Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2302/16816 Дата решения 16.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Исмаилов Нозимжон Рустамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Муллаева Матлуба Содиқжон қизи Ответчик / Подсудимый Очилов Файзулло Бахтиёрович
Source ID 6683b0cdb6bf6f28996e5ec3 Claim ID 4884095 PDF Hash 44058db9805243e9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 1 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
аролик процессуал кодексининг 141-моддаси аролик процессуал кодекси 141 code_article
Текст решения 5 356 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 16 май куни Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья Н.Р.Исмаилов судья ёрдамчиси С.Кийиковнинг котиблигида, даъвогар Муллаева Матлуба Содиқжон қизининг жавобгар Очилов Файзулло Бахтиёровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2302/16816-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Муллаева Матлуба Содиқжон қизи жавобгар Очилов Файзулло Бахтиёровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Муллаева Матлуба Содиқжон қизи даъво аризасини қувватлаб, жавобгар билан 01.08.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, 2019 йил август ойидан буён бирга яшамаётганлигини, турмуш ўртоғи билан дастлаб бироз вақт тинч яшаганлигини, кейинчалик ўзаро келишмовчилик сабабли ўрталарида низолар келиб чиққанлигини, муқаддам ушбу мазмундаги даьво ариза билан судга мурожаат қилганлигини, бироқ даьво ариза рад қилинганлигини, оилани сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Очилов Файзулло Бахтиёрович суд мажлисида даъво аризага эътироз билдирмай, ҳақиқатдан ҳам даьвогар билан 01.08.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, 2019 йил август ойидан буён бирга яшамаётганлигини, никоҳдан ажратишга ўз розилиги билдириб, никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Муллаева Матлуба Содиқжон қизи ва жавобгар Очилов Файзулло Бахтиёрович 01.08.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлар ва бу ҳақда Фарғона вилояти, Данғара туман ФҲДЁ бўлими томонидан 636-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандли бўлишган. Келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар натижасида тарафлар алоҳида яшаб, рўзғор юритмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14бандига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишга асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси 2-қисми мазмунига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиб олишлари учун уч ойлик муҳлат тайинланган эди. Шу билан бирга, суд томонидан тарафларнинг яшаш манзили бўйича туман ҳокимиятлари эрхотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун хабардор қилинган. Бироқ, тарафлар ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлат бирор бир ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафларнинг бирга яшашга истаклари йўқлиги, тарафлар ўртасидаги меҳр-оқибат, бир-бирларига бўлган ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар йўқолганлиги, суд томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ бутунлай барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 141-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси 06.01.2020 йилдаги «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига асосланиб, давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249 – 253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Муллаева Матлуба Содиқжон қизининг жавобгар Очилов Файзулло Бахтиёровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Муллаева Матлуба Содиқжон қизи ва Очилов Файзулло Бахтиёрович ўрталаридаги 01.08.2017 йилда Фарғона вилоят, Данғара туман ФҲДЁ бўлими томонидан 636-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Очилов Файзулло Бахтиёровичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Муллаева Матлуба Содиқжон қизидан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Н.Р.Исмаилов