← Назад
Решение #1278286 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 123 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 122 | — | code_article |
Текст решения
2 964 символов
АЖРИМ
(Кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2024 йил май ойининг “16” куни фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ
туманлараро суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи
судья *****, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар *****нинг
жавобгар *****га нисбатан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган *****-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар *****нинг жавобгар *****га нисбатан никоҳни бекор қилиш
ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда даъвогар билан
16.06.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги
турмушларидан фарзанди йўқ эканлигини, жавобгар билан бирга
яшмаслигини баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантириши сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ***** даъво аризасини қуллаб-қувватлаб, даъво
аризасида кўрсатилганларига ўхшаш кўрсатув бериб, суддан даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ***** даъвогарнинг даъво аризани тан
олмасдан, даъвогар билан 16.06.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини,
ҳозирги кунда 9 ойлик хомиладор эканлигини, никоҳни бекор қилишга қарши
эканлигини баён қилиб, суддан даъво аризани рад қилишни сўради.
Суд иш ҳолатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-моддасининг 8-бандига асосан
хотини ҳомиладор бўлган вақтда ёки бола туғилганидан кейин бир йил
давомида эр хотинининг розилигисиз никоҳни бекор қилиш тўғрисида даъво
тақдим этган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдиради.
Мазкур Кодекс 123-моддасининг 1, 3 ва 4-қисмларига кўра, аризани
кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Ажримда суд ишнинг
ҳал этилишига тўсқинлик қилаётган, ушбу Кодекс 122-моддасининг 2, 5, 6, 7,
8, 10 ва 11-бандларида санаб ўтилган ҳолатларни бартараф этиш йўлларини
кўрсатиши шарт. Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим
чиқаради. Ушбу Кодекс 122-моддасининг 5, 6 ва 7-бандларида назарда
тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими
устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. Аризани кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин манфаатдор
шахс судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда суд иш бўйича жавобгар 9 ойлик хомиладор эканлигини,
жавобгар никоҳни бекор қилишга қарши эканлигини инобатга олиб, юқорида
қайд этилган қонун нормалари талабидан келиб чиқиб, даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни ва даъвогарга судга фарзанди туғилиб бир ёшга
тулганидан кейин умумий тартибда янгидан мурожаат қилиш ҳуқуқини
тушунтиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормаси
талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271 ва 272-моддаларига
қўлланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар *****нинг жавобгар *****га нисбатан никоҳни бекор қилиш
ҳақидаги даъво аризаси - кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажримга нисбатан хусусий шикоят ва (ёки) протест
келтирилмайди.
Раислик этувчи, судья
*****