← Назад
Решение #1278290 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law |
Текст решения
4 693 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг “14” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья Р.С.Абдуазимовнинг раислигида,
судья ѐрдамчиси Д.Султонхўжаеванинг котибалигида, тарафлардан
ХХХХХа ҳамда ХХХХХнинг иштирокида даъвогар ХХХХХнинг жавобгар
ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби юзасидан
қўзғатилган ХХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2023
йил 14 август куни Тошкент вилояти Пискент тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан
фарзандлари йўқлигини, жавобгар билан 2023 йил 28 август куни тўйи бўлиши
кераклигини, тўйига беш кун қолганида жавобгар унга уйланмаслигини айтиб
тўйни тўхтатганлигини, 2023 йил сентябрь ойида жавобгар Россия
Федерациясига кетганлигини баѐн қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХа даъво аризасини тўлиқ
қувватлаб, жавобгар билан 8 ой учрашиб юрганлигини, бироқ тўйи
бўлмаганлигини, улар бир кун ҳам эри-хотин сифатида яшамаганликларини,
уларга ярашиш учун берилган муддатлар ҳам самара бермаслигини баѐн қилиб,
суддан даъво аризани қаноатлантиришни ҳамда уни қизлик давридаги
фамилиясига қайтаришни сўради.
Суд мажлисига сўралган жавобгар ХХХХХ даъво талабини тан олиб,
даъвогар билан оила қуриш мақсади йўқлигини баѐн қилиб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг баѐнотларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2023 йил 24 август куни қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти
Пискент тумани ФҲДЁ бўлимида 2-1103-23-00316-сонли далолатнома ѐзуви
билан қайд қилинган. Тарафларнинг ўзаро турмушларидан фарзандлари йўқ.
Дастлаб, мазкур суднинг 2023 йил 9 ноябрь кунидаги ажрими билан
тарафларга ярашиш учун муҳлат берилган.
Бироқ, суд томонидан берилган муҳлат уларнинг ярашишлари учун
ижобий самара бермаган.
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Мустақиллик” МФЙнинг 2023 йил
11 майдаги далолатномасида тарафлар ўзаро турмуш қурмаганликлари,
уларнинг ўрталаридаги келишмовчиликлари сабабли тўй маросими ҳам
бўлмаганлиги қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасига кўра, агар суд эр-хотин ва
хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандида тушунтирилишича, эр-хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига
ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод
бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни
қаноатлантиришга ҳақли.
Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормаси
талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъво талабини
муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлари тамомила барбод
бўлганлигини, уларни яраштиришни имкони йўқлигини инобатга олиб, даъво
талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида баѐн қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 249-253-моддалари қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
ХХХХХ билан ХХХХХ ўрталаридаги 2023 йил 14 август куни Тошкент
вилояти Пискент тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш бўлими
томонидан 2-1103-23-00316-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган
никоҳдан ажратилсин.
ХХХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда
давлат божи
ундирилмасин.
ХХХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат даромадига
базавий хисоблаш миқдорининг 3(уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
ХХХХХ қизлик давридаги “ХХХХХ” фамилиясига қайтарилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд
орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят беришга ва прокурор (протест) келтиришга ѐки
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят
беришга ва прокурор (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья:
(имзо)
Аслига тўғри:____________________
Р.С.Абдуазимов