← Назад
Решение #1278281 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 950 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 16 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича
Миробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Судья: Д.У.Опаеванинг раислигида,
Ш.Э.Холмўминовнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар
Мухамедалиев Отабек Тахировичнинг жавобгар Мухамедалиева Мохира Алишер
қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 21002-2308/29853-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Мухаммедалиев Отабек Тахирович судга жавобгар Мухамедалиева
Мохира Алишер қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ўз даъво аризаси ва суд мажлисида берган кўрсатмасида жавобгар
билан 2009 йил қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, турмушларидан икки
нафар 31.12.2010 йил туғилган, Тохиров Асилбек Отабек ўғли ва 21.10.2014 йил
туғилган, Тохирова Насибахон Отабек қизи исмли фарзандлари борлигини, ўзаро
келишмовчилик ва жанжаллар оқибатида эр-хотинлик муносабати 2019 йилдан
тугатилганлигини шу даврдан бир оила бўлиб яшамаслигини умумий рўзғор
юритмаслигини, жавобгар билан оилани тиклашни имконияти мавжуд эмаслигини ва
буни истамаслигини маълум қилиб тарафларни никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар М.Мухамедалиева даъво талабини қувватлаб,
ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
турмушларидан икки нафар вояга етган фарзандлари борлигини, келишмовчилик
сабаб олти йилдан бери бирга яшамасликларини, умумий рўзғор юритмаслигини,
ўзаро келишмовчилик ва жанжал оқибатида эр-хотинлик муносабати
тугатилганлигини, оилани сақлаб қолишни истамаслигини уни тиклаш имкони
йўқлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар ўз кўрсатмасида суд томонидан ярашиш учун
берилган муҳлат ўз натижасини бермаганлигини улар ярашмаганлигини
муносабатлари тикланмаганлигини маълум қилган.
Суд даъвогар ва жавобгарнинг кўрсатмаларини эшитиб, иш ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар Мухамедалиев Отабек Тахирович ва Мухамедалиева
Мохира Алишер қизи 2009 йил 15 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган,
бу ҳақда Тошкент шаҳар 3-сонли Никоҳ уйида 1232-сонли далолатнома ёзуви қайд
этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан икки нафар: 31.12.2010 йил туғилган,
Тохиров Асилбек Отабек ўғли, 21.10.2014 йилда туғилган, Тохирова Насибахон
Отабек қизи исмли фарзандлари бор.
Ўзаро оилавий келишмовчиликлар натижасида тарафлар 2019 йилдан буён
бирга яшамайдилар.
Ўтган вақт мобайнида тарафларнинг оилавий муносабатларни тиклашга бўлган
эътиборсизлиги, қилинган ҳаракатларнинг самарасизлиги ҳамда орадан ўтган узоқ
вақт ўзаро ҳурмат, меҳр ва ишончнинг йўқолишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган
ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги №6-сонли қарорнинг 16-бандига асосан эр ва хотиннинг
бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни
оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш
ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ажрими билан
тарафларга ярашиш учун 5 ой муҳлат берилган. Ярашиш учун берилган вақт ўз
натижасини бермаган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ расман
мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг эр-хотинлик муносабатлари 2019
йилда тугатилганлигини, ўтган вақт мобайнида тарафлар ярашмаганликларини, ҳар
иккала тарафнинг никоҳдан ажралишга рози эканлигини, тарафларнинг ўртасидаги
никоҳ фақат расман мавжудлигини, шу вақтга қадар уларнинг оиласини тиклаш учун
кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси
талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларидан ажратишни, вояга етмаган
31.12.2010 йил туғилган, Тохиров Асилбек Отабек ўғли, 21.10.2014 йилда туғилган,
Тохирова Насибахон Отабек қизи онаси М.Мухамедалиева тарбиясида қолдиришни
лозим деб топади ҳамда болани тарбиясида қолдириш юзасидан низо бўлган ҳолда
судга умумий тартибда даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни
лозим топади.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдоридаги давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб
топади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига
амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг164,-249253-моддаларини қўллаб, суд,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Мухамедалиев Отабек Тахировичнинг жавобгар Мухамедалиева
Мохира Алишер қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасиқаноатлантирилсин.
Тарафлар Мухаммедалиев Отабек Тахирович ва Мухамедалиева Мохира
Алишер қизи 2009 йил 15 августда Тошкент шаҳар 3-сонли Никоҳ уйида 1232-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг 31.12.2010 йил туғилган, Тохиров Асилбек Отабек ўғли,
21.10.2014 йилда туғилган, Тохирова Насибахон Отабек қизи исмли фарзандлари
онаси Мухамедалиева Мохира Алишер қизининг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан
ажратишни
расмийлаштиришда
Мухаммедалиев
Отабек
Тахировичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу
суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
Нусҳаси аслига тўғри,судья
Д.У.Опаева