Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2002-2301/40 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция шикояти (протести); Суд хабарномаси; Ижро варақаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Шикоят қилинган қуйи суднинг суд ҳужжати нусхаси; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ажрим (апелляция) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди Судья Абдурахманова Гузал Исрайиловна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жумаев Абдулла Самад угли Ответчик / Подсудимый Каюмова Шахноза Тахировна
Source ID 6661bb3dbc3b307c6f80b580 Claim ID 4800326 PDF Hash 2e36d6336a10c5d3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 396-моддаси аролик процессуал кодекси 396 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 1120-моддаси збекистон Республикаси ФК 1120 law
Мазкур кодекснинг 1130-моддаси Мазкур кодекс 1130 code_article
аролик процессуал кодексининг 399-моддаси аролик процессуал кодекси 399 code_article
айъати ФПКнинг 138-моддаси айъати ФПК 138 law
аролик процессуал кодексининг 399-моддаси аролик процессуал кодекси 399 code_article
Текст решения 8 038 символов
Асосий иш № 2-2002-2301/40 Апелляция иши № 3-2687/24 Судья: Х.Р.Эргашева Маърузачи: Г.И.Абдурахманова 2024 йил май ойининг 16 куни Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья: – Г.И.Абдурахманова, ҳайъат аъзолари-судья: – А.К.Ёриев ва Ж.Ғ.Сирожевлардан иборат таркибда, Ж.Мусурмоновнинг котиблигида, адвокат Ю.Умирхалова иштирокида, даъвогар Жумаев Абдулла Самад ўғлининг жавобгар Тошкент шаҳар Чилонзор туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Каюмова Шахноза Тохировнага нисбатан васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2023 йил 22 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар А.Жумаевнинг ишончли вакили О.Жураев томонидан берилган апелляция шикоятини фуқаролик иш материаллари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Жумаев Абдулла Самад ўғли жавобгар Тошкент шаҳар Чилонзор туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Каюмова Шахноза Тохировнага нисбатан васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2023 йил 22 августдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар А.Жумаевнинг ишончли вакили О.Жураев томонидан апелляция шикояти келтирилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилиш сўралган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 396-моддасига кўра, суд ишни апелляция тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт. Аниқланишича, 1939 йилда туғилган Шерқулова Нор вафотидан кейин ўзига тегишли барча мол-мулкларни, улар нимадан иборат бўлишлиги ва қаерда жойлашганлигидан қатьий назар барчасини ўғли 03.08.1972 йилда туғилган Шерқулов Хуршид Жумаевичга васият қилиб қолдирган. Мазкур васиятнома 2021 йил 26 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Т.Каюмов томонидан тасдиқланган ва №202102127000286-сонли реестр рақами билан қайд этилган. Шерқулова Нор 2021 йил 12 июлда вафот этган. Даъвогар А.Жумаев марҳум Шерқулова Нор васиятнома қолдирган вақтда ўзининг ҳатти-ҳаракатларига жавоб бераолмаганлигини важ қилиб, 2021 йил 26 январь кунги васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Психологлар Ассоциациясининг 07.08.2023 йилдаги хулосага асосан Шеркулова Норнинг васиятнома расмийлаштириш давридаги руҳий ҳолатини аниқлаш имкони бўлмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилиш ҳақида хулосага келган. Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди хулосалари билан келишмайди. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1120-моддасига асосан фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади. Васиятнома шахсан тузилиши лозим. Васиятноманинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди. Фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин. Мазкур кодекснинг 1130-моддасига асосан васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топилишидан мулкий оқибатларга эга бўладиган шахснинг даъвоси бўйича васиятнома уни тузиш, имзолаш ва тасдиқлашнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби бузилиши натижасида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Васиятномадаги айрим фармойишларнинг ҳақиқий эмаслиги васиятноманинг қолган қисми ҳақиқийлигига дахл қилмайди. Васиятнома ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу васиятномага биноан меросдан маҳрум бўлган меросхўр умумий асосларда мерос олиш ҳуқуқига эга бўлади. Судлов ҳайъати томонидан низони мазмунан ҳал қилиш учун мутахассис фикрини олишни лозим деб топиб, суднинг 2024 йил 9 январь кунги ажрими билан иш бўйича ўлимдан кейинги суд комиссион психолого-психиатрия экспертизаси тайиланган. Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош Бошқармаси Рухий касалликлар клиник шифохонасининг 2024 йил 01 февраль куни келиб тушган №4-сонли экспертиза хулосасига кўра, 1939 йилда туғилган Шеркулова Норнинг руҳий ҳолати йўлдош соматик кассаликларини билан бирга 26.01.2021 йилдаги васиятномани имзолаш (расмийлаштириш) жараёнида руҳий ҳолати туфайли ўзининг хатти-ҳаракатларини англамаганлиги ва ўзининг харакатларини бошқара олмаганлиги ҳақида хулоса берилган. Фуқаролик процессуал кодексининг 399-моддаси 2-бандига кўра, суд ишни апелляция тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан ишни янгидан кўришга ўтказмасдан ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёхуд бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга ҳақли. Мазкур процессуал ҳуқуқ нормасига асосан, апелляция инстанцияси Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош Бошқармаси Рухий касалликлар клиник шифохонасининг 2024 йил 01 февралдаги хулосасига кўра, 1939 йилда туғилган Шеркулова Норнинг руҳий ҳолати йўлдош соматик кассаликларини билан бирга 26.01.2021 йилдаги Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Т.Каюмов томонидан тасдиқланган ва №202102127000286-сонли реестр рақами билан қайд этилган васиятномани имзолаш (расмийлаштириш) жараёнида касаллиги туфали ўзининг хаттихаракатини тушунмаганлигини ва ўзини бошқариб, ўзининг ҳатти харакатларига жавоб бераолмаганлигини инобатга олган ҳолда, биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни ва 1939 йилда туғилган Шерқулова Нор томонидан 03.08.1972 йилда туғилган Шерқулов Хуршид Жумаевич номига берилган, 2021 йил 26 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Т.Каюмов томонидан тасдиқланган ва №202102127000286-сонли реестр рақами билан қайд этилган васиятнома ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади. Судлов ҳайъати ФПКнинг 138-моддасига кўра, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар судга мурожаат қилиш вақтида қонунда белгиланган тартибда давлат божи тўлаганлигини инобатга олади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 399-моддаси 2-бандига асосан апелляция инстанцияси суди, АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2023 йил 22 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин ва қуйидаги мазмундаги янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин. Даъвогар Жумаев Абдулла Самад ўғлининг жавобгар Тошкент шаҳар Чилонзор туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Каюмова Шахноза Тохировнага нисбатан васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. 1939 йилда туғилган Шерқулова Нор томонидан 03.08.1972 йилда туғилган Шерқулов Хуршид Жумаевич номига берилган, 2021 йил 26 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги хусусий амалиёт билан 4 №202102127000286-сонли реестр рақами билан қайд этилган васиятнома ҳақиқий эмас деб топилсин. Даъвогар Жумаев Абдулла Самад ўғлидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 85 000 сўм ВКА ҳаражатлари ундирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Суд ажрими устидан биринчи инстанция судининг ажрими қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: Г.И.Абдурахманова Ҳайъат аъзолари: А.К.Ёриев Ж.Ғ.Сирожев