Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2303/8630 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Муминов Нурали Исроилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нормурадова Сабоҳат Абдушукуровна Ответчик / Подсудимый Турсунов Шерқўзи Сатторович
Source ID 667d0a5fb6bf6f28996e5cfe Claim ID 4740256 PDF Hash 0963cc5a83827fa2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ФПК 122 5 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси збекистон Республикаси ФПК 122 law
Текст решения 1 759 символов
АЖРИМ 2024 йил май ойининг 16-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Н.И.Муминов, судья ёрдамчиси А.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар Н.С.А.нинг жавобгар Т.Ш.С.га нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризасига асосан қўзғатилган №2-1905-2303/8630-сонли фуқаролик ишини кўриб суд, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Н.С.А.нинг жавобгар Т.Ш.С.га нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Мазкур фуқаролик ишини суд мажлисида кўриш мақсадида тарафларга суд чақирув хатлари орқали ишни аниқ кўрилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда маълум қилинган бўлишига қарамасдан тарафлар узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига етиб келишмади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддасининг 5-қисмида “ишни ўзларининг иштирокисиз кўришни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмасалар, суд эса мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас деб ҳисобласа” даъвони кўрмасдан қолдиришлик кўрсатилган. Тарафлар ишни ўзларининг иштирокисиз кўришликни илтимос қилмаган. Суд иш материалидаги далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда муҳокама қилиб, даъвогар даъвосини тарафлар узрсиз сабабларга кўра етиб келмаганлиги сабабли кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси 5-банди ҳамда 271-275-моддаларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Даъвогар Н.С.А.нинг жавобгар Т.Ш.С.га нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Манфаатдор тарафларга умумий тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар ажрим эълон қилинган кундан бошлаб 20 кун муддат ичида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи: Н.И.Муминов