← Назад
Решение #1278280 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Суд ишни жавобгар иштирокисиз ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 459 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 16 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича
Миробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Судья: Д.У.Опаеванинг раислигида,
Ш.Э.Холмўминовнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Яриева
Саида Шухрат қизи нинг жавобгар Каримов Даврон Ахмаджоновичга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1002-2308/22307сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Яриева Саида Шухрат қизи судга жавобгар Каримов Даврон
Ахмаджоновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ўз даъво аризаси ва суд мажлисида берган кўрсатмасида даъво
аризани қувватлаб, унда жавобгар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушидан икки нафар вояга етмаган фарзандлари
борлигини, ўзаро келишмовчилик оқибатида эр-хотинлик муносабатлари 2021 йил
декабрда тугатилганлигини, бунга сабаб жавобгар 2021 йилда 8 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилинганлигини, бир оила бўлиб яшашга имкон йўқлигини
маълум қилиб тарафларни никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ўз кўрсатмасида суд томонидан ярашиш учун
берилган муҳлат натижа бермаганлигини тарафлар ярашмаганлигини маълум
қилиб, уларни никоҳдан ажратишни сўраган.
Жавобгар Д.Каримов 7-сон жазони ижро этиш колонияси томонидан
тасдиқланган даъво аризага нисбатан ёзма эътирозини судга тақдим этган.
Суд ишни жавобгар иштирокисиз ФПКнинг 220-моддаси тартибида кўриб
чиқишни лозим топган.
Суд даъвогарнинг кўрсатмаларини эшитиб, иш ҳужжатлари билан танишиб
чиқиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар Яриева Саида Шухрат қизи ва Каримов Даврон
Ахмаджонович 2018 йил 07 январда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, бу
ҳақда Тошкент шаҳар 1-сон никоҳ уйида 08-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан икки нафар: 22.06.2019 йил
туғилган, Каримова Ясина Давроновна, 05.04.2021 йилда туғилган, Каримова Ҳадия
Давроновна исмли фарзандлари бор.
Ўзаро оилавий келишмовчиликлар натижасида тарафлар 2021 йилдан буён
бирга яшамайдилар.
Ўтган вақт мобайнида тарафларнинг оилавий муносабатларни тиклашга
бўлган эътиборсизлиги, қилинган ҳаракатларнинг самарасизлиги ҳамда орадан
ўтган узоқ вақт ўзаро ҳурмат, меҳр ва ишончнинг йўқолишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган
ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги №6-сонли қарорнинг 16-бандига асосан эр ва хотиннинг
бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги,
яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш
ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ажрими билан
тарафларга ярашиш учун 6 ой муҳлат берилган. Ярашиш учун берилган вақт ўз
натижасини бермаган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ расман
мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг эр-хотинлик муносабатлари
2021
йилда
тугатилганлигини,
ўтган
вақт
мобайнида
тарафлар
ярашмаганликларини, ҳар иккала тарафнинг никоҳдан ажралишга рози эканлигини,
тарафларнинг ўртасидаги никоҳ фақат расман мавжудлигини, шу вақтга қадар
уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини
инобатга олади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси
талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларидан ажратишни, вояга етмаган
22.06.2019 йил туғилган, Каримова Ясина Давроновна, 05.04.2021 йилда туғилган,
Каримова Ҳадия Давроновна онаси С.Яриева тарбиясида қолдиришни лозим деб
топади ҳамда болани тарбиясида қолдириш юзасидан низо бўлган ҳолда судга
умумий тартибда даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни
лозим топади.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим деб
топади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг164,-249-253-моддаларини қўллаб, суд,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Яриева Саида Шухрат қизининг жавобгар Каримов Даврон
Ахмаджоновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасиқаноатлантирилсин.
Тарафлар Яриева Саида Шухрат қизи ва Каримов Даврон Ахмаджонович
07.01.2019 йилдаги Тошкент шаҳар 1-сон никоҳ уйида 8-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг 22.06.2019 йил туғилган, Каримова Ясина Давроновна,
05.04.2021 йилда туғилган, Каримова Ҳадия Давроновна исмли фарзандлари онаси
Яриева Саида Шухрат қизининг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан
ажратишни
расмийлаштиришда
Каримов
Даврон
Ахмаджоновичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест
келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
Аслига тўғри,судья
Д.У.Опаева