Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2317/9326 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Баллиева Элнора Гулбаевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Курбанова Малика Рахматуллаевна Ответчик / Подсудимый Курбанов Мухиддин Олимжанович
Source ID 66728b3ab6bf6f28996e5aba Claim ID 4858688 PDF Hash 5c7fa1780ab00374... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 326 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 16 куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи судья Э.Г.Баллиева, судья ёрдамчиси Г.Рихсиеванинг котиблигида, тарафлардан даъвогарнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган № 2-1102-2317/9326-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, ушбу даъво аризасида жавобгар билан ўрталаридаги Тошкент вилояти Зангиота тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 04.09.2000 йилда № 346-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар даъво аризани қувватлаб, жавобгар билан 04.09.2000 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан 25.09.2001 йилда туғилган , 12.05.2003 йилда туғилган ва 25.06.2006 йилда туғилган исмли уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, фарзандлари ўзининг тарбиясида эканлигини, жавобгар билан 2008 йил октябрь ойидан буён биргаликда яшамаётганлигини, эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугаганлигини, жавобгар билан характерлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги оқибатида ўзаро жанжаллар юзага келганлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий ва бошқа низолари йўқлигини, эндиликда жавобгар билан оиласини тиклашнинг умуман имкони йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлат давомида ҳам ярашмаганликларини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар даъво аризани тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2000 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қўришганликларини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2008 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтда тугатилганлигини, бунинг сабаби даъвогар билан келишиб яшай олмаганлигини, ўрталарида тез-тез уриш жанжаллар бўлиб турганлигини, шу сабабли оиласи барбод бўлб кетганлигини, суд томонидан берилган муҳлат ичида ярашмаганлигини, ярашиш учун харакат ҳам қилмаганлигини, ярашиб яшаш нияти йўқлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қуришган ва уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти, Зангиота тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 04.09.2000 йилда №346-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 25.09.2001 йилда туғилган , 12.05.2003 йилда туғилган ва 25.06.2006 йилда туғилган исмли уч нафар 2 фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2008 йилдан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган. Ушбу фуқаролик ишини кўриш жараёнида суднинг 06.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш мақсадида 3 ойлик муҳлат берилиб, ҳамда 16.02.2024 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш мақсадида 3 ойлик, жами 6 ой муҳлат берилиб, уларни яраштириш чора-тадбирларини кўриш ҳақида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар “Ғалаба” МФЙга хабарнома юборилган. Ушбу хабарномага асосан, оилани тиклаш ва уларни яраштириш бўйича қилинган ишлар юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар “Ғалаба” МФЙнинг хулосасига кўра, тарафларни яраштириш имконияти бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафларнинг 2008 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаётганлигини ва умумий рўзғор юритмаётганлигини, эр-хотинлик муносабатлари 2008 йилда тугатилган, суд томонидан оилани сақлаб қолиш ва ярашиш учун берилган муҳлатлар самарасиз бўлганлигини, тарафлар оилани тиклашга қарши эканлигини, ўрталаридаги оилавий муносабатлар барбод бўлганлигини, оила батамом бузилганлигини ва бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг иложи йўқлигини, ўрталарида мулкий ва бошқа низолар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни ва тарафларни ўрталаридаги никоҳларидан ажратишни лозим деб топади. Суд мазкур фуқаролик иши бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб судга мурожаат қилиш вақтида 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олади. Шунингдек, суд, тарафларнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, ФҲДЁ органида никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда, жавобгар дан давлат фойдасига БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридаларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 40, 41, 44, 45-моддалари ва ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар нинг жавобгар га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. 3 Даъвогар ва жавобгар 04.09.2000 йилда Тошкент вилояти, Зангиота тумани ФХДЁ бўлими томонидан № 346-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг 25.06.2006 йилда туғилган исмли бир нафар вояга етмаган фарзанди даъвогар нинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида жавобгар дан давлат фойдасига БҲМнинг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга ҳақли. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга ҳақли. Раислик этувчи, судья: Нусхаси аслига тўғри. Судья: (имзо) Э.Г.Баллиева