← Назад
Решение #1278284 Гражданские
Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Суд хабарномаси; Ажрим (тайинлаш); Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ишончнома; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 123 | — | code_article |
Текст решения
2 095 символов
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2024 йил май ойининг 16 кунида Андижон вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Избоскан туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи судья М.А.Тошматова, Ж.Нишонбоевнинг котиблигида,
даъвогар Назиров Набибулло Жўраевич, жавобгар Сотқинова Муаззамхон
Тожидиновнага нисбатан «Никохдан ажратиш хақида»ги даъво аризаси бўйича
юритилган 2-1704-2303/12301-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Назиров Набибулло Жўраевич судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар Сотқинова Муаззамхон Тожидиновнага нисбатан Никохдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тарафларга белгиланган тартибда
хабар берилган бўлса-да, тарафлар суд мажлисига келмади, келмаслик
сабабларини судга маълум қилмадилар.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси биринчи қисми 5-бандида
аризани кўрмасдан қолдириш асослари белгиланган бўлиб, ушбу моддага кўра,
ишнинг ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар
иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид
мавжуд материллар асосида ишни ҳал қилиш мумкун эмас, деб ҳисобласа суд
аризани кўрмасдан қолдиради.
Ушбу кодекснинг 123-моддасига кўра аризани кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган холатлар бартараф
этилганидан кейин манфаатдор шахс судга ариза билан умумий тартибда янгидан
мурожаат қилишга ҳақли.
Суд юқоридаги қонун талабидан келиб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал
Кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар Назиров Набибулло Жўраевич, жавобгар Сотқинова Муаззамхон
Тожидиновнага нисбатан “Никохдан ажратиш хақида”ги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвогарга умумий тартибда янгидан мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар 20 кунлик муддатда ушбу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ҳусусий шикоят (протест)
берилиши мумкин.
М.А.Тошматова