бўлган 620.0 м.кв. ер майдони 1/2
қисмга бўлганда тўғри келадиган умумий майдонлари ШНК 2.07.01-03
“Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ манзилгоҳларни режалаштириш ва
қуриш” (13) талабларига жавоб беради, шунга асосан уй-жойга тегишли
бўлган умумий фойдаланишда бўлган 620.0 м.кв. ер майдонни тенг
улушдан чекинган ҳолда 1/2 қисмга бўлишнинг имкони мавжуд ва
қуйидаги вариант тавсия этилган:
Биринчи қисм улуш эгасига: ер майдонининг 310.0 м.кв. қисми
тегишли бўлади. (экспертиза хулосаси чизмасида яшил ранг билан
белгиланган);
Иккинчи қисм улуш эгасига: ер майдонининг 310.0 м.кв. қисми
тегишли бўлади. (экспертиза хулосаси чизмасида қизил ранг билан
белгиланган);
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 223-моддасига
кўра, Улушли мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки
улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида
келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл
ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Суд, юқорида қайд этилган мазкур экспертиза хулосаси, иш
ҳолатлари ва тарафларнинг экспертиза хулосаси бўйича баёнотини
эшитиб, низоли уй-жой бинолари бузилганлиги ва экспертиза ўтказиш
вақтида уй-жой бинолари йўқлиги боис уй-жой биноларини бўлиш
юзасидан эксперт томонидан хулоса беришнинг иложи йўқлигини
инобатга олиб, даъвонинг уй-жойни натура шаклида бўлиш қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шўрчи тумани, «Шалдироқ» МФЙ, Гулзор кўчасида жойлашган 54уй-жойни умумий фойдаланишда бўлган 620.0 м.кв. ер майдонини 1/2
қисмга бўлганда суд экспертиза хулосаси бўйича ер майдонини
қуйидаги вариантга асосан бўлишни лозим деб ҳисоблайди:
3
Даъвогар *****************га низоли уй-жойга тегишли бўлган ер
майдоннинг 310,0 м2 қисми тегишли бўлади. (экспертиза хулосаси
чизмасида қизил ранг билан белгиланган)
Жавобгар *****************га низоли уй-жойга тегишли бўлган ер
майдоннинг 310,0 м2 қисми тегишли бўлади. (экспертиза хулосаси
чизмасида яшил ранг билан белгиланган)
Суд, суд харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 138, 141-моддаларига ҳамда “Давлат божи
тўғрисида”ги қонунига асосан даъво предметининг миқдори
121.488.317 сўм эканлигини, шу сумманинг 4 фоизи бўйича, яъни
4.859.533 сўм давлат божи ундирилишини, ҳар бир тарафга ўзининг
улуши бўйича давлат божи (60.744.159х4%=2.429.766) 2.429.766 сўмдан
тўғри келишини, ундирилиши керак бўлган давлат божидан даъвогар
томонидан дастлаб тўланган 660.000 сўм давлат божини инобатга олиб,
(2.429.766-660.000=1.769.766) даъвогардан давдат фойдасига 1.769.766
сўм давлат божини;
Жавобгар *****************дан унга тегишли улуш миқдорининг 4
фоизи миқдоридан келиб чиқиб, (60.744.159х4%=2.429.766) 2.429.766 сўм
давлат божини давлат фойдасига ундиради.
Шунингдек суд, даъвогар томонидан 7.752.000 сўм экспертиза
учун тўланган сумма (суд харажатларини)ни ва 34.000 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар
*****************нинг
жавобгар
*****************га
нисбатан «уй-жойни натура шаклида бўлиб бериш ҳақида»ги даъво
талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар *****************га жавобгар *****************га тегишли
бўлган Шўрчи тумани, «Шалдироқ» МФЙ, Гулзор кўчасида жойлашган
54-уй-жойга тегишли бўлган ер майдоннинг 310,0 м2 қисми
қолдирилсин. (экспертиза хулосаси чизмасида қизил ранг билан
белгиланган)
Жавобгар *****************га ўзига тегишли бўлган Шўрчи тумани,
«Шалдироқ» МФЙ, Гулзор кўчасида жойлашган 54-уй-жойга тегишли
бўлган ер майдоннинг 310,0 м2 қисми қолдирилсин. (экспертиза
хулосаси чизмасида яшил ранг билан белгиланган)
Даъвонинг уй-жой биноларини натура шаклида бўлиш қисмини
қаноатлантиришни рад қилинсин.
Жавобгар
*****************дан
даъвогар
*****************га
экспертиза учун тўланган 7.752.000 сўм, почта харажати учун 34.000 сўм,
жами 7.786.000 сўм ундирилсин.
4
Даъвогар *****************дан давлат фойдасига 1.769.766 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар *****************дан давлат фойдасига 2.429.766 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар, ушбу қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида,
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аллаёров
5