← Назад
Решение #1278282 Гражданские
Ажрим (тайинлаш); Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 760 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 16 куни фуқаролик ишлари бўйича Избоскан
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи:
судья М.А.Тошматова, судья ёрдамчиси Ж.Нишонбоевнинг котиблигида,
адвокат К.Отақулов иштирокида, даъвогар Ташланова Диёра Козимжон
қизининг жавобгар Ташланов Азизбек Ибрагимовичга нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1704-2302/11792–сонли
фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
Даъвогар Ташланова Диёра Козимжон қизи жавобгар Ташланов Азизбек
Ибрагимовичга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ташланова Диёра Козимжон қизи вакили
Жураева Одинахон Рахмановна даъвони қувватлаб, даъвогар қизи бўлишини,
тарафлар 10.01.2011 йил Пахтаобод туман ФХДЁ томонидан №112-сон билан
кайд этилган далолатнома ёзуви оркали конуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, никохлари давомида 2 нафар фарзандли бўлганлигини,
турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинроқ жавобгар спиртли ичимлик
ичиши оқибатида ўрталарида жанжаллар кўп бўлганлигини, оҳир оқибат
тарафлар 2019 йил сентябр ойидан буён яшамаслигини, жавобгар билан ўзаро
келишиб яшашни иложи йўқлигини, хозирда оилани тиклаш имкони
йуклигини, даъвогар Россия федерациясида ишлаётганлигини, оиласи барбод
бўлганлигини билдириб, никохдан ажратишни сўради.
Дастлабки суд мажлисида жавобгар Ташланов Азизбек Ибрагимович
даъвони тан олиб, даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандли бўлганлигини, даъвогар
билан 2019 йил сентябрь ойидан буён яшамаслигини, оилани тиклаш имкони
йўқлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисига жавобгар Ташланов Азизбек Ибрагимович тегишли
тартибда чақиртирилган бўлсада, суд мажлисига келмаган. Суд мажлисига
келмаганлик сабаблари ҳақида маълум қилмаган.
Шунинг учун суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 220-моддасига асосан жавобгар Ташланов Азизбек
Ибрагимовичнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришини эшитиб,
адвокат музокара фикрини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатлар билан танишиб
чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди.
Аниқланишича тарафлар 10.01.2011 йилда Пахтаобод тумани ФХДЁ
бўлими томонидан расмийлаштирилган №112-сонли далолатнома ёзувига
асосан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Биргаликдаги турмушлари давомида 15.05.2012 йилда туғилган
Ибрагимов Аббосбек Азизбек ўғли исмли ва 29.06.2014 йилда туғилган
Ибрагимов Ахрорбек Азизбек исмли икки нафар фарзандли бўлишган.
Тарафлар оилавий келишмовчиликлар туфайли 2019 йил сентябрь ойидан
буён бир оила бўлиб яшашмайди.
Даъвогар томонидан дастлаб судга даъво киритилганида суднинг
08.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун 6 ой мухлат
берилган бўлиб, бу муддат давомида тарафларнинг оиласи тикланмаган.
Пахтаобод тумани «Навбахор» МФЙ ва Избоскан тумани “Юқори чувама”
МФЙ оилани қадрятларини мустахкамлаш комиссияси томонидан берилган
хулосада тарафларни қонуний никоҳдан ўтиб оила қуриб, турмушлари
давомида икки нафар фарзандли бўлишгани, улар оилавий келишмовчиликлар
сабабли 2019 йил сентябрь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётгани, оилани
тиклаш чоралари кўрилгани лекин оила тикланмагани кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади» деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2011 йил 20 июль кунги 06сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида
«Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши
лозим» деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларга кўра, тарафларни бир оила бўлиб яшаш нияти
йўқлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам тарафларнинг оиласи
тикланмаганлигини, тарафларни оилани тиклашга ҳаракат қилишмаганини,
уларни узоқ муддатдан буён бир оила бўлиб яшамаётганларини эътиборга олиб
тарафларни ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни лозим деб
топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратишни
қайд этиш вақтида тарафлардан базавий хисоблаш миқдорининг 3 баравари
миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал
Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Ташланова Диёра Козимжон қизининг жавобгар Ташланов
Азизбек Ибрагимовичга нисбатан киритган «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги
даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ташланова Диёра Козимжон қизи билан жавобгар Ташланов
Азизбек Ибрагимович Пахтаобод туман ФХДЁ бўлими томонидан 10.01.2011
йилда №112-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Ташланов Азизбек
Ибрагимовичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5
баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Ташланова Диёра
Козимжон қизидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5
баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
М.А.Тошматова