Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2302-2301/12251 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ИБАДУЛЛАЕВ УМИДБЕК РАШИДОВИЧ Ответчик / Подсудимый Атаханова Юлдузхон Хамза қизи
Source ID 66710840b6bf6f28996e5a78 Claim ID 4904271 PDF Hash 391bdf469a2e6332... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 610 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 16 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев, судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/12251-сонли фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, ўз тушунтиришида, жавобгар билан 2017 йил декабрда турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўртасида икки нафар фарзанди борлигини, фарзандлари жавобгарнинг тарбиясида эканлигини, никоҳи даврида жавобгар билан келишиб яшай олмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил август ойидан алоҳида яшаётганлигини, шу вақтдан эр-хотинлик муносабатлар тугаганлигини, суд томонидан яраштириш учун берилган муҳлат ичида ярашмаганлигини, келажакда жавобгар билан бирга яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъво аризани тан олиб, даъвогар билан никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, суд томонидан яраштириш учун берилган муҳлат ичида ярашмаганлигини, келажакда даъвогар билан бирга яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан даъвогар билан никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, тарафлар 2017 йил декабрда турмуш қуриб, 2018 йил 27 мартда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда Элликқаъла тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 403-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан 13.09.2018 йилда туғилган Рашидова Жайрон Умидбек қизи ва 16.08.2021 йилда туғилган Рашидов Охунжон Умидбек ўғли исмли фарзандлари бор. Фарзандлари жавобгарнинг тарбиясида. Тарафлар ўзаро муносабатлари тўғри келмай, 2022 йил август ойидан буён бирга яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган. Элликқалъа тумани “ХХХ ” МФЙ Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг 2024 йил 15 майдаги хулосасига ва Элликқалъа тумани оила ва хотин қизлар бўлимининг 2024 йил 16 майдаги хулосасига кўра бу оилани яраштириш имконияти бўлмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳоллардагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болаларнинг борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд хар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан тарафларга ярашишлари учун олти ойлик муҳлат тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чорасини кўрмаган, оиласини тиклашга қаршилигини билдирган. Фуқаролик ишида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлиги ҳақида туман оила ва хотин-қизлар бўлими хулосаси мавжуд. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларнинг имкони қолмаган, деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини хар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари 2022 йил август ойида тугаганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, бирга яшаш истаги йўқлигини, суд томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини, оилавий муносабатлар барбод бўлганлиги инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолиш учун имконият йўқ, деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонун иловасига асосланиб, никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг ҳар биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 – 253 моддаларини қуллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. ХХХ ва ХХХ ўрталаридаги 2018 йил 27 мартда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқаъла тумани ФҲДЁ бўлимида тузилган 403-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг ҳар биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.А.Кеунимжаев