Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2301/7683 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исраилов Элёр Мамадалиевич Ответчик / Подсудимый Худойқулова Гулхаё Синдаровна
Source ID 667187a6b6bf6f28996e5a98 Claim ID 4872784 PDF Hash 416f02f6a3b51b94... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 879 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 16 май Пайариқ тумани. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2301/7683-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қўйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар ХХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ билан ўрталаридаги Пайариқ туман 2-сонли ФҲДЁ бўлими томонидан 2016 йил 19 июлдаги 417-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХ даъво талабини қувватлаб, жавобгар ХХХХ билан 2016 йил 19 июлда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликда турмушидан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, турмушини бошида жавобгар билан бироз вақт яхши яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар келиб чиққанлигини, ўзларини уйлари бўлмаганлигини, бир неча йиллар Россия давлатида ишлаб, жавобгар пул жўнатиб қайнотасини ер участкасида уй-жой қурганлигини, жавобгарни ўзига фасфут таёрлаш шахобчасини қуриб берганлигини, уй-жойларни битганлигини, қайнотаси уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини бермаётганлигини, шундан сўнг жавобгар билан ўрталарида келишмовиликлар пайдо бўлганлигини, 3 йилдан буён жавобгар билан бирга яшамаётганлигини, фарзандлари жавобгарнинг қарамоғида эканлигини, жавобгар билан ярашиш учун ҳаракат қилганлигини, лекин жавобгар бирга яшамаслигини айтганлигини, жавобгар билан оиласи барбод бўлганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХХ даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, 2016 йилда даъвогар ХХХХга қонуний никоҳ ўтиб турмушга чиққанлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, даъвогарга турмушга чиққанидан буён уй-жойи йўқлиги сабабли ижарада яшаб келганлигини, кейинчалик отасини ҳовлисидан уй-жой қурганлигини, даъвогар Россиядан келиб уй-жойини сотишга тушиб қолганлигини, шундан сўнг ўрталарида жанжаллари ва келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, 2023 йил декабрь ойида янги йил куни кечирим сўраб борганлигини, лекин жавобгарнинг оила аъзолари уйига киритмаганлигини, даъвогарнинг ўзини мустақил фикри йўқлигини, фарзандларини таъминоти учун алимент олмаслигини, даъвогар билан ўрталаридаги никоҳдан ажрашишга ҳеч қандай асос йўқлигини, никоҳдан ажрашишга норози эканлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини рад этишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга баҳо бериб, қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар ХХХХ ва ХХХХлар ўрталаридаги никоҳ Пайариқ туман 2-сонли ФҲДЁ бўлими томонидан 2016 йил 19 июлдаги 417-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2017 йил 05 июлда туғилган Мамадалиева Самира Элёр қизи ва 2020 йил 06 апрелда туғилган Мамадалиев Муҳаммаджон Элёр ўғли исмли фарзандлари бор. Пайариқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 16 майдаги хулосасида, тарафлар 2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, тарафларни ярашиб кетиши ва оилани сақлаб қолиш имкони борлигини ҳамда қўшимча муддат беришни маълум қилган. Суд муҳокамасида тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўладиган бирорта жиддий сабаб аниқланмаганлиги, тарафларни бирга яшамаганлигига кўп вақт бўлмаганлиги, аксинча, тарафлар ёш оила эканлиги, жавобгар оиласини тиклашга ҳаракат қилаётганлиги аниқланди. Суд аниқланган ҳолатларга кўра тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти мавжудлиги боис, даъвогар ХХХХнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди чунки, даъвогарнинг важлари жиддий аҳамиятга эга эмаслиги, никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, тарафларнинг келгусида ярашиб кетишлари ва оилани тиклаш имконияти борлигини инобатга олиб, даъвогар судга доимий характерга эга бўлмаган рўзғор келишмовчиликлари таъсирида мурожаат қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 417 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги (ОК 41-моддаси), турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши” белгиланган. Суд тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмаганлиги, тарафларнинг ўртасида вояга етмаган фарзандлари борлигини ҳамда тарафларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божини ва 33.000 сўм почта харажатини тўланганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов