← Назад
Решение #1278292 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 164 | — | code_article |
Текст решения
6 392 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 1 куни фуқаролик ишлари бўйича
Чироқчи туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз
биносида бўлиб,
Раислик этувчи шу суднинг раиси Я.Х.Омонов,
Судья
ёрдамчиси
О.Мамадияровнинг
котиблигида,
даъвогар Жуманова Марифат Кучаровнанинг жавобгар
Ражабов Ихлос Абдираимовичга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1807-2302/3771сонли фуқаролик иши кўриб чиқилиб, қуйидагилар
Даъвогар Жуманова Марифат Кучаровна судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида ва судда
берган тушунтиришида даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
Ражабов Ихлос Абдираимович билан 2005 йил 7 ноябрь куни
Чироқчи
туман
ФҲДЁ
бўлимидан
қонуний
никоҳдан
ўтганлигини, турмушлари давомида ўрталарида икки нафар
фарзанд борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар
сабабли 2009 йилдан буён бирга яшамаслигини, шу даврдан
бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини ва
умумий рўзғор йўритмаслигини, жавобгар хозирда Шевецияда
эканлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам
ярашиш имкони бўлмаганлигини, бундан кейин ярашиб бирга
яшай олмаслигини билдириб, суддан жавобгар билан
ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган Даъвогарнинг ишончли вакили
Жуманова
Шарофат
даъвони
қувватлаб,
даъвогарнинг
важларини
такрорлаб
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни сўради.
Судга Чироқчи тумани Дустлик Диёри МФЙ томонидан
берилган 13.05.2024 йилдаги далолатномасига кўра, жавобгар
Ражабов Ихлос Абдираимович Шевеция давлатига 2022 йилда
ишлаш учун кетганлиги қайд этилган.
Суд жавобгар Ражабов Ихлос Абдираимовичга нисбатан
бўлган
қисмини
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
процессуал кодексининг 164-моддаси тартибида кўриб
чиқишликни лозим топади.
Суд,
даъвогарнинг
тушунтиришларини
эшитиб,
фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қуйидагиларга
топди.
Фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларга кўра, даъвогар
Жуманова Марифат Кучаровна ва жавобгар Ражабов Ихлос
Абдираимовичнинг қонуний никоҳи Чироқчи туман ФҲДЁ
бўлими томонидан 2005 йил 7 ноябрь куни 1288-сон билан
қайд қилинган бўлиб, тарафларнинг ўрталарида икки нафар
фарзандлари бор.
Судда
аниқланган
иш ҳолатларидан
кўринишича,
тарафларнинг биргаликдаги турмушлари қонуний никоҳлари
бекор қилинмаган бўлса-да, 2009 йилдан буён бир-бирларидан
алоҳида яшаб, ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари шу
даврдан бошлаб тугатилган.
Суднинг 2023 йил 23 октябрь кунидаги ажрими билан
тарафларга ярашиш ва оилани тиклаш чораларини кўриш
учун муддат берилган бўлса-да, тарафларнинг судда берган
баёнотларига
кўра
кўрилган
чораларга
қарамасдан
тарафларни ярашувга ва оилани тиклашга эришмаганликлари
кўринади.
Аниқланишича, суд томонидан оилани тиклаш учун
берилган муддат давомида ҳар иккала тараф ҳам ярашиш
чораларини кўрмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
76моддасида никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий
қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва
тенг ҳуқуқлигига асосланиши мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
Кодексининг
41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ
деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд
тарафларнинг
биргаликда
бир
оила
бўлиб
яшамасликларини, суд томонидан оилани тиклаш учун
берилган муддат ичида ҳам тарафларнинг ярашувга ва оилани
тиклашга эришмаганликларини, судда ҳар иккала томон ҳам
никоҳдан ажратишни талаб қилаётганлигини, тарафлар
ўртасида эр-хотинлик муносабатлари барҳам топганлигини,
ўзаро ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат туйғулари йўқолганлигини,
оила буткул барбод бўлганлигини инобатга олиб, оилани
сақлаб қолиш имкониятлари қолмаган деб ҳисоблаб, даъвони
қаноатлантиришни ҳамда даъвогар Жуманова Марифат
Кучаровна ва жавобгар Ражабов Ихлос Абдираимовични
Чироқчи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2005 йил 7 ноябрь
кунида 1288-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни
лозим топади.
Республикаси
Оила
Кодексининг
45моддасига кўра суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув
қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки
улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши
лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан
ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган
бож миқдорини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил 20 июль кунидаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 29-бандига кўра никоҳдан
ажратишда суд давлат божи миқдорини белгилашда суд
улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида
айби даражасини ва бошқа муайян ҳолатларни, жумладан
вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш
учун қолаётганлигини ҳисобга олади.
Суд юқоридаги раҳбарий кўрсатма талабидан келиб
чиқиб, тарафлардан никоҳдан ажратиш вақтида ундирилиши
лозим бўлган давлат божи миқдорини муҳокама қилиб,
тарафларни никоҳдан ажратишда жавобгардан базавий
ҳисоблашнинг уч баравари миқдорида ундиришликни лозим
топади.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар
ўрталаридаги мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро
келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда
мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг
249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Жуманова Марифат Кучаровнанинг жавобгар
Ражабов Ихлос Абдираимовичга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Жуманова Марифат Кучаровна ва жавобгар
Ражабов Ихлос Абдираимович Чироқчи туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2005 йил 7 ноябрь кунида 1288-сон билан қайд
қилинган никоҳдан ажратилсинлар.
Тарафларга
ўрталаридаги
мол-мулкларини
бўлиш
масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга
умумий
тартибда
мурожаат
қилиш
ҳуқуқи
борлиги
тушунтирилсин.
Никоҳдан ажратилганликни рўйхатга олиш вақтида
жавобгар Ражабов Ихлос Абдираимовичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судига қарор эълон қилинган кундан
эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест
беришлари мумкин.
Я.Омонов