← Назад
Решение #1278274 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суд ишни ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 699 символов
Ҳал қилув қарори
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Гулистон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Судья Ш.И.Х раислигида,
Судья ёрдамчиси Р.Снинг котиблигида, даъвогар вакили АА иштирокида,
Даъвогар ББнинг жавобгар ССга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича юритилган 1111-сонли фуқаролик ишини кўриб,
қуйидагилар
А н и қ л а н д и:
Даъвогар ББ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, суд мажлисидаги
тушунтиришларида даъво аризасини қўллаб қувватлаб, унда жавобгар билан
2020 йил 2 июнда қонуний никохдан ўтиб турмуш қурганлиги, биргаликдаги
турмушларидан тўрт нафар фарзандлари борлиги, жавобгар билан характерлари
бир-бирига тўғри келмаётганлиги, ўртада турли хил низолар бўлиб ўтганлиги,
жавобгар охирги вақтлар оиласини ўйламасдан ишга чиқиб, фарзандларини
тарбияси билан шуғулланмасдан дам олиш кунлари ҳам ишлайдиган одат
чиқарганлиги, ўртадаги низолар кучайиб кетиши натижасида 2020 йил декабрь
ойидан буён жавобгар билан бир оила бўлиб яшамаётганлиги, катта фарзанди
жавобгар билан бирга кетиб бугунги кунда унинг қарамоғидалиги, қолган уч
нафар фарзандлари бугунги кунда унинг қарамоғидалиги, 2023 йил 12 май куни
фарзандларининг моддий таъминоти учун жавобгардан алимент ундириш ҳақида
судга ариза билан мурожаат қилганлиги, жавобгар билан ўрталаридаги оила
буткул барбод бўлганлиги, оилани тиклаш нияти йўқлигини блидириб, жавобгар
билан ўрталарида тузилган қонуний никохдан ажратиб беришни сўради.
Судда даъвогар вакили АА даъвогарнинг даъвосини қўллаб қувватлаб, суд
томонидан берилган мухлат давомида ҳам оила тикланмаганлигини маълум
қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисига белгиланган тартибда чақиртирилган жавобгар ИИ судга
келмади ва судга келмаслик узрли сабабларини маълум қилмаганлиги боис, суд
ишни ФПКнинг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини эшитиб, иш материалларини
атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, ББ ва ИИ 2020 йил 2 июнда Сирдарё вилояти Гулистон
тумани ФХДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурган ва бу ҳақида
никоҳ
тузиш
далолатномасини
қайд
қилиш
дафтарига
2-1202-20-00059-сонли ёзув киритилган.
Тарафларнинг турмушларидан тўрт нафар 2005 йил 28 сентябрь куни
туғилган СС, 2007 йил 9 июнь куни туғилган КК, 2009 йил 25 май куни туғилган
ММ, 2012 йил 22 декабрь куни туғилган ДД исмли фарзандлари бор.
Тарафларнинг суд мажлисида берган тушунтиришларига кўра, улар 2020
йил декабрь ойидан буён алоҳида яшаб келмоқда ва эр-хотинлик муносабатлари
тугатилган.
Суд томонидан 2023 йил 13 октябрь куни тарафлар ярашиши учун олти ой
муҳлат берилган.
Мазкур ажрим ижроси юзасидан Гулистон тумани ҳокимлиги “Оила ва
хотин-қизлар бўлими” томонидан берилган 2024 йил 13 апрелдаги хулосасига
кўра, тарафлар 2020 йил декабрь ойига қадар бирга яшаган бироқ, шундан сўнг
улар бир оила бўлиб яшамаганлиги, жавобгар Тошкент вилоятида эканлиги боис,
оилани ўрганиш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси талабига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми «Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва
оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва суд Пленуми қарори талабларидан
келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар барбод
бўлганлигини ва оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини, даъвогар
билан жавобгар 2020 йил декабрь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаслиги, суд
томонидан тарафлар учун берилган муҳлат давомида тарафлар ярашиш
чораларини кўрмаганлиги ҳамда тарафларда оилани тиклаш нияти йўқлиги,
амалдаги қонунларда суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва
оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса уларни никоҳдан ажратиши
мумкинлиги белгилаб қўйилганлигини эътиборга олиб, даъво талабини
қаноатлантиришни, тарафларнинг фарзандлари бугунги кунда бир нафар вояга
етган катта фарзандлари жавобгарнинг қарамоғидалиги, қолган уч нафар кичик
фарзандлари даъвогар қарамоғидалигини эътиборга олиб, уч нафар кичик
фарзандларини даъвогар қарамоғида қолдиришни ҳамда даъвогардан 3 баравар
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқароликпроцессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ а р о р қ и л а д и:
Даъвогар ББнинг жавобгар ССга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ББ ва жавобгар СС билан 2020 йил 2 июн кунида Сирдарё вилояти
Гулистон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1202-20-00059-сонли далолатнома
ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг вояга етмаган уч нафар 2007 йил 9 июнь куни туғилган КК,
2009 йил 25 май куни туғилган ММ, 2012 йил 22 декабрь куни туғилган ДД исмли
фарзандлари даъвогар ББ қарамоғида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда, даъвогар ББдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига шикоят бериши,
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья:
Ш.И.Х